Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригция ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Сув хўжалиги ташкилотлари, уларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасидан фойдаланиш тартиби



Download 0,77 Mb.
bet3/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#303360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Лойиҳа иши Молийавий натижа111

3.Сув хўжалиги ташкилотлари, уларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасидан фойдаланиш тартиби

Мамлакатимизда Сув хўжалиги тизимига қаттиқ урғу берилмоқда, бунга исбот сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-июлдаги 500-сонли “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини келтириш мумкин.


Хусусан, Унда сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти, уларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тартиби белгиланган.
Туманлар ирригатсия бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Вазирликнинг туманлар ирригатсия бўлимларига юкланган вазифа ва функсияларни самарали амалга ошириш;
2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
3) туман сув хўжалиги тармоғини комплекс модернизатсиялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;
4) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги обектлари ва гидротехника иншоотларини реконструксия қилиш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш.
Туманлар ирригатсия бўлимлари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:

  • сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди;

  • иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

  • сув ресурсларини интегратсиялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инноватсион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этиш, сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

  • сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини тузишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги обектларини техник эксплуататсия, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;

  • ирригатсияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

  • илмий асосланган суғориш режимларини, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни ташкил қилишга кўмаклашади;

  • ички хўжалик суғориш тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантиришни, шунингдек, сувни тежовчи технологияларни жорий этишни мувофиқлаштиради;

  • сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сувдан тежаб фойдаланишларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;

  • сув истеъмолчилари уюшмаларига сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

  • сув хўжалиги обектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича консепсиялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларнинг, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишида иштирок этади;

  • ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини ва қарздорликларнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва кенгайтириш асосида сув истеъмолчилари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

  • сув истеъмолчилари ва хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритади;

  • сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассислар, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил қилишга ёрдам беради;

  • сув хўжалиги соҳасидаги олий ўқув муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish