Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригция ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Якуний молиявий натижаларнинг шаклланиши



Download 0,77 Mb.
bet6/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#303360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Лойиҳа иши Молийавий натижа111

5.Якуний молиявий натижаларнинг шаклланиши

Якуний молиявий натижа - бу бюджет ташкилотининг хисобот йили якунида даромадлар ва харажатлар сметалари ижроси буйича даромадлар билан хакикий харажатлар уртасида юзага келадиган фаркидир.


Шунингдек, бюджет ташкилотининг якуний молиявий натижаси барча активларининг (номолиявий активлари, молиявий активлари ва дебиторлари) умумий суммасидан унинг мажбуриятларини (кредиторлик карзларини) айирмасига тенгдир.Бюджет ташкилот фаолиятининг якуний буйича молиявий натижалари 28 «Якуний молиявий натижалар» счётида акс эттирилади.
Агарда, йил якунлари буйича якуний молиявий натижаларини хисобга олувчи субсчётларда умумий холда кредит колдигининг колиши ташкилотнинг барча активларини (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммаси ташкилот мажбуриятларининг умумий суммасидан ортик булганлигини, дебет колдигининг колиши эса ташкилотнинг умумий мажбуриятлари суммаси унинг барча активлари (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммасидан ортиб кетганлигини билдиради.



Бухгалтерия хисобида 28 «Якуний молиявий натижалар»
куйидаги субсчётларга булинган холда акс эттирилади:
280 «Бюджет маблаглари буйича якуний молиявий натижа»;
281 «Туловларнинг махсус турларига дойр хисоб-китоблар буйича якуний молиявий натижа»;
282 «Таълим муассасаларнда укитишнинг тулов-контракт маблаглари буйича якуний молиявий натижа»;
283 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари буйича якуний молиявий натижа»;
284 «Бошка даромадлар буйича якуний молиявий натижа»;
285 «Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий туловлар буйича имтиёзлар».
280 «Бюджет маблаглари буйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 230 «Бюджет маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.
281 «Туловларнинг махсус турларига дойр хисоб-китоблар буйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 240 «Туловларнинг махсус турларига дойр хисоб-китоблар буйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.
282 «Таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт маблаглари буйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 250 «Таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.
283 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари буйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 260 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари буйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.
284 «Бошка даромадлар буйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 270 «Бошка даромадлар буйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.
285 «Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий туловлар буйича имтиёзлар» субсчётида ташкилотларга конун хужжатларида белгиланган тартибда уларнинг бюджетдан ташкари олган даромадлари учун хисобланган солик ва бошка мажбурий туловлар буйича берилган имтиёзлар суммалари ва уларнинг белгиланган максадлар учун ишлатилиши акс эттирилади5.
Агар конунчиликда бошкача тартиб белгиланмаган булса, ташкилотларга солик ва бошка мажбурий туловлар учун берилган имтиёзлар туфайли тежалган (бушаб колган) маблаглар ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлашга ишлатилади.
Ушбу субсчётнинг кредитида бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тулов турлари буйича белгиланган имтиёз суммаси акс эттирилади, бунда 160 «Бюджетга туловлар буйича бюджет билан хисоб- китоблар», 163 «Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар» ва 169 «Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар» субсчётларнинг тегишлиси дебетланади.
Ушбу маблаглар хисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлик булмаган холда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш максадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хакикий харажатлар мос равишда 251 «Таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт шаклидан тушган тушумлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар» ва 261 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар» субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
Хисобот йилининг охирида мазкур субсчётларда акс эттирилган хакикий харажатлар аввало, фойдаланилган солик ва бошка мажбурий туловлар буйича имтиёзлар суммасига тугри келувчи кисми доирасида 285 «Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий туловлар буйича имтиёзлар» субсчётининг дебетига хисобдан чикарилади, бунда мос равишда 251 «Таълим муассасаларида укитишнинг тулов-контракт шаклидан тушган тушумлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар» ва 261 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар» субсчётлари кредитланади.
Аналитик хисоб хар бир солик ва бошка мажбурий туловлар буйича хисобланган имтиёзлар буйича алохида холда юритилади.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish