5.2. ЁҚИЛҒИНИНГ ЁНИШ РЕАКЦИЯСИ
Ёқилғининг ёниши тўлиқ ва тўлиқмас (чала) бўлади. Ёқилғининг ёнувчи элементлари кислород билан қуйидагича реакцияга киришиб, тўлиқ ёнса, бундай ёнишга тўлиқ ёниш дейилади:
С+О2 =СО2;
2Н2 +О2 =2Н2О. (5.1)
Бу реакциялар натижасида углерод ва водороднинг ёнишда олиниши мумкин бўлган барча иссиқлик чиқади. Ёниш маҳсулотларида ёна олмаган углерод (IV), оксид СО2 ва сув буғлари Н2О қолади. Ёниш маҳсулотлари орасида ёнувчи элементлар ва ёнмай қолган ёқилғи зарралари қолган бўлса, бу ёнишга тўлиқмас (чала) ёниш дейилади.
Ёқилғи икки сабабга кўра тўла ёнмаслиги мумкин:
Биринчидан, механик тўла ёнмаслик, бунда ёқилғи зарралари кислород билан реакцияга киришишга улгурмай, ёниш маъсулотларига (кул ва тутунга) ўтади;
Иккинчидан, ёқилғи ёнувчи элементларининг чала оксидланиши (кимёвий чала ёниш), бунда иссиқлик чиқиши анча камаяди. Масалан, чала ёнишда (СО гача оксидланишда) иссиқлик тўла ёниш (СО2гача оксидланишда) дагига қараганда деярли 3, 5 марта кам чиқади.
Ёнувчи элементлар чала оксидланганда ёниш маҳсулотлари билан бирга кўп миқдорда углерод (II) оксид, газ ҳолатидаги водород Н2, метан СН4 ва ёна оладиган ҳамда иссиқлик чиқарадиган бошқа углеводородлар ҳам ўтхонада охиригача ёнганда эди, у ҳолда ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига ўтхонадаги ҳарорат янада кўтарилар эди.
Ёқилғи тўлиқ ёниши учун ўтхонага керакли миқдорда ҳаво бериш ва ёқилғининг ҳаво билан яхши аралашишини таъминлаш керак
Ёқилғида ҳар қайси ёнувчи элементнинг ёниши учун зарур бўлган кислород миқдори ёниш реакциясидан аниқланади. Масалан, углерод учун
1 моль С + 1 моль О2 = 1 моль СО2 , (5.2)
12 кг 32 кг 44 кг
яъни, 12 кг углероднинг ёнишига 32 кг кислород 1 кг углероднинг ёнишига эса, 32/12 = 2,67 кг кислород сарфланиши лозим.
H учун 1 моль Н2 + 0,5 моль О2 = 1 моль Н2О , (5.3)
2 кг 16 кг 18 кг
яъни, 2 кг водороднинг ёнишига 16 кг кислород, 1кг водородни ёнишига эса, 16/2=8 кг кислородни сарфлаш лозим.
S учун
1 моль S + 1 моль О2 = 1 моль SO2 , (5.4)
32 кг 32 кг 64кг
яъни, 1 кг олтингугуртнинг ёнишига эса 1 кг кислородни сарфлаш лозим.
Массавий % лар таркиб ҳисобида Cи+Hи+Sи+Oи+Nи кирадиган 1 кг қаттиқ ёки суюқ ёқилғининг ёниш учун сарфланиши лозим бўлган кислород миқдори қуйидагига тенг
QH= (5.5)
Ёқилғини ёндириш учун ўтхонага соф кислород эмас, балки, таркибида 23.2% (масса бўйича) кислороди бор ҳаво берилади. Ёқилғининг тўла ёниши учун зарурий ҳавонинг массавий бирликларда ҳисобланган назарий миқдори қуйидагича бўлади:
mН= ОН=0,115Си+0.343Hи+0.043 (5.6)
(Sи-Oи) кг ҳаво / кг ёқилғи
Ҳажмий бирликларга қайта ҳисоблаш учун тенгликни ҳавони зичлиги га бўламиз. нормал шароитда =1,293 кг/м3. Бундан қуйидагини оламиз:
м3/кг (5.7)
Do'stlaringiz bilan baham: |