Адабиётлар руйхати
Асосий адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор ислоҳатларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устивор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони // Халқ сўзи, 2005, 15 июн.
2. Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз–жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасм ва Сенатининг қушма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2005, 29 январ, 20-сон.
3. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н., Мухиддинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. –Т.: “Ўқитувчи”, 2003.
4. Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари.-Т.: Меҳнат, 2000.
5. Еременко А. Разработка бизнес-приложениий в Microsoft Business solutions-Alapta версии. 3.0/Фелексей Ермененко, Руслан Шашков. –М.: Альпина Бизнес Букс, 2005.-503 с.
6. Ходиев Б.Ю., ва бошқалар. Кичик тадбиркорлик асослари(ўқув-амалий қўлланма)-Т.:ЕҲ. ТЕМПУС “Консаудит”, 2004.
7.Rambler-http ://wwwҒrambler, ru;
8. www. gov. uz.
Қўшимча адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субьектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҒҒ Халқ сўзи, 2005, 16 июн.
Рубин Ю.Б. Теория и практика предпринимательское конкуренции –М.: ООО Марлет Дс корпорейшен, 2004.
Малўй бизнес. Организация, экономика, управление: Учеб. пособие для вузовҒ Под ред. Проф. В.Я.Горфинкеля, проф. В.А Швандара.-2е изд., пререб. И доп.-М.: ЮНИТИ- ДАНА, 2003-283 с
http://www.ced.bg/eng/projects/project12/publication/book.htm
www.edu.uz.
Гуломов С.С. Менежмент асослари. – Т. ТДАУ, 2002.
Б.А.Райзберг. Основў бизнеса. Учебное пособие. М.: «Ось-89», 2001.
http://www.ced.bg/eng/projects/project12/publication/book.html
2-МАВЗУ. БОЗОР ТИЗИМИДА БИЗНЕС ВА РАҚОБАТ
ТУШУНЧАСИ.
Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.
Бозорнинг турлари.
3. Рақобат тушунчаси ва рақобат стратегияси.
2.1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.
Бозор-бу сотувчилар ва харидорларнинг махсулотларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар, уларнинг иқтисодий ўзаро алоқалари тушунилади. Сотувчилар ва харидорларнинг ўзаро биргаликдаги саъйи-харакатлари бозорни келтириб чиқаради, бозор эса уларни ўзаро бирлаштирувчи механизм бўлиб хизмат қилади.
Бозор-қадимги файласувлар таъбири билан айтганда «ижтимоий бирлашиш» бўлиб вакиллари сотувчилар ва харидорлар ҳисобланади. Сотувчилар билан харидорлар ўртасида махсулотларни ўзаро айрбошлаш иқтисодий муносабатларни мужассамлаштиради.
Бозор иқтисодиёти ва бозор тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлсада, улар айнан бир нарса эмас. Агар бозор иқтисодиёти яхлит бир организм бўлса, бозор унинг мухим аъзосидир.
Бозор такрор ишлаб чиқаршнинг айирбошлаш босқичига хос бўлган иқтисодий категориядир. Аммо бозор хар қандай айирбошлашни эмас, балки пул воситасидаги, олди-сотди шаклидаги айирбошлашни билдиради. Айирбошлашда пул иштирок этмасдан бир товар бошқасига тўғридан-тўғри алмашганда бозор муносабатлари пайдо бўлмайди. Бозорнинг энг мухим шарти айирбошланганда пулнинг воситачи бўлишидир. Бозорда товар муомаласи юз бериб, у икки жараённинг биргаликда боришини билдиради. Бозорда товар пулга алмашади, яъни товарни сотиш юз беради, айни вақтда пул товарга алмашади, яъни товарни харид қилиш келиб чиқади. Олди-сотди бозордаги яхлит муомаланинг икки томони бўлганидан, унда сотувчи ва харидор иштирок этади.
Демак, бозор-бу сотувчилар ва харидорларнинг товарларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлари, уларнинг ўзаро алоқаларидир.
Сотувчилар ва харидорларнинг биргаликдаги саъйи-харакатлари бозорни келтириб чиқаради, бозор эса уларни бирлаштирувчи механизм бўлиб хизмат қилади.
Бироқ, ҳозирги кунда бозор деганда кўпчилик юртдошларимизнинг куз унгида кундалик эхтиёжларини қондириш учун зарур озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа буюмлар сотиб олинадиган “Чорсу”, “Олой”, “Фарход”, “Отчопар” каби пойтахтимиздаги истеъмол бозорлари намоён бўлади. Булар бозор ҳақида илк тасаввур- тор тушунча бўлиб, бозор- кенг маънода махсулотларни ҳунарлар воситасида ишлаб чиқариш қонуниятлари бўйича ташкил қилинган Айирбошлаш, Мол ва Пул муомаласи муносабатларининг мажмуидир. Бозор-кадимги файласуфлар таъбири билан айтганда, “ижтимоий бирлашиш” вакиллари-сотувчилар билан харидорлар ўртасида махсулотларни айирбошлаш ёхуд сотувчилар билан харидорлар ўртасидаги инсоний-иқтисодий муносабатлар мажмуидир. “Ижтимоий бирлашиш”да айирбошлаш ихтиёрий ва эркин бахо орқали содир бўлади.
Айирбошлаш микёсининг худудий ва хуқуқий чегаралари бор: маҳаллий бозор, миллий бозор, дунё бозори - ички ва ташки бозорлар муайян ижтимоий тартиб-қоидалар асосида харакат қилади. Ишлаб чиқарилган махсулотлар ҳажми, олди-сотди миқдори бозор муносабатларининг мавқеини-ҳажмини белгилайди. Бозорни “ижтимоий бирлашмаларнинг” иқтисодий тараққиёти ёхуд тушкунлигини курсатувчи кузгу, макон ва замон улчагичи-адолат торозиси-олий ҳакам дейиш мумкин; бозор жамият аъзоларининг талаб ва эхтиёжларини қондиришга, пул муомаласини барқарор сақлашга, махсулот нархи билан ишлаб чиқаришга кетган харажатларнинг мос бўлишига, халқлар ва давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Бозор иқтисодий муносабатларни шаклланишида ва ривожланишида қуйидаги 5 функцияни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |