76-мавзу. Ўзбекистонда ҳуқуқий сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, демократик жамиятни шакллантириш йўлидаги ислоҳотлар
Миллий давлат бошқаруви тизими. Мустақил Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши тамойили. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши, унинг аҳамияти. Сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. Ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. Ўзбекистонда демократик сайлов тизимининг яратилиши. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар, уларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, ҳимоя қилиш. 2016 йилгача мустақил тараққиёт натижалари, Ш.М.Мирзиёевнинг инаугурацион нутқида кўрсатилган стратегик вазифалар. Кадрлар сиёсати. Барча соҳаларда кадрларнинг ёш авлодининг шакланиши. Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
77-мавзу. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, бозор муносабатларининг шаклланиши.
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. Бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. Иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга ошириш механизми. Бозор инфратузилмасининг шаклланиши, иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, вазифалари, йўналишлари. Саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. Макроиқтисодиётни барқарорлаштиришга эришиш. Жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари, бартараф этиш йўллари. Мамлакат иқтисодиётининг модернизация ва диверсификация қилиниши, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар. Хусусий мулкчиликнинг шаклланиши кичик бизнес ва тадбиркорлик, фермерлик ривожи ўларга берилган имкониятлар ва имтиёзлар. 2017 йилда Ўзбекистонда кенг қўламли иқтисодий ислоҳотлар дастурининг тасдиқланиши. 2021 йилгача мамлакат иқтисодий ўсишининг бешта муҳим соҳаси: тўқимачилик, саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавот сектори, фармацевтика, туризм. Ш.М. Мирзиёевнинг кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлари: валютани эркин конвертация қилиш, молия тизимини ислоҳ қилиш, солиқ тизимини соддалаштириш, бизнесни юритиш шартларини соддалаштириш, корхоналар учун экспортни ривожлантириш, монополияларни бекор қилиш, мажбурий мехнатни тақиқлаш, инвестицияларни кенг жалб этиш. 2019 йил 5 февралда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ давлат раҳбарининг “Жаҳон банки” ва Халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори. Ўзбекситон Республикаси рейтингини янада яхшилаш учун “Йўл харитасини” тасдиқлаш. 2020 йил мартидан бошланган “Пандемия” карантин шароитида иқтисодиётга оид Президент фармонлари ва қарорлари. Уларнинг натижалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |