Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


  Берунийнинг “Геодезия” асаридаги табиий-илмий қарашларининг



Download 435,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana24.02.2022
Hajmi435,68 Kb.
#214971
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
berunijning tabiij-ilmij karashlari minerologiya va geodeziya asarlari asosida

2.2. 
Берунийнинг “Геодезия” асаридаги табиий-илмий қарашларининг 
ўрганилиши. 
Беруний бошқа фанлар қатори геодезия фанида ҳам катта ютуқларга 
эришган буюк олимдир. Унинг бир қанча йирик асарларида геодезияга доир 
боблар ажратилади. Беруний 63 ёшида ўзи тузган асарлари рўйҳатида 
геодезия ва унга алоқадор масалаларга бағишлаб ёзган қирққа яқин асари 
кўрсатилган
29
. Геодезия соҳасида бунчалик кўп асар ёзган олим ҳозирда ҳам 
кам учрайди. Демак, Беруний ўз даврининг буюк геодезия олими бўлиб, 
бундан минг йил илгари геодезиянинг бир қанча масалаларини ечиш билан 
шуғулланибгина қолмай, балки илмий асарлар ёзиб, бу фан ривожига 
салмоқли ҳисса қўшган. 
Берунийнинг фан олдидаги катта хизматларидан бири шуки, у фанни 
турли таъқиблардан тозалашга интилган, фаннинг софлиги йўлида курашган. 
Беруний сеҳргарлик ва мунажжимлик санъатини бир қаторга қўяди. У 
“Геодезия” асарида мунажжимлик ҳақида шундай дейди: “Мунажжимлик 
санъати умуман ожиз асосга эга бўлганлиги каби ундан олинадиган 
натижалар ҳам шундай бўлади. Улардан чиқувчи хулосалар ҳақиқий 
илмларга нисбатан чалкашдир”. 
Беруний 1018 йил 21 октябрда “Геодезия”нинг учдан бир қисмини ёзиб 
бўлганига қараганда, у ўз асарини Ғазнага келиши биланоқ, балки ҳатто 
ундан ҳам олдинроқ ёза бошлаган. У 1021-1024 йиллар Ҳиндистонда бўлади 
ва асарни 1025 йил 20 октябрда Ғазнада ёзиб тугатади. 
Беруний “Геодезия”ни бошқа йирик асарлари каби боблар ва қисмларга 
ажратган эмас. Лекин кўрилаётган масалаларнинг характер ва мазмунига 
кўра асарни шартли равишда муқаддима, бешта назарий бўлим ва олтинчи 
амалий масалалар бўлимидан иборат деб қараш мумкин. 
Асарда Беруний муқаддимаси муҳим. Бунда Беруний олам тузилиши, 
ернинг геологик тарихи, илмларнинг пайдо бўлиши, қитъалар кўчиши ва 
29
Носиров А. Беруний асарларининг рўйҳати, Беруний Ўрта Осиёнинг буюк олими. – Т.:1950. 108-144б. 


45 
бошқа илмий-фалсафий мулоҳазаларни келтириш билан бирга, асарни 
ёзишдан мақсади нима эканлигини ҳам баён қилган. 
“Мен ҳозир ўз сўзларимни баён қилишдан интилаётган сўнгги 
мақсадим... маълум бўлсинки, бу – ё, умуман олганда, Ердаги маълум 
жойларнинг шарқ ва ғарб орасидаги узунламасини, шимолий ва жанубий 
қутблар орасидаги кенгламаларини ва улар орасидаги масофаларни ҳамда 
баъзиларнинг азимутини бошқаларники орқали аниқлаш усулини баён 
қилишдан иборат ёки, хусусан олганда, -ўшаларни ҳозир мумкин бўлганича 
Шарқ мамлакатининг пойтахти – Ғазна учун аниқлашга тиришишдир”. 
Маълумки, бу ибораларда айтилган, Беруний аниқлашни мақсад қилган 
масалалар геодезик масалалардир. Шунинг учун ҳам бизнинг асрда асар 
қисқача “Геодезия” номи билан машҳур бўлди. 
Олим асарни ёзаётган пайт унинг ҳаётидаги оғир бир муддат эканлигини 
биз юқорида эслатиб ўтган эдик
30
. Беруний “Геодезия”ни “Ақллар мададга 
муҳтож бўлган ва кўнгиллар ёрдам истаган бир пайтда, (энди) мен ақлимга 
келган (бу) фандаги ихтироларни баён этишим ёки (унинг) ноаниқ 
(жойларини) тўлдиришим керак, токи у менинг (меҳнатим самарасини) 
тановвул қилиб, гўзаллик либосига ўрансин”
31
... деб “Геодезия”ни ёзишдан 
олдинга қўйган мақсадини илк бор қисқача ифода қилади. Сўнгра Султон 
Маҳмуд саройида тўпланган жоҳил ва ғайриилм шахслар билан мунозара 
қилиш, уларни танқид остига олиш тарзида геометрия, арифметика, 
медицина, ветеринария, мусиқашунослик, мантиқ, география, астрономия 
фанларининг келиб чиқиши ҳақидаги Беруний фикри хусусида гапирар 
эканмиз, аввало, унинг дунёқараши устида тўхталиб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Беруний ўз дунёқарашини асар муқаддимасида олам яратилиши 
ҳақидаги мулоҳазаларида аниқ номоён қилган. У олам яратилиши масаласида 
ўрта асрлардаги кўпгина йирик мутафаккирлар каби диний-идеалистик 
30
Беруний ва унинг “Геодезия”си 34-35 бетлар 
31
Таржима. 22-бет. 


46 
позицияда бўлиб, бунда илоҳий кучни тан олган бўлишига қарамай
32
, физик 
дунёнинг кўпгина ҳодисаларини материалистик талқин қилишга интилган, 
уларга рационал ёндашган. Чунончи, Беруний давр тақазоси билан ўша 
вақтнинг ҳукмрон назарий оқими бўлмиш ислом идеологияси билан 
компромисга бориб, “замон тугалладиган ва пайдо бўладиганлиги келиб 
чиқади
33
деган концепцияни айтса ҳам, замоннинг давомийлиги масаласида 
эса “Аммо (замоннинг) ҳақиқий бўлакларини, яъни ўтмиш йиллар, ойлар ва 
кунларни, уларнинг миқдор – саноқларини билишга келсак, у ҳолда ақллар 
уларни бирор усулдаги қиёс билан билишларининг имконияти йўқ”
34
деб 
материалистик тенденцияни олға суради. Унинг бу хусусда қуйидаги 
фикрлари янада изчил материалистик позициядан айтилган: 
“Замоннинг бошланиши ва олам яратилиши биз фараз қилган бирор 
лаҳзадан замон онларидан бирор онча олдин келган бўлиши мумкин”
35

Оламнинг яратилиш вақти, демак, хоҳлаганча узоқ муддатча илгарига, - 
Беруний буни очиқ айтмаган бўлса-да – ҳатто чексизликка ҳам сурилиши 
мумкин
36
. Беруний оламнинг бир ҳафтада яратилганлиги ҳақидаги диний 
ақидани тан олса ҳам, масалага рационал ёндашиб, бу ҳафтанинг кунлари бир 
неча ўн минг йиллардан иборатлигини “Қуръон”дан олинган мисоллар билан 
кўрсатмоқчи бўлади
37
. Бошқача айтганда, диний ақидага зарба беришда у 
“Қуръон”нинг ўзидан фойдаланади. Сўнгра олим “Демак, бундан 
кўринадики, у муддат биз ҳозир ўлчайдиган ўлчам билан аниқланмайди ва 
демак, уни яратилиш бошланиши жиҳатидан аниқлаш йўли йўқ” деб 
ўқувчини “ўша ҳафта кунлари чексиз давом этган бўлиши мумкин” деган 
хулосага олиб келади. Бундан кўринадики, Беруний замон ва макон 
масаласига юзаки қарашда ислом позициясида турган, уни чуқур илмий 
талқин қилишда эса материалистик тенденцияда бўлган. Афтидан эҳтиёткор 
олим ўзининг рационализми ва дунёқарашидаги материалистик
32
Захидов В. Беруни как мыслитель. с.36-37; Шарипов А. Великий мыслитель Беруни. с. 59. 
33
Таржима. 40-бет. 
34
Таржима. 40-бет. 
35
Ўша ерда. 
36
Шарипов А. Великий мыслитель Беруни. с. 59. 
37
Таржима. 41-бет. 


47 
тенденцияларини “Қуръон”дан парчалар ва диний формулировкалар билан 
ниқобланган кўринади. Ислом диний мутаассиблиги ҳукм сурган бир даврда 
олимнинг бундай эҳтиёткорлик қилиши бежиз эмас ва табиий бир ҳол эди. 
Шунинг учун ҳам Беруний олам яратилганлигини тан олса ҳам, Ердаги 
геологик процесслар ва тектоник ҳодисаларни талқин қилишда табиатшунос-
материалист олим сифатида гавдаланади. Унинг мана бу сўзлари шу 
фикрнинг далили бўлади. 
“Биз (олам яратилиш) ҳолати ҳақида фақат қараб кузатиладиган, ҳосил 
бўлиши учун икки тарафдан чегараланган бўлса ҳам, лекин катта муддат 
керак бўлган қадимги (жараёнларнинг) изларидангина биламиз. Масалан, 
тошга айланган лой ва қум билан боғланган ва текис, рангли тошлардан 
таркиб бўлган баланд тоғлар (ўша излардандир). Агар кимда-ким бу масала 
ҳақида чуқур ўйласа ва унга тўғри йўл топса, кўрадики, бу тош парчалари ва 
шағаллар –аслида тошлар бўлиб, тоғларнинг ёрилиш ва қояларнинг 
урилишидаги парчаланиш натижасидир”. “... Бу ҳодисаларнинг ҳаммасига, 
албатта, миқдорини билиб бўлмайдиган узоқ замонлар зарур бўлган ва улар 
сифати номаълум ўзгаришлар остида юз берган”. 
Беруний ўзининг динга муносабатида ҳам чуқур рационализм 
позициясида туради. Беруний диний мутаассибларни танқид қилаётиб 
айтади: “Маълумки, у мутаассиб юзаки ибодат билан бунга билимни олдин 
қўймасдан ва ҳақиқатни ёлғондан устун қўймасдан манфаатга эришолмайди. 
Ибодат эса мафтун қилувчидир ва оламда хиллари кўпдир, унга ҳар хил 
халқлар амал қиладилар, бу халқларда зиддиятлар мавжуд бўлганлиги учун 
уларни ягона диний ҳақиқат бирлаштириши мумкин эмас”, бу жумладарда 
Беруний барча инсонларни ягона дин ҳам бирлаштира олмайди, уларни 
диндаги “мафтун қилувчи ёлғондан” илмий ҳақиқатни “устун қўйиб”гина 
бирлаштириш мумкин деган хулоса келиб чиқади. 
Беруний диний мутаассибларни танқид қиларкан, уларнинг рационал 
билимларни тан олмаслиги, ҳатто Аристотель логикасини ҳам инкор 
қилишга олиб келганлигини кўрсатади. “...мантиқ Аристотелга мансуб бўлиб, 


48 
-
деб ёзади у асарнинг муқаддимасида,- унинг қараш ва эътиқодларидан эса 
исломга мувофиқ келмайдиганлари кўрилган эди, чунки унинг қарашлари 
назарий билимдан бўлиб, диндан эмас эди... Шунинг учун энди баъзи 
бемулоҳазаликдан мутаассиб бўлган кишилар охири син яъни “С” билан 
тугалган исм
38
билан аталган ҳар бир кишини кофирлик ва даҳрийликка 
мансуб қилади. 
Бироқ шундай бўлишига қарамай, Беруний Қуръон ақлий принцип 
талабларига жавоб бериши керак, диний ривоятлар илмий нуқтаи назардан 
қайта кўриб чиқилиши керак ва бу талабга жавоб бермайдиганлари эса ёлғон 
ва инкор қилиниши керак, деган фикрни олға суради
39
.
Берунийнинг “Геодезия”да ва бошқа асарларида ҳам “Қуръон” ва ислом 
динига рационализм нуқтаи назаридан ёндашиши С.Ҳ. Боронийга ўхшаб, 
Беруний учун “ислом ва илм биргина нарсанинг ўзи эди”
40

деювчи буржуа 
олимлари учун яхши зарба бўлди. 
Берунийнинг ислом динига муносабати унинг ўша даврдаги исломдаги 
оқим бўлмиш “муътазилия”га муносабати билан боғлиқликда қаралиши 
керак. Мўътазилийлар антик давр фалсафасидаги рационализми ислом 
ақидалари билан чатиштириб, алоҳида рационал динни яратмоқчи бўлганлар; 
ақл ва тафаккур тарафдорлари ниқоби остида улар исломнинг фалсафий 
асосини мустаҳкамлар эди. Бироқ Беруний ўз олдига бундай мақсадни 
қўймайди. Ва муътазилийларни кескин танқид қилади. “Улар муътазилийлар 
билан гаплашиш фойдасиз,-дейди Беруний,-бу вақт ва умрини бекорга 
кетказишдан иборат”, бу билан у ўзининг муътазилийлардан қатъий фарқ 
қилишини кўрсатади. 
Беруний илмларнинг келиб чиқиши ва уларнинг вазифаси масаласида 
бутунлай материализм позициясида туради. Математик фанларнинг келиб 
чиқишида юзаларни ўлчаш, мерос ва мулкни хисоблашга тушадиган эҳтиёж 
сабаб бўлганлигини кўрсатади. Бир қатор бошқа фанлар ҳам моддий 
38
Юнонча исмларнинг охирида “с” харфи келади. 
39
Шарипов А. Великий мыслитель Беруни. с. 151. 
40
Baraniy. Kitabut-tahdid, p. 177. 


49 
сабабларга кўра шаклланган ва юзага келганлигини исботлаб қуйидаги 
умумлаштирувчи гениал материалистик хулосага келади: 
“Илмларнинг ҳолати мана шудир. Улар инсон ҳаётидаги зарурий 
эҳтиёжларнинг натижасидир, шунга кўра улар тармоқларга ажралиб кетган. 
Уларга эҳтиёжнинг пайдо бўлиши эса уларнинг келтирадиган 
манфаатидадир, лекин улар ёрдамида топиладиган кумуш ва олтинлардан 
эмас”. 
Беруний рационализми географиянинг юазага келиши ва унинг 
зарурлигини баён қилишида ҳам аниқ кўринади. Географияни тан 
олмайдиган ғайриилм нодон шахс билан баҳслашиш ва уни танқид қилиш 
жараёнида у бир неча ишончли далиллар келтириб, маданийлашган кишилик 
жамияти географик билимларга эга бўлиши кераклигини исботлайди. 
Далилларнинг бири сифатида у Х аср сирофлик денгиз дарғаси Мофанно 
ҳақидаги жуда қизиқарли новеллани келтиради. 
Берунийнинг Шарқ географиясида тутган ўрни ва унинг ютуқлари 
И.Ю.Крачковский томонидан таҳлил қилиниб, чуқур ўрганилган
41
. Бироқ 
И.Ю.Крачковский хатога йўл қўйиб, шарқлик географлар ҳам қадимги 
юнонликлар каби Ер шимолий яримшарининг фақат чораги маъмур, ундан 
шимол ва жанубда ҳаддан ташқари совуқ ва иссиқ туфайли маъмурлик йўқ 
деганлар, деб уқтиради. Беруний ХI аср бошларидаёқ юнонларнинг бу 
қарашлари нотўғри эканлигини исботлаган. “Геодезия”нинг муқаддимасида 
ва ундан кейинроқда бунга бир неча мисол келтиради. У мантиқий йўл билан 
жанубий кенгламаси 64˚ бўлган ерларнинг иқлим шароитига кўра “у ерда 
ҳаёт бўлиши мумкин” эканлигини исботлади. “Геодезия”нинг кейинги 
қисмида эса очиқдан-очиқ “Маъмур ерлар еттинчи иқлимдан кейин, ё 
биринчи иқлимдан олдин бирданига тугамайди, балки улар аста-секин, айрим 
кичик жойлар бўйлаб камайиб боради”, деб таъкидлайди. Бундан ташқари, 
“Геодезия” ва “Тафҳим”да ўзининг машҳур денгизлар назариясини 
келтирган. У ўз назариясида Ҳинд океани ҳар томондан қитъалар билан 
41
Крачковский И.Ю.IV, Арабская географическая литература. С.244-271. 


50 
ўралган ёпиқ денгиз деб ҳисоблаган қадимги юнон олимларидан фарқли 
ўлароқ ва уларга қарама-қарши равишда Ҳинд оокеани Атлантика океани 
билан туташганлигини оригинал мисолда исботлайди ва ҳатто Ернинг 
қуруқлик қисми ҳамма тарафдан ўровчи денгиз (Баҳр муҳит) ёки Ўқиёнус 
(Океан) билан ўралганлигини кўрсатади. 
Беруний 
ўз 
муқаддимасида 
геофизика 
масалаларига 
доир 
мулоҳазаларини ҳам келтирган. Унинг бу соҳадаги фикри ва мулоҳазалари 
ҳозирги давр илми нуқтаи назаридан содда кўринса ҳам, фан тарихи учун у 
катта аҳамиятга эга бўлиб, гениал олимнинг илмий фикрлаш доирасининг 
нақадар кенглигини кўрсатади. 
Беруний гипотезасига кўра, барча жисмлар Ер марказига, яъни унинг 
оғирлик марказига интилади. Унинг айтишича, “астрономия илмининг 
негизларидан аниқланганки, Ер шарсимон бўлиб, шарсимон оламнинг 
ўртасидадир ва оғирликлар учун ҳамма тарафдан марказга қараб 
ҳаракатланиш табиийдир. Бундан кўринадики, сув сатҳи ҳам доиравий 
бўлиб, бундан фақат тўлқинларнинг миқдорича четланади, бу эса унинг 
зарралари орасида тортилишининг йўқлигидандир”. Шунга кўра, олим 
Ернинг ички қатламларида ҳам унинг чеккаларидаги оғирликларни 
мувозанатлаштириш учун оғирликлар ҳаракатланиши зарурлигини тахмин 
қилади. Ҳозирги замон ибораси билан айтганда у изостатик компенсация 
проблемасига узвий яқинлашиб келади. 
Беруний фан тарихида биринчи марта қитъалар дрейфи (силжиши) 
назариясини таърифлайди. У айтади: “Ернинг обод қисми ўша ҳодисаларга 
кўра навбат билан Ернинг ҳар хил жойларига кўчиб турадию унинг қисмлари 
бир жойдан бошқасига кўчканида у ўзгариб туради”. “Маълумки, ернинг 
обод қисми сув кўчиши сабабли кўчиб туради. Чунки у сувга тобе”. Беруний 
фикрини давом эттириб, бундай кўчишларда шаҳарнинг кенгламалари 
“сезиларли ўзгаради, ҳатто кенглама тарафи ўзгариши мумкин ёки у ерлар 
ҳалокат келтирувчи жойларга етиб қолиши мумкин ва бунда у ердагиларни 
ҳалок қилади. Шунинг учун кенгламаларни доимо кузатиш ва уларни ўлчаб 


51 
туриш керак”, деб ёзади. Бу ерда Беруний қитъалар дрейфи шаҳарлар 
кенгламасининг ўзгаришига олиб келиши ҳақидаги гениал фикрни олға 
сураяпти. Ҳақиқатан ҳам, шаҳарлар кенгламаларининг доимий ўлчаниб 
туриши ҳозирги кунда ҳам астрономиянинг муҳим масаласидир. 
Берунийнинг бой меросини ўрганувчи бир қанча Ғарб ва Шарқ олимлари 
унинг геодезия соҳасидаги илмий ишларида ўз номи билан атамай, балки 
математика, география деб юритдилар ёки астрономияга қўшиб юзаки, 
умумий сўз билун тушунтириб келдилар. Берунийнинг буюк геодезия олими 
ҳақида гап бўлмаган. 
Берунийнинг геодезияга доир асарлари мазмуни билан танишар эканмиз, 
унинг бу соҳадаги илмий ишларини қўйидаги беш асосий йўналиш бўйича 
олиб борганини кўрамиз: 
1. 
Ер шарининг ўлчамларини аниқлаш.
2. 
Географик координаталар бўйича тўғри ва тескари геодезик 
масалаларни ечиш. 
3. 
Геодезия ва астрономия асбобларини яратиш ва такомиллаштириш. 
4. 
Инжинерлик геодезиясига оид масалаларни ечиш. 
5. 
Картографик проекциялар ҳақида. 
Булардан ташқари, олим геодезия фанига узвий боғланган мавзулар 
устида ҳам, масалан, рефракция (ҳавода кўриш нурининг синиши), кўриш 
горизонти (уфқ) узоқлигини аниқлаш геофизика масалалари ва бошқалар 
устида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини айтган. 
Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш олий геодезиянинг асосий 
вазифаларидан бири. Беруний 1025 йилда ёзилган “Геодезия” (турар-жойлар 
орасидаги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг чегараларини белгилаш) 
ва таҳминан 1037 йили ёзилган “Қонуни Масъудий” асарларида бу масала 
устида ўзидан илгариги юнон, ҳинд, араб ва бошқа олимларнинг қилган 
ишлари устида гапириб, муфассал тарихий маълумот беради. Беруний бу 
олимларнинг эришган натижалари турлича бўлишининг сабабларини таҳлил 
қилиб, буни текшириш ва аниқлаш учун “Градус ўлчаш” усулини қўллаб 


52 
геодезик ўлчаш ишларини ташкил қилмоқчи бўлади ва бунинг учун Каспий 
денгизининг жануби-шарқи томонидаги Деҳистон еридан мувофиқ жой ҳам 
мўлжалланганини айтади. Лекин, моддий ёрдам бўлмаганидан бу ишни 
амалга оширолмайди. 
“Градус ўлчаш” усулида текис жойда бир неча юз километр масофани 
аниқ ўлчаш каби оғир ва мураккаб ишлар бажарилиши кераклигини эслатиб 
шундай дейди: “ Ер айланасининг узунлигини саҳрони кезиб юрмасдан 
қуйидагича аниқлаш ҳам мумкин. Бунинг учун денгиз соҳили ёки текис 
жойдаги тоғ тепасида туриб Қуёшнинг чиқиш ёки ботиш олдидан ярми 
кўринган вақтда алидатли армилляр доира билан унинг пасайиш бурчаги 
ўлчанади”
42
ва бу билан “Уфқ пасайиши бурчагини ўлчаш” усулини 
тушунтиради. Кейин бу усулни уч вариантини чизмалар билан кўрсатади. Бу 
усулнинг бир варианти Берунийгача маълум бўлганини унинг қуйидаги 
сўзидан биламиз: “Бу усул билан ал-Маъмун (халифа Хорун ар Рашиднинг 
ўғли) Ер айланасининг узунлигини ҳисоблади. Абу Тойиб Синд ибн Али 
айтишича, ал-Маъмун Румга қилган сафарида у ҳам бирга бўлган ва улар 
йўли денгиз ёқасидаги баланд тоғ ёнидан тушган ал-Маъмун абу Тойибга тоғ 
тепасига чиқиб Қуёшнинг чиқиш олдидаги пасайиш бурчагини ўлчашни 
буюрган. Абу Тойиб бу ишни бажариб, кейин Ер айланаси узунлигини 
қуйидаги усул билан ҳисоблаган”
43
, -
деб учинчи вариантни тушунтиради. 
Лекин Абу Тойиб эришган натижалар ҳақида ҳеч гап айтмайди, бу ҳақда 
ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. 
Беруний бундан минг йил илгари “Уфқ пасайишини ўлчаш” усулини 
мукаммал ишлаб чиққан ва уни қўллаб аниқ натижаларга эришганига 
қарамай, Европа ва Севет олимларидан проф. Красовский Ф.М ва 
Витковскийлар ўз асарларида бу усулни XVII аср бошларида яшаган инглиз 
олими Райтга (1560-1615) мансуб деб кўрсаттилар, лекин Райтнинг қилган 
ишлари ва эришган натижалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 
42
Беруни. Избранные произведения, Т-3. - .Т.: Изд-во “Фан” 1966. 214-215б. 
43
Беруний. Геодезия. 215б.


53 
1682 йили машҳур Ньютон 1642-1727 ўзининг коинотдаги тортилиш 
қонунини эълон қилди, бу назарияга кўра Ер ўз ўқида айланганидан 
марказдан қочиш кучларининг таъсири билан қутб ўқлари бўйича сиқилган, 
экватор бўйича эса кенгайган бўлиши керак эди. Франция фанлар 
академиясининг Перу ва Лапландия (Шимолий Финляндия)да олиб борган 
(1735-
1742) тадқиқот ишларининг натижаси Ньютон назариясининг 
тўғрилигини тасдиқлади. Шундан кейин Ерни Эллипсоид шаклида деб, унинг 
катта ва кичик ярим ўқларининг миқдори аниқлана бошлади. Беруний 
шуғулланган геодезиянинг иккинчи масаласи ер юзидаги шаҳарлар ўрнини 
географик координаталар “ Кенглик ва узоқлик” бўйича аниқлаш бўлиб, бу 
масала “Геодезия” китобида мукаммал ойдинлаштирилади. Аввал шаҳар 
кенглик ва узоқликларни астрономик аниқлаш устида гапириб кейин икки 
шаҳар географик координаталари, бу шаҳарлар орасидаги масофа ва 
шаҳарларни туташтирувчи чизиқ ўртасида математик муносабат ўрнатиб, бу 
муносабатдан тўғри ва тескари геодезик масалаларни ечишда фойдаланади. 
Бундай иш Берунийгача ҳеч ким томонидан бу даражада мукаммал ҳолда 
ишлаб чиқилмаган эди. Беруний “Геодезия” китобининг мақсади тўғрисида 
сўзлаб: “Менинг умумий мақсадим ер юзида ихтиёрий олинган бир 
шаҳарнинг координаталарини аниқлаш яъни унинг шарқ билан ғарб 
орасидаги узоқлигини, шимолий ва жанубий қутблар орасидаги кенглигини 
ҳамда шаҳарлар орасидаги масофаларни ва бирининг иккинчисига нисбатан 
азимутини аниқлаш усулларини баён қилишдан иборатдир. Очиқроқ 
айтганда, ғазна шаҳарнинг координаталарини аниқлашдир”
44
, деб ёзган эди. 
Берунийнинг олдига қўйган бу мақсадлари геодезия ва геодезик 
астрономик ўша даврдаги мураккаб масалаларидан бўлиб, бу ишловчидан 
кенг ва чуқур билим оқилона тадбир қўллаб, қунт билан ишлашни талаб 
қилардики, бу хусусиятлар Берунийда мужассам эди. 
44
Беруний. Геодезия. 105-106 б. 


54 
Берунийнинг геодезия, математика, геометрия, тригонометрия, 
география ва геология илмига қўшган қимматбаҳо ҳиссаси ҳақида Булгаков 
П.Г. ўзининг “Жизнь и труды Беруни” асарида гапирган. 
Беруний ўз асарларида геодезия проблемалари комплексини 
табиатшуносликнинг маҳсус соҳаси сифатида текширган. У дунёда 
биринчилардан бўлиб геодезия чегараларини аниқлаб, уни фан сифатида 
таърифлади ва олимнинг ўзи геодезия систематизаторларидан бири бўлиб 
қолди. Геодезиянинг айрим проблемаларини ҳал этишда Берунийнинг 
хизмати катта. Унинг уфқнинг пасайишига қараб Ер катталигини ўлчаш жуда 
катта аниқлик билан амалга оширилган. Олим эришган натижа (1˚ 
меридианнинг узунлиги қарийб 11027 м га тенг) ўзининг аниқлиги билан 
ҳозирги кунда ҳам бизни ҳайратга солади. 
Берунийни математикани тараққий эттиришда ҳам хизматлари катта. У 
геометрия ва тригонометрия соҳасида ҳам муҳим ишлар қилган. Олим 
синуслар жадвалини 15¹ орқали, тангенслар жадвалини 1˚ орқали тузиб 
чиқди. Унинг жадваллари икки аср мобайнида (Тусий жадвали пайдо 
бўлганга қадар) дунёдаги энг аниқ жадвал ҳисобланиб келди. Беруний айлана 
радиуси бирлигининг тенглигини узил-кесил тасдиқлади ва ўз асарларида 
унга амал қилди. Бу қоида ҳозирги замон тригонометриясида ҳам қабул 
қилинган. Унинг геометрия соҳасидаги катта ишларидан бири параллел ёки 
цилиндрик лойиҳалашни кашф этишдир. 
Абу Райҳон Беруний география соҳасида ҳам катта ишлар қилган. У 
ўзининг денгизлар назариясини ишлаб чиқди. Бу билан у география фанида 
катта революцион ўзгариш ясади, чунки олим шу вақтга қадар амал қилиб 
келган Птоломей схемасини синдириб ташлади. Олим Африка жануб 
томондан океан билан ўралган деб қаттиқ ишонди, Птоломей схемаси эса 
буни рад этарди. Беруний Шарқдаги океандан Шимолдаги океанга олиб 
кетган оқим борлигини тахмин этди. У Шарқда, эҳтимол, дунёда биринчи 
бўлиб Ернинг сферик географик тасвирини – Ер глобусини яратди. 


55 
Олим геология соҳасида аллювиал ётқизиқлар назариясини яратди. 
Унинг материкларнинг силжиши ҳақидаги гипотезасини ҳозирги геология 
фани тарихчилари геотектоник ғоянинг куртаги деб баҳоламоқда. Ер 
қиёфасини тараққиёт ва ўзгаришда деб ҳисоблаган Беруний айрим 
регионларнинг гнесеологик тарихи ҳақида ўз гипотезаларини яратди. 
Улардан бири Амударё ҳавзасининг геологик ўтмиши ҳақидадир. Бу гипотеза 
ҳақиқатга яқинлиги билан ҳозирги замон геологияларини ҳам, 
археологларини ҳам ҳайратга солди ва бу ҳақда кўплаб адабиёт пайдо 
бўлди
45

Беруний ўзининг геодезия ва геодезик астрономияга доир кузатиш 
ишларида ўз даврида бўлган қуроллардан фойдаланиш билан чекланмай, бор 
қуролларни талабга кўра такомиллаштиради ва янгиларини ясайди. Масалан, 
ўша даврда кўпроқ қўлланган асбоб Гиппарх кашф этган астролябия (буни 
армилляр сфера деб ҳам атайдилар) бўлиб, Беруний уни тубдан ўзгартиради 
ва такомиллаштиради, горизонтал ва вертикал бурчакларни ўлчашга 
мослайди. Астролябия қутисининг бир томонга турли эгри чизиқлар 
(номограммалар) ясаб, булар ёрдамида турли астрономия ва геодезия 
масалаларини ечади. Астролябия ўша даврда асосий универсал асбоб 
бўлгани учун Беруний унинг тузилиши, турлари ва ишлатилиши ҳақида бир 
неча рисола ёзган. Беруний минора, бино каби турли иншоот баландлигини 
осон аниқлашга мосланган ва ҳар ким ясаши мумкин бўлган оддий асбоб 
схемасини келтиради. Ўзи Ҳиндистонда шу асбоб билан тоғ баландлигини 
аниқлаганини эслатади. 
Беруний ернинг тўрт томонини аниқлашда “Ҳинд доираси” (гномон)ни 
ишлатишни тавсия этади ва у билан ишлаш йўлларини тўла тушунтиради. 
Хулоса қилиб айтганда, Беруний асарлари фалсафа, атеизм, физика, 
математика, астрономия, минералогия, геодезия, география – хуллас, қадимги 
дунё ва илк ўрта асрлардаги барча фанларга оид ғоят қимматли маълумотлар 
хазинасидир. Беруний китобларида диний идеалистик ақидалар, ноаниқ
45
Булгаков П.Г., Жизнь и трудқ Беруни, Тошкент, Изд-во “Фан” УзССР,1972, стр. 356-357.


56 
фактлар ҳам кўп учраб турса-да, умуман олганда, унинг асарлари кўп 
қирралли ва ҳар томонлама бойдир. 
Беруний фақат Яқин ва Ўрта Шарқдагина эмас, балки жаҳонда биринчи 
бўлиб геодезиянинг кўп масалаларини ечган ва янги усуллар яратган, бу 
фанга бағишлаб бир қанча илмий асарлар ёзган олимдир. Бу ишлар 
Берунийгача ҳеч ким томонидан қилинмаган эди. Шунга кўра, Берунийни 
жаҳон геодезия фанини яратувчи ва бу фанга асос солувчи деб ҳисоблаш 
керак. 

Download 435,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish