Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг


Мақсадлар ва вазифаларни белгилаш



Download 1,14 Mb.
bet30/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

Мақсадлар ва вазифаларни белгилаш. Бозорга ўтиш шароитида мустақил хўжалик субъектлари бўлади ва ривожланишни ўз-ўзини маблағлар билан таъминлаш учун етарли бўлган фойда олиш мақсадида махсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, бозордаги улушни устириш ёки сақлаб қолиш, аввалги даврга нисабатан махсулотларни сотиш ёки ишлаб чиқаришни усишини таъминлашни амалга оширади.
Ресурслар. Ҳаммадан илгари моддий, молиявий ва мехнат ресурсларига бўлган эхтиёжларни аниқлаш ва унинг тузилишини муфиқлаштириш талаб этилади. Фаолият турини танлашни ва самарадорлигини баҳолашни фойданинг асосий жамғармалар ва айланма маблағларга муносабати бўлиб, амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Мутаносиблик ўрганиш. Режани ишлаб чиқишда кўрсаткичларни баробарлаштирилганлигини таъминлашни талаб қилади. Шахсий айланма маблағларни уларнинг йиғини миқдоридаги энг оз улушини, МТБ ривожланишини транспорт хизматлари билан таъминланиши ва хоказоларни аниқлаш мухим аҳамиятга эга.
Режани бажарилишини таҳлил қилиш. Иқтисодий эхтиёжларни тўлиқ таъминлаш ва фойда омилига қаратилган иқтисодий ва ташкилий техник чораларини аниқлаш ёки белгиланган мақсадларга эришиш йўллари ва востиалар ҳақида боради.
Режани бажарилишини назорат қилиш. Режани бажарилишини доимий ўз вақтида текшириш иқтисодий жараённи мақсадга мувофиқ ривожланишни таъминлаш, ўз вақтида камчиликларнинг олдини олиш, илғор тажрибаларни қўллаш ва самарадорликни аниқлашга йўналтирилади. Масалан, савдо бизнес фаолиятларида чакана товар обороти ҳажми даромадлар, харажатлар, фойда, товар захиралари ва баъзи бир кўрсаткичлар.
Стратегик режалаштиришнинг таркибий тузилишидан кўриниб турибдики, стратегик режалаштириш асосида аввало мақсад ва вазифалар билан бир қаторда стратегия муштарак хал этилади. Кейинги босқичда жорий ва стратегик дастурларни тузиш орқали бюджетни режалаштириш ва уни руёбга чиқариш тадбирлари амалга оширилади.
Режалаштиришнинг асосий элементлари қуйидагилар ҳисобланади:
-башорат қилиш;
-вазифани қўйиш (умумий вазифаларни шаклланиши, башорат асосида келиб чиқади);
-режани тўғирлаш (бажарилиш муддати аниқланади)
-бюджетни тузиш (бюджетнинг сон куринишидаги режаси бўлиб, даромадлар ва харажатлар баланси пул ва натурал кўринишда);
-режани аниқлаштириш (якунловчи босқич- қуйи бўғинларга қабул қилинган қарорлар тарқатилади ва режани амалга ошириш бошланади).
Режалаштириш жараёни уч босқични ўз ичига олади:

  1. Стратегик муаммоларни таҳлили.

  2. Фаолиятни келгуси шароитини башорат қилиш ва вазифалрни аниқлаш.

  3. Ўз имкониятларини оптимал вариантини танлаш.

Фирманинг истиқболини таҳлил қилишда асосий ташқи хавф-хатарлар, имкониятлар, «фавқулотда» холатларни вужудга келиши ва уларни бартараф этиш имкониятлари ҳал этилади.
Биринчи босқичда бизнес фаолияти иш юритадиган бозорда таҳлил қилинади. Таҳлил икки томонлама бўлиб, бозор мухитидаги позитив ва негатив холатлар ҳақида уйлаш керак бўлади. Шуни ҳисобга олиш керакки, тадбиркорликни ривожлантириш жараёнида бир муаммога рухсат этилиши билан бошқаси келиб чиқади. Эхтиёж ва харидор хохиши ўзгаради, фан-техникани янги ютуқлари жорий этилади, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси ўсади, бозор ва рақобатчилар стратегияси ўзгаради, молиявий қийинчиликлар тўғилади. Шунинг учун ўз фаолиятини 1-5 йилларга башорат қилишга харакат қилади.
Иккинчи босқичда, бизнес фаолиятининг ички имкониятларини аниқлаш зарур. Бу ўринда бизнес фаолиятини бозор мухитини ўзгаришига қараб ишлаб чиқаришдаги, бозордаги, иқтисодиётдаги, бошқаришдаги, ресурслардаги бизнес фаолиятининг кучли ва кучсиз томонлари аниқланади. Шулар асосида мақсадга эришишдаги энг мухим вазифалари аниқладанди. Бу босқичда фирманинг қайси йўналишларида «рақобатчилик стретегиясини такомиллаштириб, фирмани ялпи иш фаолиятини қандай яхшилаш мумкин?» деган саволга жавоб топилади.
Учинчи босқичда уч мухим кўрсаткич таҳлил қилинади:

  1. Бизнес фаолиятини бозордаги ўрни;

  2. Тармокка Бизнес фаолиятини мослиги;

  3. Ишлаб чиқариш дастурини ассортимент тузилиши.

Бу босқичда фирманинг турли фаолият йўналишлари билан истиқболини қиёслаш, танланган стратегияни амалга оширишда турлим фаолият йўналишлари бўйича приоритет ва ресурсларни тақсимлаш асосий ўрин эгаллайди.
Реджалаштиришнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлиб, улар:
-ўзоқ муддатли режалаштириш;
-ўрта муддатли режалаштириш;
-қисқа муддатли режалаштиришдир.
Бизнес фаолиятини режалаштиришда мухим мақсад бўлиб, товарларни сотиш ҳажми, фойда ва бозордаги улуш ҳисобланади.
Ўзоқ муддатли режалаштириш 3 ёки 5 йиллик муддатни ўз ичига олади. Дунё амалиётида ўзоқ муддатли режалаштириш кенг қўлланилади. Хорижда, масалан, Японияда йирик корпорацияларнинг 70 - 80% ўзоқ муддатли режалаштиришдан фойдаланилади. Ўзоқ муддатли режалаштириш ўз ичига ўрта ва қисқа муддатли режалаштиришни ҳам олади. Ўзоқ муддатли режалаштиришда «махсулот-бозор» янги стратегиялари ишлаб чиқилади. «Махсулот бозор» янги стратегиясини ахтариш ўз ичига янги ишлаб чиқаришни ривожланиш имкониятлари таҳлилини, вертикал интеграцияларни, хорижий филиалларни ташкил этишни ўз ичига олади. Ушбу босқичда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва харажатларни камайтириш вариантлари ураганилади.
Ўрта муддатли режалар, одатда 2 ёки 3 йилларга тузилади. Ўрта муддатли режалаштиришда рақибларни кураш стратегияларни ўзгариши ва номенклатурани ўзгариши натижасида хар бир махсулот гуруҳи учун режалар тузилади.
Ўрта муддатли режаларни қабул қилиш жараёни уч босқични ўз ичига олади:

  • ўзининг махсус маълумотлари асосида ўз ишини башорат қилиш;

  • башоратлар солиштирилади;

  • Бизнес фаолияти раҳбарияти ўз ишини умумий кўринишини ишлаб чиқаради ва юқори ташкилотга берилади.

Қисқа муддатли режалаштириш 1 йилга, ярим йилга, ойларга мулжалланган бўлади. Қисқа муддатли режалар 1 йилга ишлаб чиқариш ҳажмин, фойдани режалаштиришни уз ичига олади.
Бюджетлар режалаштириш тизимининг мухим воситаси бўлиб ҳисобланади. Бюджет ўз кўринишича харажатлар ва даромадлар режасини кўрсатиб беради. Бюджет қиймат ва натурал кўринишда бўлиши мумкин.
Бюджетнинг икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-капитал харажатлари бюджети;
-жорий операциялар бюджети.
Капитал харажатлар бюджети ўзоқ муддатли режалаштиришни баҳолаш ва назорат қилиш учун ишлатилади.
Жорий операциялар бюджети хар кунги ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш учун ишлатилади.




    1. Download 1,14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish