Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг


Бизнес фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш асослари



Download 1,14 Mb.
bet28/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

5.1. Бизнес фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш асослари.
Бизнес фаолияти натижалари систематик ва комплекс таҳлил қилинади. Систематик таҳлилда доимо узгариб турувчи бозор мухитини таҳлил қилишдан, бизнес фаолиятини фойдали ва рақобат қобил қилишни таъминлаш учун таҳлил қилинади.
Ҳар қандай Бизнес фаолияти ўзини катта кичиклигига, фаолият йўналишига фойдадор ёки зарар курувчи эканлигидан қатъий назар бозор мухити билан ўзаро харакат қилувчи мураккаб тизимдир. Бизнес фаолиятини биргина кўрсаткич билан, яъни масалан фойда кўрсаткичи билан ифодалаш мумкин эмас. У кўрсаткичлар тизимига асосланади. Бундай кўрсаткичларга-фойда, сотилган махсулот ҳажми ёки кўрсатилган хизмат ҳажми, моддий харажатлар, мехнат ҳақи фонди, ишчилар сони ва ҳоказолар, яъни Бизнес фаолиятини охирги натижаларини характерловчи кўрсаткичлар киради.
Бизнес фаолиятини баҳолашни энг оддий усули ҳақикий кўрсаткичларни режа (норматив) кўрсаткичларига солиштириш бўлиб ҳисобланади.
Бизнес фаолияти самарадорлигини баҳолашни мураккаб услуби эса охирги фаолият натижаларини ўзаро алоқаларини, харажатлар билан ресурсларни, шунингдек турли омиллар таъсирини баҳолашдан иборат.
Бизнес амалиётида иккита таҳлил турини фарқлаш мумкин, яъни:

  1. Стратегик таҳлил.

  2. Оператив таҳлил.

Стратегик таҳлил бизнес фаолиятини кучли ва ожиз томонларини, имкониятларини ва хавф-хатарларини анаклашга йўналтирилгандир. Стратегик таҳлил асосан бизнес фаолиятини сифат характеристикаларини (тавсифномасини) беради.
Оператив таҳлил Бизнес фаолиятини фаолият натижаларини баҳолашга йўналтирилган бўлади. Оператив таҳлил махсулот сифатини таъминлашда ва харажатларни оптималлаштиришда мухим роль уйнайди, у ресурсларни бошқаришни самарали воситаси бўлиб хизмат қилади. Оператив таҳлил ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини барча томон ва жиҳатларига таалукли бўлиб, қуйидагиларни уз ичига олади:

  • Бизнес фаолияти фаолияти натижаларини таҳлил қилиш

  • ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили

  • махсулот таҳлили

Ҳар қандай бизнес фаолияти узини катта кичиклигига, фаолият йуналишига фойдадор ёки зарар курувчи эканлигидан қатъий назар бозор мухити билан ўзаро харакат қилувчи мураккаб тизимдир. Бизнес фаолияти фаолиятини биргина курсаткич билан, яъни масалан, фойда курсаткичи билан ифодалаш мумкин эмас. У курсаткичлар тизимига асосланади. Бундай курсаткичларга- фойда, сотилган махсулот ҳажми ёки курсатилган хизмат ҳажми, моддий харажатлар, мехнат ҳақи фонди, ишчилар сони ва хоказолар, яъни бизнес фаолияти фаолиятини охирги натижаларини характерловчи курсаткичлар киради.
Бизнес фаолияти фаолиятини баҳолашни энг оддий усули ҳақикат курсаткичларни режа (норматив) курсаткичларига солиштириш билан ҳисобланади.
Бизнес фаолияти фаолиятини самарадорлигини баҳолашни мураккаб услуби эса охирги фаолият натижаларини ўзаро алоқаларини, харажатлар билан ресурсларни, шунингдек турли омиллар таъсирини баҳолашдан иборат.
Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили-бизнес фаолиятининг асосий иқтисодий курсаткичларидан бири ишлаб чиқариш харажатларидир. Чунки хеч қандай харажатларсиз бу фаолиятни амалга ошириб бўлмайди. Хар қандай иқтисодий фаолият учун маълум микдордаги ресурсларни жалб қилишга тўғри келади. Уз навбатида бу ресурсларни у еки бу ишга жалб қилиш учун уларни сотиб олиш, демак маблағ сарф қилиш керак. Ушбу ресурслардан фойдаланиш жараенида уларни харид қилиш учун сарфларнинг бир қисми тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш харажатларига айланади. Шундай қилиб, товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараенида ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишнинг пулдаги ифодаси бизнес фаолиятининг ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Ҳозирги пайтда уларнинг таркибига қуйидаги харажатлар киради:
I. Материаллар сарфи. Уларга хом-ашё, ярим фабрикатлар, харид қилинган махсулотлар, ёкилги ва энергия, бошқа бизнес фаолиятилар томонидан бажарилган, ишлаб чиқариш хусусиятига эга ишлар ва хизматлар киради.

  1. Табиий бойликлардан фойдаланиш харажатлари

Уларга қуйидагилар киради:
1. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар

  1. Ердан фойдаланиш харажатлари

  2. Лимитлар микиесида сув, ундан сув хужалигига тўланган маблағлар

  3. Атроф мухитга ташланган ишлаб чиқариш колдиклари учун тўланган маблағлар

  1. Асосий активларнинг емирилиши, эскириши.

  2. Мехнатга ҳақ тўлаш харажатлари. Уларга қуйидагилар киради:

  1. Ишбай расценкалар, таъриф сеткалари, ойлик окладлар асосида тўланган иш ҳақи.

  2. Ишлаб чиқариш илғорларига йиллик иш якунлари бўйича ва бошқа мукофотлар.

  3. Компенсация тўловлари (мехнат таътили ҳақи, ўзайтирилган иш куни, бекор туриб қолиш).

  4. Рағбатлантирувчи тўловлар (турли фахрий унвонлар учун рағбатлантирувчи тўловлар).

  1. Суғурта тўловлари (нафақа фондига ажратмалар, бандлик фонди, ижтимоий суғурта).

  2. Жорий таъмирлаш харажатлари.

  3. Технологик жараёнларни ривожлантириш ва махсулотлар ишлаб чиқаришни жорий этишга сарфланган харажатлар.

  4. Қисқа муддатли омонатлар учун тўланган фоизлар.

  5. Солиқлар, шу жумладан мулк солиғи, даромад(фойда) солиқлари, ер солиғи ва бошқалар.

  6. Бошқа харажатлар, яъни хизмат сарфлари, телефон ва алоқа ҳамда шунга ўхшаш харажатлар.

Тадбиркорларнинг харажатларини белгиларига кўра турлича тавсифлаш мумкин.
Биринчидан, тадбиркорнинг харажатлари смета бўйича уларнинг элементлари ва калькуляция моддаларига қараб турларга бўлинади.
Харажатлар сметаси Бизнес фаолияти бюджетини аниқлаш ва айланма активларга эхтиёж миқдорини режалаш учун тузилади.
Калкуляция моддалари умумлашма, мажмуа кўринишига эга бўлиб, ўз ичига, хом-ашё ва материалларни, ёқилғи ва энергияни табиий бойликлардан фойдаланиши бўйича харажатларни, иш ҳақини, жихозларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларини, ноишлаб чиқариш харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Иккинчидан, тадбиркорнинг харажатлари ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлигига қараб шартли-доимий ва шартли-ўзгарувчан харажатларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши билан деярли ўзгармайдиган харажатлар шартли доимий, харажатлар дейилади.
Савдо ташкилотлари даромадининг асосий қисми товарларнинг сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ ҳисобидан юзага келади. Ҳозирги пайтда нафақат товарлар, балки хом-ашё, материаллар ва жихозлар ҳам савдо Бизнес фаолиятилари томонидан эркин айирбошланмоқда. Булардан ташқари даромадлар қуйидаги манбалардан юзага келади:
-ҳамкорликда ташкил этилган Бизнес фаолиятилардан тушадиган даромадлар;
-акциялардан олинадиган двидендлар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлардан тушган фойда;
-депозитлар бўйича банк фоизлари;
-ижарага берилган мулк учун ижара ҳақи;
-ҳамкорликдан шартнома шартларини тўлиқ бажармаганлиги учун ундирилган жарималар, товар етказиб бериш муддатини кечиктиргани учун ундирилган жарима, шартномани бажаргани учун ундирилган қопламалар йиғиндиси.
Ялпи даромад бизнес фаолиятининг товар сотиш ҳажмига, сотилган товарларнинг таркиби ва уларда рентабелли товарнинг салмоғига, ҳамкорларнинг шартнома шартларини тўлиқ бажаришига, бизнес фаолиятини маданияти ва ишбилармонлигига ҳамда кўплаб бошқа омилларга боғлиқ.
Тадбиркорлик фаолиятининг яна бир натижавий курсаткичи унинг баланс фойдасидир. Баланс фойда бизнес фаолиятининг барча соҳаларида тушган фойда бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
-товар моддий бойликларни сотиш, товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишдан тушган фойда, яъни сотилган товарлар қийматидан уни сотиб олишга ва сотишга сарфланган маблағларни айириб ташлагач қолган қисми;
-ундириб олинган жарималарнинг тўланган жарималардан ортиқ қисми.
Баланс фойдадан тўланадиган солиқлардан олинган ссудалар учун фоиздан ва нобюджет фондларига турли тўловлардан қолган қисми соф фойдадир. Соф фойда бизнес фаолиятининг хохиши билан қуйидаги тўртта йўналишга сарфланиши мумкин.

  1. Акциялар бўйича дивидендлар, облигациялар бўйича фоизлар ва МЧЖ ларда аъзолик бадаллари учун фоизлар тўлашга.

  2. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондини юзага келтиришга. Ушбу фондни шакллантириш тартиби ва ажратмалар меъёри бизнес фаолияти низомида курсатилиши шарт. ИЧРФ ни шакллантириш манбаларига соф фойда ва асосий воситалар ҳамда номатериал активлар емирилишига сарфланган маблағлар киради.

ИЧРФ асосан қуйидаги мақсадларга сарфланади:
а) асосий активларни янгилаш ва кенгайтириш;
б)номатериал активларни - патентларни, лицензияларни ва бошқаларни сотиб олиш;
в) Бизнес фаолиятининг айланма активларини кўпайтириш;
г) илмий текшириш ва тажриба конструкторлик ишларини ташкил этиш;
д) ишлаб чиқаришга янгиликларни жорий этиш;
е) маркетинг изланишларини ташкил этиш.

  1. Ижтимоий тараққиёт фондини вужудга келтириш. У қуйидаги мақсадларга сарфланади:

-уй жой куришга;
-ижтимоий-маиший объектларини куришга;
-ижтимоий-маиший муассасаларни молиявий таъминлашга;
-ошхоналарга дотация беришга;
-дори-дармонлар сотиб олишга;
-ишчи-хизматчиларнинг укиши, уй жой курилиши ва ёш оилалари хужалигини тиклаб олишига пул маблағларини ажратишга;
-нарх ошиши туфайли юзага келган қўшимча харажатларни коплаш учун компенсация тўлаш.

  1. Резерв фондини вужудга келтиришга сарфланади. Ушбу фонд:

-хом-ашё, энергия ва материллар нархининг кутилмаганда ошиб кетиши туфайли юзага келадиган қўшимча харажатларни коплаш;
-иш ташлашлар, валюта курсининг ўзгариши, табиий офатлар натижасида юзага келган зиёнларни коплаш ва бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.
Бизнес фаолияти рентабеллигини оширишнинг асосий йуналишларига куийдагилар киради:

  1. Махсулот тан нархини пасайтириш. Бунинг учун:

  1. Материаллар сарфини қисқартириш мақсадида махсулот конструкциясини рационаллаштириш, самарали технологияларни куллаш, чикиндиларни қайта ишлаш ва сотишни йўлга куйиш ва бошқа чораларни куриш лозим.

  2. Махсулот бирлигига сарфланадиган иш ҳақи харажатларини камайтириш.

  3. Тупланма харажатларини тежаш.

  1. Ишлаб чиқариш ва сотиш тартибини такомиллаштириш. Унга:

  1. Бозор конъюктурасини ҳисобга олган холда харидоргир товарларни ишлаб чиқаришни йўлга куйиш, товарлар ассортиментини такомиллаштириш, рентабеллиги нисбатан баланд бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга куйиш.

  2. Махсулот сифатини яхшилаш ва харидорларга қўшимча хизмат кўрсатишни йўлга куйиш, баҳо сиёсатини окилона бошқариш.

  3. Самарали инвестиция лойихаларини сотиш кабилар киради.

  1. Ишлатилмаётган ёки кам самарали активларни сотиш. Унга:

  1. Ортиқча жихозлар ва товар-моддий бойликларни сотиш

  2. Ўз жихозларини лизинг шартномаси асосида олинган жихозлар билан алмаштириш.

  3. Даромадсиз соҳа ва бизнес фаолиятиларни ёпиш, уларнинг жихозларини сотиб юбориш ва янги бизнес фаолиятиларни очиш кабилар киради.

Фойда ва зарарларнинг ҳисоби қуйидагича ифодаланади.
У қуйидаги маълумотларни уз ичига олади:

  1. Сотилган товарлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилаётган ишлар ҳажми.

  2. Сотилган махсулотлар таннархи, шу жумладан:

а) бевосита материал сарфи;
б) бевосита мехнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
в) тўпланма харажатлари.

  1. Ялпи даромад. (1-2)

  2. Асосий воситалар ва номатериал активларнинг емирилиш харажатлари.

  3. Махсулотни сотиш ва умумбошқарув фаолияти билан боғлиқ харажатлар.

  4. Асосий фаолиятдан тушган фойда (3-4-5).

  5. Дивидентлар ва берилган қарзлар учун олинган ҳақ.

  6. Олинган қарзлар учун тўланган ҳақ.

  7. Солиқ тортиладиган фойда (6-7-8)

  8. Даромадларга олинган солиқлар.

  9. Кузда тутилмаган зиёнлар.

  10. Соф, баланс фойда (9-10-11)

Харажат ва натижаларига нисбатан бизнес фаолиятини самарали ишини кўриб чиқиб, харажатларни баҳолаш ва иккинчидан ташки мухитида булаётган ўзгаришларни ҳисоб олиш зарур. Бундан келиб чиқиб, охирги натижаларга иккита шароит таъсир қилади:

  1. Ички ташкилий- иқтисодий омиллар.

  2. Ташқи ёки бозор шароитлари.

Бу шароитлардан ички омиллари тадбиркорни уз фаолияти билан боғлиқ бўлиб, яъни унга мехнат унумдорлигини ўзгариши, ишлаб чиқаришни ташкил этиш усуллари, уни техник характеристикалари ва бошқалар киради. Ташқи шароитлар эса тадбиркорларга боғлиқ бўлмаган омилларни ўз ичига олади. Ташқи омилларни асосийларидан бири нархни ўзгариши ҳисобланади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish