Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг



Download 1,14 Mb.
bet24/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

Қўшимча адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субьектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони // Халқ сўзи, 2005, 16 июн.

  2. Рубин Ю.Б. Теория и практика предпринимательское конкуренции –М.: ООО Марлет Дс корпорейшен, 2004.

  3. Лапуста М.Г., Старостин Ю.Л., Малое предпринимательство: учебник.-М.: ИНФРА –М., 2004.

  4. Малый бизнес. Организация, экономика, управление: Учеб. пособие для вузов/ Под ред. Проф. В.Я.Горфинкеля, проф. В.А Швандара.-2е изд., пререб. И доп.-М.: ЮНИТИ- ДАНА, 2003-283 с

  5. www.ziyo. edu. uz

4-МАВЗУ. БИЗНЕСДА МУЛК ТУШУНЧАСИ ВА МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ.

  1. Мулк шаклларининг турлари, аҳамияти ва таркиби.

  2. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни.

  3. Тадбиркорлик шакллари ва рақобатнинг кучайиши.




    1. Мулк шаклларининг турлари ва таркиби.

Ўзбекистон Республикасида «Мулкчилик тўғрисида» қонун қабул қилинган ва бу қонуннинг 4-моддасида курстилишича Ўзбекистон Республикасида мулк қуйидаги шаклларга бўлинади:
-фуқароларнинг шахсий ва хусусий мулки;
-жамоа мулки, шу жумладан оилавий, махалла, кооператив мулк, ижарага олинган Бизнес фаолияти мулки, акциядорлар жамияти, давлат Бизнес фаолиятиси жамоасининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг мулки, турли хўжалик бирлашмалари ва уюшмалари мулки, юридик шахс ҳисобланган бошқа жамоалар мулки;
-давлат мулки;
-аралаш мулк;
-қўшма корхоналар, ажнабий фуқаролар, ташкилотлар ва давлат, шунингдек ажнабий юридик шахслар мулки шаклида юзага чиқади.
Ўзбекистон Республикасида мулкнинг хамма шакллари тенг ҳуқуқлидир. Шахсий мулк - индивидуал узлаштиришни билдиради, аммо хусусий мулкдан фарқлирок даромад топишга хизмат килмайди, балки шахсий эхтиежни қондиришга каратилади.
Хусусий ва шахсий мулк биргаликда фуқаролар мулки дейилади.
Жамоа мулки- бойликнинг муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда узлаштирилишидир.
Жамоа мулкининг афзаллиги шуки, бу мулк ишлаб чиқарувчининг узини мулкдор қилади. Бу ерда мулк эгалари ва ишловчилар айнан бир кишилардир, шу сабабли ишлаб чиқариш омиллари тўғридан- тўғри бирикади.
Давлат мулкининг пайдо бўлишини ривожланиши қуйидагилар ҳисобидан бўлади:

  1. мулкни давлат мулкига айлантирилиши;

  2. давлат маблағи ҳисобидан Бизнес фаолиятилар курилиши;

  3. жамиятда яратилган, аммо бошқа мулкларга тааллукли даромадларнинг бир қисмининг солиқ ундириши орқали давлат бюджетига олиниши.

Аралаш мулк муайян бир объектнинг турли мулкдорлар иштирокида узлаштиришини билдиради.
Мулкчилик шаклларининг яна бир аҳамиятлиси бу- қўшма мулкдир. қўшма мулк туфайли жалб этиладиган чет эл капитали янги технологияни олиб кирмокда. Четки капитал асосидаги қўшма Бизнес фаолиятиларнинг аҳамияти инвестицияни кучайтириш, миллий иқтисодиётни бозор муносабатлари асосида шакллантиришда ортиб боради. Катта маблағлар зарурияти шароитида қўшма мулк орқали чет эл капиталини жалб этиш заруриятидир.
Мамлакатда мулкдорлик ҳуқуқини, хусусий тадбиркорлар манфаатларини кафолатловчи қонунлар, ҳуқуқий меъерлар, давлат ва норасмий ташкилотлар ҳамда муассасалар тизимлари вужудга келтирилганлиги ва уларнинг самарали фаолият курсатаетганлиги натижасида, 1997 йили, нодавлат секторининг улуши саноатда 51 фоизга, Қишлоқ хужалигида 98 фоизга етди, ишловчсиларнинг 70 фоизи хусусийлаштирилган иқтисодиёт хиссасига тўғри келди. Ишлаб чиқариш, савдо-тижорат, воситачилик, хунармандчилик, молия-банк, туризмда, эркин ижодий фаолиятда машгул хусусий сохибкорлар ва тадбиркорлар мустақил Ўзбекистонда шаклланаетган мулкдорлар синфининг илдам усаетган ички синфий кадамларидир.
Мулкдорлар синфи тушунчаси энг кенг тушунчалардан биридир. Бозор иқтисодиёти ва бозор муносабатлари ривожланиши жараенида бу синфнинг ичидан табақаланиб, фарқланиб, тафовутланиб бориши мукарардир. Ҳозирги вазифа мулкдорлар синфининг шаклланишига кенг йўл очиб беришдир. Бу вазифани бажариш-Ўзбекистонни илгор давлатлар қаторига олиб чиқишда хал қилувчи омилдир.
Мулкдор бошқаларнинг эмас, балки узининг истаги, розилиги, мойиллиги, хохишига кура уз мол-мулкига эгалик қилади. Мулкий ҳуқуқнинг асосий юридик мазмуни унга эгалик қилишдан, фойдаланишдан, уни тасарруф қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий ваколатлардан иборат. Ўз ҳуқуқий ваколати доирасида мулкдор бошқа мулкдор шахсларнинг талаби еки топширигига биноан эмас, балки узининг хохишига кура уз мулкига эгалик қилади, хохласа ўзининг мазкур ҳуқуқий ваколатини бошқаришга ўтказиши мумкин. Мулкдор ўз хохиши билан мулкидан фойдаланади, шунингдек, ундан ўзига зарур бўлган фойдали даромадларни ундириш учун ишлатади.
Бозор муносабатларига ўтиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида, фуқаролар узига тегишли мулкни кўпайтириш учун бошқа фуқароларни елланма мехнатга жалб қилиши мумкин. Фуқаро уз мулкий ҳуқуқини амалга ошириш учун тадбиркорлик билан шугулланиши, мулкни ижарага бериши мумкин. Фуқароларда утмиш тузум сундирган мулкий мустақиллик хиссини уйготиш, тиклаш, кенгайтириш ва мустахкамлаш-давлатимизнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Республика бозор иқтисодиётини биринчи босқичида мулкни хусусийлаштириш натижасида турли мулкчиликка асосланган кўп укладли иқтисодиёт яратилдики, шу асосда иқтисодиётни ички тузилиши узгариб, рақобатчилик мухити заминида хўжалик юритиш усули барпо этилди. Мамлакат иқтисодиётидавлат мулки билан бир қаторда жамоа, хусусий, акционерлик, ҳамкорликдаги ва бошқа турдаги Бизнес фаолиятилар ташкил топди. Давлат уз навбатида турли мулкчилик Бизнес фаолиятилари учун тенг иқтисодий шароит яратиш орқали ишлаб чиқаришни жонлантиришга эришилди.
Турли мулкчилик иқтисодиёти мулк эгаларини ўқувли, ишбилармон, тадбиркор бўлишларини талаб қилиш билан кифояланиб колмай, балки истеъмолчилар ва бозор талабини урганиб, янги техника ва технология асосида арзон, сифатли товарлар ишлаб чиқариб, бозорни турли махсулотлар билан тулдиришни талаб этади, Президентимиз И. Каримов таъкидлаганидек: «Мулкчилик шакллари турлича бўлган Бизнес фаолиятилар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқариб, бозорни турли махсулотлар билан тулдиришни талаб этади. Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек: «Мулкчилик шакллари турига бўлган Бизнес фаолиятилар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ички ташкилий тизимларини такомиллаштиришга, техника билан қайта Қуроллантиришга, фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларни куллашга мослашишга, кам сарф-харажат қилган холда янада юқори сифатли ва энг арзон нархда махсулот ишлаб чиқаришга ундайди» Жахондаги саноати ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий юксалишини мухим омилларидан бири турли мулкчилик иқтисодий хўжалик тизимини барпо этилган бўлса, унинг ривожланишига таъсир этувчи омили турли мулк шаклидаги Бизнес фаолиятлари ўртасидаги рақобат кураши ҳисобланади.



Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish