Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


  Берунийнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси



Download 435,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana24.02.2022
Hajmi435,68 Kb.
#214971
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
berunijning tabiij-ilmij karashlari minerologiya va geodeziya asarlari asosida

1.2. 
Берунийнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси. 
Марказий Осиё ва бутун Яқин ва Ўрта Шарқда табиий-илмий билимлар 
ва фалсафий тафаккур тараққиётига Абу Наср Форобийдан кейин Ибн Сино 
билан бир даврда Абу Райҳон Аҳмад Беруний (973-1048) катта таъсир 
кўрсатди.
Абу Райҳон Беруний илмий ишларининг серқирралиги, фикрий 
парвозининг юксаклиги билан кишини ҳайратда қолдирадиган буюк даҳодир. 
У бир юз элликдан ортиқ асар ёзган ўрта асрнинг улуғ алломаси 
(энциклопедисти)дир.
Абу Райҳон Беруний ҳижрий 362 (мил. 973) йилнинг 2-зулҳижжасида 
Хоразмнинг илк маркази Кат (Қиёт) шаҳри атрофида дунёга келди. У ўз 
туғилган масканида яхши таълим олди, илк ёшлигидан илмий ишларга 
берилиб кетди. Ўша пайтда Хоразмда юз берган сиёсий танглик сабабли ўз 
ватанини тарк этди ва, тахминан, 998 йилдан то 1004 йиллар мобайнида 
Каспий денгизининг жанубий-шарқий чеккасидаги Жўржон (Гургон)да 
яшади. Шу йиллари ўзининг йирик асари – “Қадимги халқлардан қолган 
ёдгорликлар” китобини яратди. У 995 йилда Хоразмда кўтарилган можаролар 
сабабли у ердан чиқиб кетишга мажбур бўлади ва Эроннинг Рай шаҳрига 
келиб яшайди. 1005 йили Беруний Хоразмга қайтиб келди ва Хоразмшоҳ Абу 
Аббос Маъмун (1009-1017) саройида ҳурматли мартабани эгаллади. 1017 
йили Маҳмуд Ғазнавий (998-1030) Хоразмни ўзига бўйсундиргач, Беруний 
бошқа олимлар қатори пойтахт Ғазнага олиб кетилди ва умрининг охиригача 
ўша ерда яшади.
Султон Маҳмуднинг Ҳиндистонга қилган юришлари натижасида 
Беруний ҳинд олимлари билан бевосита муносабатда бўлиш имкониятига 
эришди ва ҳинд тарихи, маданияти ва фанларига бағишланган бир неча 
китобларни ёзиб қолдирди. 
Устози Ибн Ироқнинг ёзишича, Беруний 21 ёшида астрономик асбоблар 
ясаган ҳамда Қуёш ва Ой тутилиши устида кузатиш ишлари олиб борган. 


17 
Астрономик кузатиш ишларини олиб боришда соғлиққа риоя қилиш 
кераклиги ҳақида шундай дейди: “Ойни кузатиш қуёшни кузатишдек эмас, 
чунки қуяшни кузатганда кўз қуёш нури шўъласига бардош беролмайди, 
оғриқ ва аламли ачишиш сезади. Агар кўпроқ қаралса кўз олди хиралашади 
ва кўриш туманлашади. Шунга кўра қуёшни кузатишда унга тўғри қарамай, 
унинг сувдаги аксини кузатиш қулайроқдир. Сувда қуёшнинг нур сочиши 
бирмунча камаяди ва унинг гардиши яққол кўринади. Шу ерда шуни ҳам 
айтиш керакки, ёшлигимда қуёшни кузатиш орқали, кўзим бир мунча 
шикастланди
7

Олим ёшлигидан илмга берилиб шарқ ва ғарб олимларининг асарларини 
синчиклаб ўрганади. Унинг асарларида Шарқ олимлари билан бир қаторда 
Фалес ва Пифагор, Гален (Жолинус) ва Гиппарх, Эвклид ва Птоломей 
(Батлимус), Афлотун ва Арасту каби олимларнинг номлари кўп 
такрорланадики, бу ҳол Беруний уларнинг асрлари билан яқиндан таниш 
эканини кўрсатади. 
Беруний Ўрта Осиёда биринчи бўлиб 995 йилда ер глобусини ясади. 
Ундан шаҳарларнинг географик координатлари ва масофаларини аниқлашда 
фойдаланади. 
Бу тўғрида ўзи шундай деди: “Мен Птоломейнинг “География” китобида 
баён қилинган усулни Л. Жайхоний ва бошқа олимларнинг “Йўллар 
китоби”даги усули билан бирлаштириш устида кўп уриндим, бу ҳақдаги 
тарқоқ фикрларни йиғдим, ноаниқ жойларни изаҳладим ва бу соҳани 
тўлдирдим. Мен жой ва шаҳарлар номини, улар орасидаги масофаларни шу 
жойларни кезган ва кезгшан кишилар оғзидан эшитганларимга асосланган 
ҳолда аниқлашдан бошладим. Дастлаб турли кишилар маълумотини бир-
бирига таққослаб, қайси бири ишончли эканини аниқладим. Бу мақсадга 
етиш йўлида кучни ҳам, пулни ҳам аямадим. Жой ва шаҳарларда масофа 
орқали узоқлик ва кенгликни аниқлаш учун диаметри 10 газли (5м) ярим 
курра (глобус) ясадим, лекин масофалар кўп бўлиб, уларни ҳисоблашда 
7
Беруний, Геодезия, Тошкент, 1966, 178-бет.


18 
математика амалиётлари анча ва узун бўлганидан вақт етмади. Эришган 
натижаларни ёдда сақламай ҳаммасини ёзиб бордим; ўйладимки, бунда 
тинчлик бўлиб, хавф-хатар ва фалокат бўлмас деб. Лекин, қўққисдан фалокат 
содир бўлиб, ҳамма ёзганларимни ва менинг бошқа ҳаракатларим 
натижалари нобуд бўлди”
8

Энциклопедист олимимизнинг ўзидан олдин ўтган прогрессив 
мутафаккирлар: хоразмлик математик ва астроном ал-Хоразмий, машҳур 
араб файласуфи ал-Киндий, эронлик кимёгар ар-Розийларнинг табиий-илмий 
ва фалсафий қарашларига берган баҳоси ҳам диққатга сазовордир. 
Масалан, Беруний ал-Хоразмийнинг “Зиж”и ҳақида бундай дейди: 
“Бу сўзларга жавоб бериш ўрнига индамасликни лойиқроқ кўраман. 
Лекин мен айтаманки, Хоарзмий “Зиж”идаги тутилишлар турларининг 
баёнида тартиб бўлса ҳам, кўзга кўринадиганига хилофдир. Ундагидан кўра 
ҳиндларда ишлатиб турилган зижлар тўғрироқдир, бу эса мана шундай: 
“Агар ой тўгарагининг ярмидан қамроғи тутилса (қорайса), ранги тутун 
рангидек бўлади; агар ярмига етса, ранги қора бўлиб, ярмидаг ошиб тугал 
тутилгунча, қоралигига қизиллик аралашиб, ундан кейин сариқликка 
қизиллик аралашади
9

Демак, Беруний ватандоши ал-Хоразмийнинг илмий асарларидан 
хабардор бўлган ва юқорида кўрганимиздек, пайти келганда, ал-
Хоразмийнинг Ой тутилиши ва бунда Ой гардиши рангининг ўзгариши 
тўғрисидаги нуқтаи назари хусусида ўзининг танқидий мулоҳазасини 
билдирган. 
Абу Райҳон Беруний ал-Киндийнинг карана системасига муносабати 
ҳақида қизиқарли фикрлар айтиб кетган: 
“Караналар ҳақида эсдан чиқиши мумкин бўлган баъзи нарсаларни, агар 
истасанг, эслатиб қўяман; шуни билиб қўйки, ал-Киндий ва унга 
ўхшаганлар(караналар) ҳисоблашнинг изоҳида четга чиққанлар; ҳисоблаш 
8
Беруний, Геодезия, Тошкент, 1966, 91-бет.
9
Абу Райхон Беруний, Ҳиндистон, 380-бет. 


19 
усулининг кимлар томонидан берилишини аниқлай олмаганлар; уларни бир 
гал ҳиндларга ва бир гал Бобил аҳлларига нисбатан берганлар, кейин уларни 
(усулларни) бир-бирига солиштириб, тартибга солиб, аслига нисбатан 
яхшисини берганлар. Бу усул шундай: 
Улар бирлашиш чоғидан ярим кун кейинги вақтни бошланғичга қабул 
қилганлар, биринчи ярим кун 12 соатга айлантирилган, бу вақт Қуёшга 
тегишли бўлиб, куйдирувчи ва наҳслидир. Кейинги ўшанчаси (яъни 12 соат) 
Зуҳрага, ундан кейингиси Уторидга ва ҳоказо тегишли бўлиб, фалаклар 
тартиби бўйича навбат яна Қуёшга келади. Ўша 12 соатни “албист соати” 
дейдилар, бу эса вишти деганидир. 
Лекин ҳиндлар вақтларни тулуий кунлар билан ўлчамай, қамарий 
кунлар билан ўлчайдилар; бирлашиш чоғига яқин бўлган ҳалиги куйдирувчи 
вақтдан бошламайдилар. Улар ал-Киндий ўлчашича, (Ойнинг) Муштарий 
билан бирлашишидан кейин бошлайдилар. Шунинг учун қуёш навбати 
куйдириш вақтидан четда бўлади. Агар қуёш билан бирлашишдан кейин 
ҳинд усули билан бошланса, бишти соати Уторид учун бўлади. Шунинг учун 
(ал-Киндийча) бу тартиб бир хил, (ҳиндларча) бошқача бир хилдир”
10

Абу Райҳон Беруний ал-Киндийнинг минерология соҳасидаги 
таълимотига юксак баҳо бериб ёзади. “(Билимнинг) мазкур соҳаси бўйича 
Абу Юсуф Яъқуб ибн Исҳоқ ал-Киндийнинг “Қимматбаҳо ва уларга ўхшаш 
тошлар ҳақида” деган китобидан ортиқ бирорта ҳам китоб менинг қўлимга 
тушгани йўқ. У яъни ал-Киндий биринчи мазкур илм қўриғини очиб, унинг 
қўли теккан бошқа соҳаларда (жуда кўп) нозик нарсаларни кашф этди: шу 
туфайли у ўз замондошларининг раҳбари ва келгуси авлодлар учун бўлиб 
қолдию ундан кейин Наср ибн Яъқуб ад-Диноварий ал-Котибнинг форсчадан 
бошқа тил билмайдиганлар учун ёзган форсча рисоласидир. Бироқ у кўп 
ҳолларда ал-Киндий кетидан боради”
11

10
Абу Райхон Беруний, Ҳиндистон, 441-бет. 
11
Беруни. Минералогия, Л.,1963, стр. 33 


20 
Машҳур кимёгар олим Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг фалсафий 
қарашлари тўғрисида ҳам Беруний қимматли фикрларни ўртага ташлайди. 
“Муҳаммад ибн Закариё Розий, бурунги грекларнинг, беш нарсани 
қадимдан бор деб эътиқод қилишларини ҳикоя қилиб, у беш нарса: пок 
тангри, умумий нафс, ҳаюла – биринчи модда, абстракт (мутлақ) замон, 
абстракт фазодир, деган. Розий ўз мазҳабининг асосини шу эътиқодга қурган 
ва замон билан муддат орасида айирма кўрсатиб, “уларнинг бирига сон тўғри 
келади, соннинг чеки бўлмагани туфайли бошқасига сон тўғри келмайди”, 
деб тушунган. Шунингдек, файласуфлар, аввали ва охири бор нарса учун 
замонни аввалги ва охири йўқ нарса учун даҳрни муддат қилиб 
белгилаганлар. 
Розий ҳалиги беш нарсанинг шу борлиқда бўлиши зарур деган ва “шу 
борлиқда сезиладиган ва кўринадиган нарсалар ўша беш нарсадан таркиб 
топиб, шаклга кирувчи ва бирон нарсадан таркиб топиб, шаклга кирувчи ва 
бирон жойга жойлашувчи моддалардир. Уларга албатта жой керак, 
аҳволининг турлича бўлишига қараб замон ҳам керак: чунки моддаларнинг 
баъзиси олдин, баъзиси кейин вужудга келади. Уларнинг қадимлиги ва янги 
пайдо бўлганлиги ҳамда жуда қадимлиги ва жуда янгилиги замон воситаси 
билан билинади. Демак, борлиқда замоннинг бўлиши зарур; борлиқ – 
мавжудотда тирик зотлар бор, шунинг учун нафс (рух)нинг бўлиши зарур. 
Тириклар орасида ақл эгалари ва ғоят даражада моҳир санъат арбоблари бор; 
шундай бўлгач, ақлни ғоят даражада тузатиб; унинг қувватини ўз эгасини 
ҳалос қила олиш мартабасига эриштирадиган ҳикмат эгаси, билимдон ва 
моҳир яратувчининг бўлиши зарур, деб баён қилганлар. 
Фикр эгаларининг баъзиси даҳрга ҳам, замонга ҳам битта маъно бериб, 
улардаги ҳаракат ниҳояланади, деган”
12

Демак, ар-Розийнинг фикрича, “Яратувчи” ва “барча тирикларга 
тааллуқли жон” билан бирга бирламчи материа, фазо ва замон ҳам абадий 
12
Абу Райҳон Беруний, Ҳиндистон, 245-бет. 


21 
мавжуддир. Тўғри, бу масала хусусида Беруний ўз фикрини айтмайди, лекин 
материанинг абадийлигини материянинг мавжудлиги билан боғлайди
13

Буюк табиатшунос Абу Райҳон Беруний ўзидан олдин ўтган олимлардан 
Фарғоний ва Хоразмий кабилар ишлаб чиққан билишнинг илмий методини 
ривожлантириб, уни янада чуқурлаштирди, натижада, олим жуда муҳим бир 
қоидани ўртага ташлади: “кузатишнинг кўплиги кўрилган нарсани эслаб 
қолиш қобилиятини яратади”
14
. У шунингдек, бу қоидага барча санъатларда, 
яъни барча фанларда ҳам, таяниш кераклигини таъкидлаб ўтади. У ўзининг 
бир ўгитида “Билиминг шундай бўлиши керакки, у яланғочлигингда ҳам 
ўзингда қолсин. Уни ҳаммомдаги ҳўллик ҳам бузолмасин!”
15
– 
деган эди.994-
995 йилларда Ўрта Осиёда юз берган сиёсий ўзгаришлар Берунийнинг илмий 
ишларига таъсир этмай қолмади. Ёшлигига қарамай (22 ёшда) афрагийлар 
сулоласи ҳукмронлигида амир хизматида бўлган Беруний ҳаёти хавф остида 
қолади. Аввал Катнинг ўзида қочиб юради, кейинчалик у ердан ҳам кетишга 
мажбур бўлади. 
Бу ҳақда ўзи “Геодезия” китобида шундай дейди; “Қуёш баландлигини 
икки марта ўлчадим. Биринчи марта 384 ҳижрий йилида (994 милодий) 
Жайхун (Амударёнинг ғарбий соҳилида), Журжония (Урганч) билан 
Хоразмнинг марказий шаҳри (Кат) ўртасида жойлашган Бушканз қишлоғида. 
Мен бунда диаметри 15 газ (7,5м) бўлган горизонт текислигида жойлашган 
доирадан фойдаландим. Энг қисқа соя узунлиги орқали қуёшнинг энг юқори 
баландлигини ўлчадим, у 71˚59΄45˝ га тенг чиқди. Сўнгра шу куни соя тенг 
кунлик (кеча-кундуз тенглик) чизиғида бўлганда унинг миқдорини ўлчадим. 
Лекин Хоразмда юз берган исён ва ғалаёнлар сабабли ишларимни тўхтатиб 
шаҳардан қочишга мажбур бўлдим”. Кўрамизки, Беруний Хоразмдалигида 
юқори аниқликка эришиш учун диаметри 7,5 метрли асбоб ясаган ва бу 
орқали Қуёш баландлигини секундгача аниқ белгилашга муваффақ бўлган. 
13
Абу Райҳон Беруний, Ҳиндистон, 180-бет 
14
Каримов.У.И. Берунийнинг “Китоб ас-Сайдана” (“Фармакогнозия”)си, Докторлик диссертацияси 
қулёзмаси, Тошкент, 1971, 10-бет.
15
Каримов.У.И. Берунийнинг “Китоб ас-Сайдана” (“Фармакогнозия”)си, Докторлик диссертацияси 
қулёзмаси, Тошкент, 1971, 198-бет. 


22 
Яна бу асарда: “Шу кундан бошлаб (қуёш баландлигини кузатишдан кейин) 
Хоразмнинг машҳур кишилари ўртасида нотинчлик юз берди. Бу ҳол мени 
ишларимни тўхтатишга, кейин бошпона қидириб ватандин бегона жойга 
қочишга мажбур қилди” дейди олим. 
Ғазнада Беруний илмий ишларга берилиб кетди. Султон қўшинлари 
билан бирга у бир неча бор Ҳиндистонда ҳам бўлди. Шу пайтларда бу ўлкани 
атрофлича ўрганишга киришди, натижада, 1030 йили Ҳиндистон ҳақида 
ажойиб асар – “Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган 
таълимотларини аниқлаш китоби” (қисқача “Ҳиндистон”)ни
16
яратди. (Бу 
асар 1963 йилда рус тилида “Фан” нашриётида нашр этилди). Бундан 
олдинроқ, 1025 йили эса “Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун 
жойларнинг чегараларини аниқлаш” (қисқача “Геодезия”) (русча таржимаси 
1966 йили Тошкентда “Фан” нашриётида чоп этилди) асарини ёзиб тугатган 
эди. Маҳмуднинг вориси султон Масъудга (1030-1041) Беруний ўзининг 
математика ва астрономияга оид энг йирик асари – “Қонуни Масъудий”ни 
бағишлади. Ундан кейинги султон Мавдуд (1041-1048) даврида Беруний 
минералогияга оид асари – “Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича 
маълумотлар тўплами” (қисқача “Минералогия”)ни, умрининг охирида эса 
“Доривор ўсимликлар ҳақида китоб” (қисқача “Сайдана”) асарини ёзди. 
Беруний ҳижрий 440 йилнинг 2-ражабида (мил. 1048 йил, 11 декабр) Ғазнада 
вафот этди. 
Беруний Аристотелнинг натурфалсафаси билан бевосита шуғулланди ва 
ўша давр натурфалсафасининг қатор масалаларини ҳал этиш бўйича муҳим 
фикрларни олға сурди. Ўша даврдаги табиатшунослик фанида эиришилган 
ютуқлар уни Аристотелнинг натурфалсафасига танқидий ёндашишга, 
шунингдек, унинг заиф томонларининг фарқига боришга олиб келди. 
Айниқса, Берунийнинг Аристотель натурфалсафаси усулининг айрим 
томонларини танқид қилиши катта аҳамиятга эга. 
16
Қаранг: Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. –Т.: Фан, 1965.


23 
Бу унинг Ибн Сино билан ёзишмасида ўз ифодасини топган. Уларнинг 
ёзишмалари асосан Аристотелнинг “Фазо ҳақида” ва “Физика” асарлари 
бўйича олиб борилган. Бу ёзишмада Ибн Сино Аристотелнинг 
натурфалсафасини ҳимоя қилган. Беруний эса Ибн Синога эътироз 
билдирган. 
Уларнинг бахси асосан Аристотель натурфалсафасининг муҳим 
масалаларидан бири-жисмларнинг чексиз бўлиниши бўйича бўлган. Бу 
борада Берунийнинг Ибн Синога қарши чиққанлигини кўрган айрим 
муаллифлар уни Демокрит атомизмининг (Атомизм-бутун олам 
бўлинмайдиган заррачалардан ташкил топди, деган таълимот) тарафдори 
деган хулосага келганлар
17

Лекин Беруний бу масалага бир мунча жиддийроқ қарайди. У бўлиниш 
муаммосини ҳал этишда шундай йўлни топишга ҳаракат қиладики, у икки 
таълимот- атомистик ва чексиз бўлинишнинг ўзига хос қарама-
қаршиликларини ва чекланишларини бартараф этишга интилади. 
Беруний атомистик назариясининг Демокрит атомистик назариясидан 
фарқи шундаки,Беруний бўшлиқни инкор этса, Демокрит бўшлиқ дунёнинг 
зарурий ажралмас қисми деб ҳисоблайди. 
Беруний Аристотелни танқид қилишда даставвал тажрибага муражаат 
этади. Берунийнинг бу йўли Аристотелнинг кузатувчанлик усулига қарши 
қаратилган эди. Шундай қилиб, Беруний қисмларнинг чексиз 
бўлинувчанлигини тан олиш ва бўлинмас заррачалар тўғрисидаги атомистик 
таълимотнинг чекланганлигини кўрсатишга интилдию, бироқ бу муаммони 
тўлиқ ҳал қила олмайди. Шунга қарамай, масаланинг бундай қўйилишининг 
ўзи ҳам мутафаккирнинг катта ютуғи бўлган. 
Беруний барча унсурлар, шунингдек, оғирроқ унсурларнинг бошқа 
унсурлардан олдин марказга интилиши тўғрисида гапириб, “Ҳамма унсурлар 
17
Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан.- Т.:Ўзбекисон, 1995. –Б.73. (Атомизм-бутун олам 
бўлинмайдиган заррачалардан ташкил топди, деган таълимот). 


24 
марказга қараб интилади, лекин вазминроқлари бошқа унсурлардан ўзиб 
кетади”, деб таъкидлайди. 
Беруний асарларининг энг машҳурлари “Қадимги халқлардан қолган 
ёдгорликлар”, “Маъсуд қонуни”, “Ҳиндистон”, “Геодезия”, “Минералогия”, 
“Сайдана”дир. 
Хулоса қилиб айтганда, Абу Райхон Беруний деярли барча фан 
соҳаларида ижод этган буюк қомусий аллома ва машҳур мутафаккирдир. У 
яратган 152 та асардан 28 таси бизгача етиб келган. Унинг табиатни 
ўрганишдаги хизмати каттадир. Аллома жисмларнинг ўзаро тортишуви, 
Қуёш ва Ойнинг тутилиши, зарра, инерция ва сунъий танланиш, ривожланиш 
аномалияси, Ер қаърида рўй берадиган геотектоник силжишлар, Ёр 
қиёфасининг тадрижий тарзда ўзгариб туриши, хилма-хил одамлар 
тўғрисида илмий башоратларни илгари сурган. Унинг фалсафий қарашлари 
табиий-илмий қарашларитаъсирида шаклланди. У модда ва замон, қонуният, 
зарурият ва тасодифият, ҳаракат ва ривожланиш, зиддият, сабаб ва оқибат 
каби фалсафий муаммоларга катта эътибор берган. 
Мутафаккир ўз асарларида илм ва ахлоқ-одоб уйғунлиги, инсон 
камолати, бахт-саодат, ижтимоий адолат, кишиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, 
ҳукмдорнинг бурчи тўғрисида қизиқарли ғояларни илгари сурган. Унинг 
таъкидлашича, барчани бир хил ижтимоий мавқега эришиб бўлмайди. 
Аслида улар учун муайян шароит яратиб бермоқ лозим. Барчанинг бой ва 
мансабдор бўлиши ёки ҳамманинг қашшоқ бўлиши жамиятнинг таназзули 
ҳамда инқирозидир. Лекин ховат ва мурувват қўлини ночорларга узатиши 
зарурдир. Инсон туғилишидан бошлаб, ахлоқли ёки ахлоқсиз бўлавермайди. 
У ҳаётда шахсий ва ўзгалар тажрибаси, аждодлар анъаналари, таълим-тарбия 
натижасида шаклланади ва муайян ижтимоий мавқега эришади. 

Download 435,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish