Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси



Download 1,25 Mb.
bet1/11
Sana24.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#243950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жи=атлари (2)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ” КАФЕДРАСИ

БОШҚАРУВ МУЛОҚОТИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИДА НОТИҚЛИК МАҲОРАТИ ВА НУТҚ УСЛУБЛАРИ

Катта ўқитувчи: Л.А.Холмаматова

Тошкент - 2020

МАЪРУЗА РЕЖАСИ:


1. Раҳбарлик мулоқоти ва унинг босқичлари.
2. Мулоқотнинг новербал воситалари. Кинесик воситалар. Просодик ва экстралингвистик воситалар. Такесик воситалар. Мулоқотнинг проксемик воситалари.
3. Бошқарувда амалий нотиқлик этикети.
4. Амалий муносабатларда нутқ таъсирининг турли шакллари этикаси.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


Maxmudov I., Shomurotova N.N. Boshqaruv psixologiyasi. -T.: TDIU, 2016. 160 bet.
Maxmudov I., Shomurotova N.N. Boshqaruv psixologiyasi. -T.: TDIU, 2019. 187 bet.
Karimova V., Hayitov O., Djalolova S. Boshqaruv psixologiyasi. O‘quv qo‘llanma.-T. 2008. 208 b.

1. Раҳбарлик мулоқоти ва унинг босқичлари


Раҳбарлик мулоқотининг хусусиятлари
Раҳбар фаолиятининг асосий қисмини мулоқот жараёни ташкил этади. Қабул қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш, ходимлар ва ташкилот фаолиятини ташкил этиш, назорат ва ходимлар фаолиятини рағбатлантириш жараёнлари ҳам мулоқот орқали амалга ошади.
Психология фанида шахсий ва иш юзасидан мулоқот турлари фарқ қилади. Ушбу тақдимотда асосан иш юзасидан бўладиган мулоқот табиати ва уни шакллантириш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Бошқарув мулоқоти — ходимларни маълум томонга йўналтириш мақсадидаги ўзаро маълумот алмашинуви жараёнидир


Бошқарув мулоқоти қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Буйруқ ва топшириқ узатиш, ходимга у ёки бу маслаҳатни бериш;
2. Вазифа, топшириқ қандай адо этилганлиги ҳақида «қайта алоқа», яъни ҳисоботни қабул қилиш;
3. Итоатдаги ходимларга вазифа қандай бажарилганлиги ҳақида баҳо бериш.
Мулоқотни моҳирона олиб борувчи раҳбарда ўз вазифаларини самарали тарзда ташкил этиш имконияти ошади. Ходимларга таъсир этиш, уларга ғайрат бағишлаш, ташкилот мақсади сари етаклаш каби ташкилий вазифалар ҳам малакали мулоқот орқали таъминланади.
Раҳбарнинг мулоқот малакасини ифодаловчи асосий жиҳат унинг мулоқот соҳасидаги фаоллиги бўлиб ҳисобланади. Ушбу фаолликнинг мақсадга йўналганлиги, англанган тарзда ва эркин ижро этилиши инсонннинг мулоқот жараёнини қанчалик моҳирлик билан амалга оширишини ифодаловчи асосий белгилардир.
Раҳбар мулоқот жараёнининг ички қонунларини билиши жуда муҳимдир. Мулоқот жараёнини бошқаришга оид восита ва услублар мулоқот технологиялари ибораси орқали ифодаланади. Айнан шундай технологияларни ўзлаштириш ва вазиятга оид равишда қўллаш мулоқотнинг эркинлигини таъминлайди.
Мулоқотнинг ички қонунларига оид қуйидаги фикрлар иш юзасидан бўладиган ўзаро муносабатлар доирасини янада кенгайтириш ва ўзгаларга самарали таъсир этиш имконини яратади. Шу муносабат билан, мулоқот жараёнини бошқариш имконини берувчи шартлардан бири уни босқичма-босқич амалга оширишдир.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish