1.2.
Жун толаси: таркиби, тузилиши, олиниши, турлари,
хоссалари ва ишлатилиш сохалари
Жун – қўй, эчки ва туя терисини қоплаб турган тола. Жун табиий ва
тикилган турларга бўлинади. Табиий жун бевосига хайвонларнинг жунини
олиш, корхоналарда олинадиган жун хайвонларнинг терисига ишлов бериш,
тикилган жун эса иккиламчи жун хом ашёсини қайта ишлаш йўли билан
олинади. Пардозлаш фабрикаларида табиий жун ва ундан тайёрланган
тўқима материалларига ишлав берилади. Жун толалари пахта толаларидан
узунроқ, пишиқлиги камроқ, лекин қайишқоқроқ бўлади.
Жун толасининг асосини оқсил модда – кератин ташкил этади. Бу тола
жуда мураккаб тузилган. Масалан, ингичка жун толаси икки қатлам, яъни
сиртқи тангачасимон қобиқ ва ички қатламдан иборат. Дағал жун толалари
ичида учинчи - ўзак қатлам бўлади. Тола массасининг асосий қисмини
ташкил этувчи қобиқ қатлам таркиби ва хоссалари билан фарқ қилувчи икки
қисмдан тузилган. Бу қатлам тола ўқи бўйича тартибли тузилишга эга бўлган
урчуқсимон хужайралардан тузилган. Умумин олганда, толанинг хамма
қатламлари, асосан, ҳужайрасининг таркиби, шакли ва ўлчамлари билан
фарқланувчи кератиндан ташкил топган. Жун толаларида оз миқдорда оқсил
ва оқсил бўлмаган моддалар ҳам бўлади. Булар тасодифий ифлосликлар,
целлюлозали моддалар, оқсил мумли ва туз аралашмалари бўлиши мумкин
[18].
Жун мураккаб тузилишга эга. Кератин таркибида ёнбағир радикаллари
мураккаб бўлган аминокислоталар кўпроқ бўлади, унинг макромолекуласи
21
фазода спирал кўринишда жойлашади. Жунда кератиндан ташқари яна бир
қанча оқсил бўлмаган йўлдош моддалар хам бўлади: туз аралашмалари, ёғ,
мумсимон моддалар, целлюлозали ва тасодифий қўшимчалар бор.
Оқсил толанинг кимёвий тузилиши:
Углерод 50,3 – 52,5 %
Водород 6,4 – 7,3 %
Азот 16,2 – 17,7 %
Кислород 20,7 – 25 % ни ташкил этади.
Жун кератинининг янада ҳарактерли жиҳати шуки, у юқори
даражадаги S боғини(S-S) (2-5 %),ташкил этади. Деярли барчаси цистин
таркибига киради. Бундан ташқари оқсилга қўшимча равишда жун
таркибида ёғлар, стироллар ва комплекс липоидлар мавжуд [19].
Жониворларнинг жунини қирқиш йўли билан олинган тола табиий жун
деб аталади. Жониворларнинг терисига ишлов бериш вақтида йиғилган жун
заводда олинган жун деб аталади. Эски жун лахтакларини қайта ишлаш йўли
билан олинган тола эса тикланган жун деб аталади. Жун толаси қуй, туя,
эчки, қорамол ва қуёнларнинг терилари устидаги тукли қопламасидан
олинади. Жун толалари илдиз ва тана қисмлардан иборат [20].
Жун толаси ўзига намликни яхши сингдиради ва узоқ вақтда
ўзтаркибида тутиб туради. Буғ, ҳарорат ва босим таъсирида жун
толасидагиоқсил моддалари ва толанинг ўзи ҳам ўз шаклини ўзгартириши
мумкин [21].
Узунлик
жуннинг
саноат
мақсадини
аниқловчи
асосий
кўрсаткичлардан биридир. Жонивор танасининг турли жойларида жун
узунлиги турлича: курак, ён томон, оёқда қорин ва умуртқага нисбатан
жунузун бўлади. Жун толасининг турига қараб, унинг ўртача мутлақ
пишиқлиги тивитучун 6-9 см, ярим дағал жун учун 15-18 см, дағал жун учун
эса 16-19 см бўлади. Жун толасининг нисбий чўзилувчанлиги қуруқ ҳолда
25-
35%, намҳолатда 50 % гача етади. Жун толасининг зичлиги 1,28-1,32 г/см
3
[22].
22
Қўй жуни бир тоифадаги ва турли тоифадаги жунларга бўлинади. Бир
тоифадаги жунлар асосан тивит ва оралиқ толалардан иборат бўлади. Турли
тоифадаги жун эса тўрт хилдан: тивит, дағал тук, оралиқ тола ва ўлик
толадан иборат бўлади [23-24].
Do'stlaringiz bilan baham: |