ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ”
КАФЕДРАСИ
“СУВ ХЎЖАЛИГИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ”
ФАНИДАН
ЛОЙИҲА ИШИ
Мавзу: Сув хўжалиги ташкилотларида молиявий натижалар ҳисоби
Бажарди: СХТЕ ва Б факултети Бухгалтерия хисоби ва аудит йўналиши
303-гуруҳ талабалари:
Ражабова К
Ражабов Н
Саидахмедов Ж
Сулаймонов Ш
Утанов А
Қабул қилди: Табаев А.З
Тошкент 2019 йил
Мавзу: Сув хўжалиги ташкилотларида молиявий натижалар ҳисоби
Тақвимий режа
Кириш
Назарий қисм
Молиявий натижалар ҳисобининг мазмуни ва мохияти
Бюджет маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижанинг шаклланиши
Сув хўжалиги ташкилотлари, уларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасидан фойдаланиш тартиби
Бюджетдан ташқари маблағлар бўймча жорий йилга молиявий натижанинг шаклланиши
Якуний молиявий натижаларнинг шаклланиши
Амалий қисм
Тегишли ҳужжатжар
Саволнома ва мисоллар
Кейс стадий
Тест
Глоссаррий
Тақдимот иши
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Иловалар
Кириш
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида мамлакатимиз буджет тизимида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш орқали хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожланиши билан боғлиқ қатор масалаларни ечиш пировардида миллий иқтисодиётимиз юксалиши мумкин эканлигини тасдиқламоқда.
Хозирги кунда мамлакатимизда бюджет хисобини юритилишини қуйидаги йуналишларга ажратиш мумкин, яъни:
1. Республика, Қорақалпоғистон Республикаси ва махаллий бюджетлар ижросининг ҳисоби – Молия вазирлиги ва тегишли худудий молия органлари хамда Молия вазирлигининг Газначилиги ва унинг худудий бўлинмалари томонидан олиб борилади.
2. Давлат максадли жамгармалари ижросининг ҳисоби – тегишли жамғармалар томонидан олиб борилади.
3. Бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметаси ижросининг хисоби – бюджет ташкилотлари томонидан олиб борилади.
Республика, Крракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар ижросининг бухгалтерия хисобини юритилиши асосида бюджет ижроси жараёнида бюджет пул маблаглари, даромадлари ва харажатлари, бюджетлар Ўртасида хисоблашувлар, бюджет ижроси натижалари буйича ахборотлар шакллантирилади ва тавдим этилади.
Давлат максадли жамгармалари бюджети ижросининг бухгалтерия хисоби юритилиши асосида жамғарма бюджети ижроси жараёнида жамгарма пул маблаглари, даромадлари ва харажатлари, Давлат бюджети билан хисоблашувлар, жамгарма бюджети ижроси натижалари буйича ахборотлар шакллантирилади ва такдим этилади.
Бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия хисобини юритилиши ёрдамида бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар харажатлар сметалари ижроси жараёнида молиявий, номолиявий активлар, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари, жорий йилга якуний молиявий натижалар буйича ахборотлар шакллантирилади ва такдим этилади.
Бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, бюджет тақчиллиги олдини олиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “Албатта, давлат бюджети ўлчовсиз эмас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу – ҳаммага равшан ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат”1.
Do'stlaringiz bilan baham: |