57
ХУЛОСА
Беруний асарларида биз қадимги Юнонистанда ўтган машҳур
табиатшунослар ва файласуфлар – Фалис, Пифагор, Эмпедокл, Сократ,
Платон, Аристотел, Гален, Гиппократ, Птолемейлар ижодий фаолиятига оид
гоҳ қисқа, гоҳо батафсил маълумотларга дуч келамиз. Шуниси диққатга
сазоворки абу Райҳон Беруний диний ва илмий қарашлар тўғрисида
гапирганда ўша давр муҳити имкониятидан келиб чиқади, яъни христиан,
ислом ва будда дини таълимотларини бир бири билан таққослайди, уларнинг
ўзаро ўхшаш томонларини қайд қилади. Грек, ҳинд, араб ҳамда Ўрта осиёлик
мутафаккирлар, олимларнинг табиий, илмий ва фалсафий қарашлари
тўғрисида гап кетганда ҳам Беруний худди шу йўсунда иш тутади. Беруний
олимлар қарашидаги ўзаро боғлиқлик, ўзаро таъсир, ва умумийликларни
кўрсатиб, шу билан бирга муҳим фарқларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтади.
Бизнингча, буюк олимимизнинг фан тарихидаги, илмий ва фалсафий
тафаккур тарихидаги энг катта хизмати ҳам шундадир. Беруний хусусийлик
ва умумийликни интернационал ва миллийликни биргаликда олиб қарайди ва
уларнинг фарқини ҳам кўрсатиб беради.
Бизнинг замонамизда фан тарихи билан шуғулланувчи ҳар қандай
мутахассис ўрта аср донишманди Абу Райҳон Беруний асарларини мутолаа
қилар экан, уларда ғоят қимматли маълумотлар, ажойиб фикрлар, далил
тахминлар, гениал ғоялар борлигига тўла ишонч ҳосил қилади. Беруний
китобларини варақлар экансиз, феодал реакцияси ва диний мутаассиблик
ҳукм сурган оғир ўрта асрчилик шароитида гуманизм ва маърифатни тарғиб
қилган, халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги ғояларини тараннум этган, жаҳон
маданиятини ўлмас дурдоналар билан бойитган бу забардаст эркин ақл
эгасига, изчил гуманист инсонпарварга тан берасиз.
Беруний асарлари билан танишган кимса унинг илмий фазода бургутдек
парвозини, фан океанида китдек жавлон урушини кўради, инсон даҳосига
58
намуна бўлувчи тенгсиз қудрат эканига таҳсин ўқийди ва инсоний
мағрурланади.
Европада Алибарон номи билан танилган Беруний илмий ижод учун
яшаган, жамиятда ҳар 100-1000 йиллар ичида бир яратиладиган зотлардан
бўлиб, ҳақиқий инсон ва тенгсиз бир даҳо эди.
Берунийнинг турли фандаги ютуқларини ва ундаги инсоний
ҳислатларнинг камолотга етганлигини чет эл олимлари ҳам тан олдилар ва бу
ҳақда маҳсус асар ҳам ёзганлар. Бу эса олимимизнинг жаҳон тарихидаги
мавқеи қай даражада юқори эканини кўрсатади. Масалан, ҳинд олими
Бороний ўзининг Берунийнинг ер ўлчамлари устида ёзган рисоласида
Америка олими Артур Уфам Паупнинг Берунийга бағишлаб ёзган “Ал-
Беруний – улуғ мутафакир бўлиб, Эроннинг математика ва гуманитар
фанлари соҳасида ёзилган маҳобатли асарларининг муаллифи” номли
асарини эслатади ва “бу асар ал-Берунийнинг турли фан соҳасидаги
ютуқларининг ёрқин ифодасидир”
46
дейди. Кейин “ал-Беруний илмий
ишларни диққат билан пухта ва аниқ бажаришда тенгги йўқ тадқиқотчи, у
коинотда бир хил принцип борлиги ҳақиқат эканига ишонади. Ҳеч қачон ўз
шуҳратини ошириш мақсадида бўлмайди, ўз ишида иккиланмади ва
муросачи ҳам бўлмади. Ал-Беруний юқори даражадаги билимдон олим ва
ҳақиқий олижаноб инсон эди. У ҳеч қачон ўзининг шахсий манфати учун
қизиқмади, у инсонни, турли мамлакат ва халқларни бирдек севди”, дейдики,
бу чет олимининг Берунийга берган ҳаққоний баҳосидир. Яна шунингдек,
профессор, доктор Ж.С.Таваде “Ал-Беруний ва шарқшунослар” номли
асарида Беруний ўз ишларини астойдил бажарганини айтади. Кейин
“Беруний ҳеч қачон шахсий мақсадини устун қўймади, у худбин эмас эди. У
ўз ишларини маданият ва илмнинг тараққиётига ва халқлар ўртасида ўзаро
яхши муносабат бўлишига хизмат қилишини билар эди”
47
деб Берунийдаги
инсоний хислатларни кўрсатиб ўтади.
46
Barani, S.H. Muslim Researches in çeodesy fl-Beruni, Calkutta, 1951, 2-
бет.
47
Ўшу асар, 2- бет.
59
Беруний ўз ишлари устида “Қонун Масъудий” китобида шундай дейди:
“Мен фан соҳасида керак бўлган ҳамма ишларни диққат билан бажардим,
яъни ўз касбдошларим қилган ишлар натижасидан фойдаландим, уларда
бўлган хатоларни тузатишга журъат этдим. Қўлга киритган натижаларни
келгуси авлодга мумкин қадар ёздиб қолдиришга уриндим.” Бу жумлада
Берунийинг умумий мақсади ва ишлаш усули қисқа, аммо очиқ ва равшан
айтилган бўлиши билан бирга, унинг ўтмишдаги олимлар қолдирган бой
меросни миннатдорчилик билан қабул қилиб, ўрганиб келгуси авлод учун
қилган инсоний ғамҳўрлиги ҳам тўла ифодаланган.
Беруний қўл урган турли соҳадаги ютуқлар тарихий аҳамияти билан
бирга илмий қимматини ҳам йўқотмаган. Булар устида қунт билан ишлаб,
бир неча илмий асарлар яратиш мумкин. Бу бой мерос билан танишиб,
тадқиқот ишлари олиб бориш ва бу орқали Беруний даҳосини жаҳонга
таратиш шарафли вазифадир.
Марказий Осиёда илк ўрта асрлар даврида кенг тарқалган тасаввуф
таълимотидаги комил инсон мақоми, нафсни тийиш, бағрикенглик, диний
донишмандлик, Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний тадқиқотларида
илгари сурилган табиий-илмий ғоялар, Фаробий, Беруний, Ибн Синонинг
табиий-илмий ва фалсафий қарашлари, фандаги янги йўналишлар биринчи
галда мусулмон Шарқи, қолаверса, бутун жаҳон табиий-илмий ва фалсафий
тафаккурнинг равнақига ҳаётбахш таъсир ўтказиб келди.
Афсуски, бу маданий уйғониш мўғул истилоси туфайли таназзулга юз
тутти. Амир ва султонлар ўртасидаги ўзаро ихтилофлар, ноаҳллилик
чингизхон босқинига қўл келди. Бу босқин мўғулларнинг 1218 йилда Ўтрор
шаҳрини босиб олиши, унинг ҳокими Хоразмшохнинг қайноғаси Инолчиқни
банди қилиши ва қулоғига қайнаб турган кумушни қуйиб юборишдек
хунрезликдан бошланди. Мўғулларнинг даврида ана шундай қонхўрлик
тинимсиз давом этди. Кўркам шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди,
иқтисодиёт таназзулга юз тутди. Илм-фан, маданият, жумладан, фалсафа
илми ҳам инқирозга учради.
60
Халқимиз мўғул босқинини қаттиқ қаршилик билан кутиб олди. Гарчанд
уқувсиз ҳукмдор Муҳаммад Хоразмшоҳ салтанатни сақлаб қола олмаган
бўлса-да, халқимизнинг босқинчиларга қарши курашиасло тўхтагани йўқ.
Баъзи тарихий манбаларга кўра, ўша даврда ниҳоятда катта ҳудуддан 600
мингга яқин қўшин тўплаш мумкин эди. Бу қўшин тўпланганида ва
тажрибали лашкарбошига топширилганида Чингизхон салтанатини босиб
олиши гумон эди. Инсониятнинг ўтмишини яхши биладиган баъзи олим ва
мутахассисларнинг фикрича, агар шоҳ ўзининг ёвқур ўғли Жалолиддинни
аввал бошданоқ тахт вориси этиб тайинлаганида ва қўшиннинг ихтиёрини
унга топширганида, нафақат Осиё тарихи, балки жаҳон тарихи бошқачароқ
йўлдан кетиши мумкин эди.
Афсуски, тарих “Агар ундай бўлмаганида эди...” қабилидаги
тамойилларни тан олмайди. Чингизийлар босқини Ватанимиз маданий
тараққиётини бир неча асрлар орқага суриб юборди. Ўша даврда
босқинчиларга қарши курашнинг энг атоқли вакили Жалолиддин
Мангуберди эса миллаттимиз озодлиги учун олиб борган курашнинг тимсоли
сифатида тарихимиз саҳифаларида абадий қолди. Бу миллий
қаҳрамонимизнинг таваллуд куни 1999 йилда кенг нишонлангани унинг
руҳини шод қилиш ва Жалолиддин Мангубердини курашга отлантирган эзгу
ғоялар бизнинг кунларимизда амалга ошганлигининг рамзидир.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг “Аллоҳ қалбимизда,
юрагимизда” тамойили ўрта асрлар фалсафасини ўрганишда муҳим аҳамият
касб этади. Буюк аждодларимизнинг бағрикенглиги, мазҳабпарастликка
берилмаганлиги, улар дунёқарашида дунёвий ва диний илмларнинг
муштараклиги, сабр-қаноатлилиги барчамизга намуна-ибратдир. Бу бой
маънавий хазина ёшлар онгига миллий ғоя ва истиқлол мафкурасини
сингдиришга хизмат қилади, уларни мустақил фикрлаш, дўстини душмандан
фарқ қилишига ундайди, юртим деб, элим деб яшашга чорлайди.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |