Эркин бозор деганда харидорлар хам, сотувчилар хам кўп бўлиб, улардан ҳеч бири монополия мавқейига эга булмай, бир-бирини тездан топа оладилар, рақобат тўла-тукис ҳукмрон бўлган, нархлар эркин савдолашув асосида шаклланган бозор тушунилади.
Эркин бозорга мисол қилиб, Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозорини кўрсатиш мумкин. Бу бозорда миллионлаб кишилар харидор, сотувчилар эса давлат хужалиги, жамоа хужалиги, фермер хужалиги, томорка хужалигидан иборат. Бу ерда кимга нимани сотиш, кимдан нимани олиш, қандай нархда савдо қилиш юқоридан туриб белгиланмайди, буни бозорнинг узи хал қилади.
Монопол бозор деб озчилик харидорлар ва сотувчилар хукмрон бўлган, монопол нарх урнатилган, рақобат чекланган ёки рақобат умуман бўлмайдиган бозорга айтилади.
Монопол бозорнинг узи 3 хил куринишда бўлади:
Монопол рақобатлар бозори. Бу бозор сон жихатидан кўп бўлмаган, бозорга бир хил ухшаш ёки уринбосар товарлар чиқарадиган фирмалар кулида бўлади, улар ўзаро рақобат қиладилар. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистондаги кийим-кечак бозорини олиш мумкин. Бу ерда асосан 8 та фирма махсулот чиқаради, лекин улар нафакат ўзаро балки товари Ўзбекистонга кириб келган хориж фирмалари билан хам рақобатлашадилар.
Олигаполистик бозор. Озчилик фирмалар хукмрон бўлган бозор, бу ерда рақобат кўпинча сотувчилар орасида эмас, балки харидорлар ўртасида юз беради. Бунга мисол тарикасида Ўзбекистондаги цемент бозорини олиш мумкин. Бозорга 3 бизнес фаолияти махсулот чиқаради. Цемент харид қилиш учун рақобат эса харидорлар ўртасида боради.
Соф монополия бозори. Бундай бозорга товарни бутун тармоқда хукмрон бўлган айрим бизнес фаолиятилар етқазиб беради. М., Ўзбекистонда пахта териш машиналарини факат тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, тракторларни факат тошкент трактор заводи тайёрлаб бозорга чиқаради. Ички бозорда уларнинг рақиблари йўқ.
Рақобат тушунчаси ва рақобат стратегияси.
Рақобат-бу тадбиркорликнинг ажралмас бир булагидир. Рақобат умумижтимоий категория бўлиб, ижтимоий жараён қатнашчилари ўртасида яхшироқ яшаш учун бўладиган курашни англатади.
Рақобат иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз манфатларини тулароқ юзага чиқариш, яъни яхши даромад топиш, ўз мавқеини мустаҳкамлаш, ўз қобилиятини намоён этиш ва имиж (обру-эътибор)га эга бўлиш учун бошқалар билан курашадилар.
Бозор тизимида рақобатнинг мукаммал ва номукаммал рақобатдан иборат икки асосий тури бор.
Мукаммал ёки соф рақобат шундай рақобат-ки, унда кўпчилик қатнашади. Эркин рақобатли бозорда сотувчилар ва харидорлар кўпчилик бўлиб, улардан хар бири монопол мавқега эга бўлмайди, бозорда зуравонлик қилиб ўз измини юргиза олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |