Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети



Download 1,7 Mb.
bet56/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Рағбатлантириш (стимуллар). Рағбатлантириш деб маъруза таркибидаги шундай қўшимчалар тушуниладики, улар маъруза мазмунини таълим олувчиларга жонлироқ қилиб беради ва шу орқали уларнинг эътибори ва қизиқишини таъминлайди. Рағбатлантиришга қуйидагилар ёрдамида эришилади:

  • маъруза мазмунларини турли қизиқарли фактлар, масалан урф-одат, шеър, ҳикоя ёки мисоллар ёрдамида аниқлаштириш;

  • таассуротли гапириш;

  • айтилаётган фикрларни кўргамали тарзда етказиш (визуаллаштириш);

  • қиёсларда рақамлар ва фактларни ишлатиш;

  • таълим олувчиларга мос қизиқарли ифодаларни танлаш;

  • шахсий фикрни билдириш;

  • талабаларнинг фикр-мулоҳазаларидан фойдаланиш

Маърузанинг тузилиши (структураси). Маъруза одатда уч қисмдан: кириш, асосий ва якуний қисмдан иборат бўлади (Чизма).
Ч изма. “Маъруза” методининг тузилмаси11

Маъруза” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:





1. Кириш қисми:

  • Қутлаш

  • Мавзу

  • Мақсад

  • Ташкилий саволлар

  • Мотивация, қизиқишни

уйғотиш

2. Асосий қисм:

  • 1-асосий фикр

  • 2-асосий фикр

  • 3-асосий фикр ва

ҳоказо.



3. Якуний қисм:

  • Натижа ва хулоса

  • Умумлаштириш

  • Уйга вазифа

Таълим олувчилар билан таълим берувчининг биргаликдаги ушбу фаолиятини ташкил этишнинг самарали шартлари қуйидагилардан иборат:



  • маърузанинг батафсил режасини тузиш;

  • маъруза режасини эшиттириш;

  • режанинг ҳар бир қисмини ёритишдан сўнг қисқача умумий хулоса қилиш;

  • маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига (бўлимига) ўтишда мантиқий боғлиқликни таъминлаш;

  • муаммоли баён қилиш;

  • ёзиб олиш зарур бўлган жойларни ажратиш ва ёздириш;

  • маърузаларни унинг алоҳида ҳолатларини батафсил таҳлил қилиш имконини берувчи семинар-машғулотлари ва амалий машғулотлар билан қўшиб олиб бориш.

“Маъруза” методидан фойдаланганда маълумотлар, тушунтиришлар (изоҳлар) ва фактлар самарали равишда тақдим этилади.
Маъруза” методининг афзалликлари:

  • аниқ илмий билимларга таянади;

  • вақтдан унумли фойдаланилади;

  • таълим берувчи томонидан ўқув жараёнини тўлиқ назорат қилиш имконияти пайдо бўлади.

Маъруза” методининг камчиликлари:

  • таълим олувчилар пассив иштирокчи бўлиб қоладилар;

  • таълим берувчи билан таълим олувчилар бевосита мулоқотга кириша олмайдилар;

  • катта миқдордаги билимларни ўзлаштириш таълим олувчилар учун қийин кечади;

  • узоқ вақт давомида диққат билан тинглаб ўтириш таълим олувчиларни тез толиқтиради;

  • эслаб қўлиш даражаси барча таълим олувчиларда турлича бўлганлиги сабабли, гуруҳ бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қолиши мумкин.


Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish