Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг



Download 1,14 Mb.
bet8/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

1- хусусият. Бизнес фаолияти мустақил бўлиб, ушбу мустақиллик :
а) ишлаб чиқариш ва махсулот сотишнинг рақобат кобил ҳажмини аниқлаш ҳамда товар ассортиментининг таркибини бозордаги талабга ва таклифга қараб мустақил белгилашда;
б) шартномалар тузиш товар ва хом-аше етқазиб берувчиларни, харидорларни, воситачиларни мустақил танлашда;
в) амалдаги қонунчилик доирасида баҳоларни мустақил белгилашда;
г)солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тулангач, қолган фойдани мустақил тақсимлаш, даромадларни ва харажатларни мустақил режалаштиришда;
д)ишчи- хизматчиларни мустақил танлаш ва жой-жойига куйишда;
е)ўзоқ муддатли маблағлар манбаини кийдириш ва маблағларни сарфлаш йуналишларни топиш каби соҳаларда уз ифодасини топади
2-хусусият. Мулк ва ишлаб чиқариш воситаларига хукмронлик, эгалик хусусияти. Бу уч нарсада намоён бўлади.
1-дан, ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқарган махсулоти, даромадига мулкдор бўлиб улардан уз хохишича фойдаланади.
2-дан, тула хўжалик ҳисоби асосида юридик шахс ҳуқуқлари ва бурчлари микиёсида фаолият юритади.
3-дан, давлат бизнес фаолиятилари мулк эмас, мулкий воситалар, ресурсларни оператив бошқариб бориш орқали хўжалик фаолиятини амалга оширади. Улар хусусий бизнес фаолиятилардан фарқли улардан, мулкни сотиш, қарз ўрнига тўлаш, бошқа мулк билан қўшиш каби мулкий аҳамиятга лойик ишларни ташкилотлар рухсатсиз амалга ошира олмайди.
3-хусусият. Бизнес фаолиятини давлат томонидан у ёки бу йўналиш сари йўналтирилиши. Уларнинг асосий Қуролларига:

  • солиқлар ва уларнинг табақаланиши;

  • табий ресурслардан фойдаланиш учун тўланадиган ҳақ;

  • харажатлар (масалан,аммортизация) ва табий камайиш меъерлари;

  • валюта курси;

  • божхона тўловлари;

  • экологик меъёр ва атроф мухитга ташланган чиқит учун тўланган ҳақ;

  • ижтимоий ҳақ ;

  • монополияга карши кураш тартиби;

  • давлат стандартлари ва техник шартлар каби воситалар киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўрсатилишича: хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида уларни ҳар томонлама иқтисоди- ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлашда кенг шароитлар яратмоқда. Ҳозирги кунда келиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш мақсадида уларни сон ва сифат жиҳатидан ҳам рағбатлантириб келинмоқда.
ҚИСҚА ХУЛОСА
Бизнес фаолиятини ривожлантиришдаги шароитларни яратиш хукумат маъсулиятидаги иш ҳисобланади. Унинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар қаторига давлатнинг иқтисодий сиесати, аҳолининг ижтимоий ахволи,рақобатнинг шаклланиш даражаси, тадбиркорликнинг рақобатлантирилиши ва бошқаларни киритиш мумкин.
Бизнес фаолиятиларни давлат тасаруффидан чиқариш ва хусусийлаштириш иқтисодий ислохотларнинг етакчи бугини бўлиб, хусусийлаштириш натижасида турли мулкчилик катламлари шаклланди ва уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алохида аҳамият берилмоқда.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Бизнес, Тадбиркорлик, Банк, Кредит, Инновация, Инфратузилма, Биржа, Таваккалчилик, Хусусийлаштириш, Мулкчилик, Бизнесмен, Давлат мулки, Хусусий мулк, Аралаш мулк.
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР.

  1. Бизнес фаолияти қандай ривожланиш тарихига эга?

  2. Хорижий мамлакатларда бизнес фаолиятини узига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  3. Хорижий мамлакатларда (Япония, Франция, АҚШларида) бизнес фаолиятини кайси шаклини ривожланиши катта аҳамиятга эга ва унинг сабаби нимадан иборат?

  4. Бизнес фаолияти тушунчаси ва мохиияти деганда нимани тушунасиз?

  5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омилларни таъкидлаб утинг.Сизнингча, яна қандай (ички ва ташки)омиллар таъсири бўлиши мумкин?

  6. «Бизнес» ва «тадбиркорлик» сўзларининг иқтисодий тушунчаси ва уларнинг фарқи нималардан иборатлигини тушунтириб беринг.

  7. Хукумат томонидан қандай қабул қилинган қонунлар ва Президент Фармонлари асосида тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожланишига қандай эътибор берилмоқда?


Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish