81-мавзу: 2017-2021 йилларда қуролли кучлар, ички ишлар ва давлат хавфсизлик, фавқулотда вазиятлар хизматлари тизимидаги ислоҳотлар
Ҳарбий, ички ишлар таълим тизимини такомиллаштириш, ҳарбий ва ички ишлар хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини ошириш, илғор хорижий давлатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Қуролли кучларни, давлат хавфсизлиги хизматини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш. Аҳолини фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш, авария хизматларини техник қайта жиҳозлаш. Янгиланаётган Ўзбекистонда ҳарбий ички ишлар давлат хафсизлиги ва фавқулотда вазиятлар тизимидаги ислоҳотлар.
82-мавзу. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар. Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Қорақалпоғистон Республикасининг саноати ривожланаётган ўлкага айланаётганлиги. Маънавий-маданий соҳадаги янгиланишлар. Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим тизими ва ундаги ислоҳотлар. Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳвол. Орол фожиаси. Экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати.
83-мавзу. Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни
Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан иқтисодий-сиёсий алоқаларининг йўлга қўйилиши. Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўзига хос ўрни. Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва мавқеининг ошиб бориши. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан истиқболли ҳамкорлиги. Ташқи сиёсий фаолият концепцияси. Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия, АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея мамлакатларининг ўрни. Ўзбекистоннинг геосиёсий ва геоиқтисодий ўрни. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида олиб борган сиёсати. Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдосига қарши курашда республиканинг фаоллиги. Ўзбекистоннинг ШҲТ билан алоқалари. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан янги стратегик шерикчилик шартномаларининг имзоланиши. Ўзбекистон Республикасининг фаол ташқи сиёсатининг янги босқичи. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик, барқарорликни таъминлаш борасида олиб борган сиёсати. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.
Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йилда ВМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқи. Давлатимиз раҳбарининг БМТ юксак минбаридан туриб билдирган ташаббуслари янгиланаётган Ўзбекистонда Марказий Осиё - Давлатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айланаётганлиги. Россия ва Хитой билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, АҚШ ва Европа иттифоқи билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш. Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича устувор вазифалар. Чет элларда меҳнат миграциясига оид тартиб-таомилларни фуқароларимиз учун енгиллаштириш, юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этадиган давлатларда ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш, хорижадаги фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |