21-Вариант
1. Иқтисодий жараёнларни оптималлаштириш зарурлиги (ресурслар чегаралан-ганлиги, ноаниқлик ва таваккалчилик, инфляция, банкротлик, бозордаги ўзгаришлар).
2. Чизиқли дастурлаш усулининг асосий масалалари. (чегаравий шартлар, мақсад функцияси, ўзгарувчиларнинг номанфийлик шарти).
3. Масала. Фирмада 3 хил ресурслар ва уларнинг ҳажмлари мавжуд: 1. Ишчи кучи – 367 киши/соат. 2. Хом-ашё – 282 бирлик. 3. Ускуна – 367 станок/соат. Ушбу ресурслар асосида 4 хил: А, B, C, D хилдаги маҳсулот ишлаб чикарилади.
А маҳсулот учун ишчи кучидан 1,2 киши/соат, хом-ашёдан 2,1 бирлик, ускунадан 0,9 станок/соат харажат қилинади. B маҳсулот учун ишчи кучидан 1,7 киши/соат, хом-ашёдан 2,5 бирлик, ускунадан 1,1 станок/соат харажат қилинади. C маҳсулот учун ишчи кучидан 1,3 киши/соат, хом-ашёдан 2,6 бирлик, ускунадан 2,3 станок/соат харажат қилинади. D маҳсулот учун ишчи кучидан 2,3 киши/соат, хом-ашёдан 1,5 бирлик, ускунадан 2,5 станок/соат харажат қилинади.
1 бирлик А маҳсулотни сотишдан 237 сўм, B маҳсулотни сотишдан 365 сўм, С маҳсулотни сотишдан 254 сўм, D маҳсулотни сотишдан 310 сўм фойда олиш мумкин.
Корхона учун А маҳсулотдан 432 бирлик, B маҳсулотдан 121 бирликдан кўп бўлмаган, С маҳсулотдан 55 бирлик ва D маҳсулотдан 217 бирликдан кам бўлмаган ва 312 бирликдан кўп бўлмаган миқдорда ишлаб чиқариш талаб этилади.
Масаланинг берилиши асосида қуйидагилар аниқлансин:
1. Масаланинг иқтисодий-математик модели тузилсин.
2. Масаланинг ёйилган иқтисодий-математик модели тузилсин.
3. Берилган масалага иккиланган масала тузилсин.
Кафедра мудири Ишназаров А.
22-ВАРИАНТ
1. Корхона ишлаб чиқариш режасини оптималлаш ва унинг таҳлили. (бизнес-режа, маҳсулотлар режаси, харажатлар меъёрлари, ресурслар ҳажми)
2. Чизиқли дастурлаш усуллари ёрдамида ечиладиган масалалар.(тақсимлаш масалалари, диета масаласи, аралашмаларни тайёрлаш масаласи)
3. Масала. Корхонада 3 хил ресурслар ва уларнинг ҳажмлари мавжуд: 1.Ишчи кучи – 2200 киши/соат. 2. Хом-ашё – 3700 бирлик. 3. Ускуна –3200 станок/соат. Ушбу ресурслар асосида 3 хил: А, B, C турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланадиган ресурс сарфлари қуйидагича
.
1 бирлик А маҳсулотни сотишдан 10 сўм, B маҳсулотни сотишдан 6 сўм, С маҳсулотни сотишдан 15 сўм фойда олиш мумкин. Корхона учун А маҳсулотдан 10 бирликдан кам бўлмаган, B маҳсулотдан 40 бирликдан кўп бўлмаган ва С маҳсулотдан 15 бирлик ишлаб чиқариш талаб этилади.
Масаланинг берилиши асосида:
Масаланинг иқтисодий-математик модели тузилсин.
Масаланинг ёйилган иқтисодий-математик модели тузилсин.
Берилган масалага иккиланган масала тузилсин.
Кафедра мудири Ишназаров А.
Do'stlaringiz bilan baham: |