Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригция ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича жорий йилга молиявий натижанинг шаклланиши



Download 0,77 Mb.
bet5/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#303360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Лойиҳа иши Молийавий натижа111

4.Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича жорий йилга молиявий натижанинг шаклланиши

Сув хўжалиги ташкилотлари бюджет ташкилоти ҳисобланади ва унинг молиявий натижалар ҳисоби ҳам деярли бир хил, фақат баъзи бир бюджетдан ташқари маблағлари ва шу кабилар бўйича атамаларда фарқлар мавжуд.


Молиявий натижалар ҳисобини ташкил этишда бухгалтерия хисоби олдига қуйидаги вазифалар куйилади:

  • молиявий натижаларни белгиланган тартибда шакллантириш;

  • молиявий натижалар билан боғлик муомалаларни уз вактида бухгалтерия хужжатлари хамда хисоб регистрларида акс эттириш;

  • бухгалтерия ҳисобварақларида молиявий натижалар холати тўғгрисида тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

  • молиявий натижалар буйича ҳисоботларни тузиш хамда улар буйича асосланган бухгалтерия ахборотларини шакллантириш.

Бюджет ташкилотларининг даромадлари бу активнинг соф кийматини (молиявий натижани) ошишига сабаб булувчи ташкилот активларннинг ошиши ёки унинг мажбуриятларининг камайишидир. Буни қуйидаги ҳолатлар бўйича асослаш мумкин, жумладан, бюджет ташкилотларига хомийлик маблагларини келиб тушиши натижасида унинг активлари (молиявий активлари) ошади, яъни мазкур муомала бухгалтерия хисобида Дебет 112 ва Кредит 262 ёзуви билан расмийлаштирилади. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг молиявий активлари (пул маблаглари) ошди.
Демак, бу муомала хисобда даромад (кредит 262) сифатида акс эттирилиши лозим. Ёки ташкилотнинг мажбуриятларини камайиши кўринишидаги даромадларига мисол келтирадиган булсак, унинг бюджетдан ташкари маблаглари хисобига юзага келган депонент килинган карзининг талаб қилиш муддати тугаши муносабати билан ташкилот даромадларига хисобланишини айтиш мумкин. Жумладан, амалдаги конунчиликка мувофик бюджет ташкилотларида талаб килиш муддати тугаган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган иш хақи ёки бошка тўловлар бўйича қарзлар бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари даромадлари сифатида акс эттирилиши лозим.
Мазкур операциялар бухгалтерия хисобида қуйидагича акс эттирилади, яъни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган қарзларни хисобдан чиқарилиши Дебет 177 ва Кредит 262 (агарда мазкур карздорлик бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юзага келган бўлса). Мазкур операция натижасида ташкилотнинг мажбуриятлари камайди. Демак, бу операция хисобда даромад (кредит 262) сифатида акс эттирилиши лозим. Бюджет ташкилотларининг харажатлари бу активнинг соф кийматини (молиявий натнжани) камайишига сабаб булувчи ташкилот активларининг камайиши ёки унинг мажбуриятларини ошишидир. Масалан, бюджет ташкилотининг асосий воситаларига эскириш хисоблаш натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситалари)нинг қолдик қиймати камаяди.
Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади, яъни Дебет 231, 241, 251, 261 ёки 271 (асосий воситани сотиб олиниш манбасидан келиб чиккан холда) ва Кредит 020-029 субсчётларнинг тегишлиси. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситаларини қолдик киймати) камайди. Демак, бу операция ҳисобда харажат (дебет 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг тегишлиси) сифатида акс этгирилиши лозим. Ёки мажбуриятларни ошиши куринишидаги ташкилот харажатларига бюджет ташкилоти томонидан иш хақини ҳисобланишини келтириш мумкин. Мазкур операция бухгалерия хисобида куйидагича акс эттирилади.
Масалан, бюджет ташкилоти бюджет маблаглари хисобидан ҳодимларига иш хақи хисоблади, яъни Дебет 231 ва Кредит 173. мазкур операция натижасида бюджет ташкилотининг ходимлардан булган иш хаки буйича мажбурияти ошди. Демак, бу операция хисобда харажат сифатида (дебет 231) акс эттирилиши лозим. Бюджет ташкилотининг молиявий натижаси унинг барча даромадларининг турлари бўйича алоҳида ҳолда аниқланади, яъни:

  • бюджет маблаглари буйича;

  • туловларни махсус турларига дойр хисоблашувлар буйича;

  • таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт

  • маблаглари буйича;

  • бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблағлари буйича;

  • бюджет ташкилотининг бошка даромадлар буйича.

Бюджет ташкилотларининг даромадлари манбаалари буйича
молиявий натижаларнинг схематик куринишини куйидагича акс
эттириш мумкин.
Мазкур даромадлар турлари буйича хар бирининг алохида даромадлари (тушумлари ёки бюджет маблаглари буйича газначилик оркали амалга оширилган касса харажатлари) ва ушбу даромадлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлари айрилади ва мазкур даромад тури буйича молиявий натижа аникланади.



Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кўп булса, ижобий молиявий натижа хосил булади (яъни молиявий натижаларни хисобга олувчи субсчётларнинг кредит томонида қолдик колади).
Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кам булса, салбий молиявий натижа хосил булади (яъни молиявий натижаларни хисобга олувчи субсчётларнинг дебет томонида колдик колади).
Юкоридаги даромадлар турлари буйича бюджет ташкилотининг молиявий натижалари 2 та боскичга булинган холда аникланади.
Яъни 1 - боскичда бюджет ташкилотининг факатгина молия йили мобайнидаги (1 январдан 31 декабргача, бюджет маблаглари буйича эса молия йилига кушимча вакт мобайнидаги давр хам киради) барча даромадлари ва мазкур даврдаги (1 январдан 31 декбаргача) амалга оширилган хакикий харажатларини солиш- тириш натижасида аникланади.
2-боскичда эса мазкур аниқланган молиявий натижа бюджет ташкилотининг ўтган йиллар мобайнидаги молиявий натижасига қушилади.
Бунинг натижасида бюджет ташкилотининг жорий даврга якуний молиявий натижаси аникланади. Жорий йилга молиявий натижаларни ижобий курсаткич билан якунланиши, яъни бюджет ташкилотининг жорий йилга даромадларини унинг хакикий харажатларидан ортик булиши, икки ҳолатни англатиши мумкин. Жумладан:
а) дебиторлик карзлар вужудга келган булиши мумкин;
б) ташкилотнинг номолиявий ва молиявий активларининг колдик киймати ошган булиши мумкин.
Бухгалтерия хисобида бюджет ташкилотларининг жорий йилга молиявий натижалари куйидаги счётларда юритилади:

  • 23 «Бюджет маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар»;

  • 24 «Туловларнинг махсус турларига дойр хисоб-китоблар буйича жорий йилга молиявий натижалар»;

  • 25 «Таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар»;

  • 26 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар»;

  • 27 «Бошка даромадлар буйича жорий йилга молиявий натижалар»;

  • Якуний молиявий натижалар хисоби 28 «Якуний молиявий натижалар» счётида юритилади.

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси:

  • ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича — режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);

  • ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича — ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисоб рақамларида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);

  • бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;

  • вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи. Маблағларнинг қолган 50 фоизини бюджет ташкилотлари маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказадилар;

  • юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:

  • аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

  • бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;

  • ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз мавжуд бўлса, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзларни тўлашга (ишлар, хизматлар товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни қоплангандан сўнг) сарфланади4.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish