МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ КЎРГАЗМАЛИ ТАҚДИМОТ ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИ
Маълумки, бугунги кунда таълим муассасаларини компьютер технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўқитувчи компьютердан, яъни техника воситаларидан дарс жараёнида фойдаланишида дастлаб, компьютерда тақдимот учун слайдларни тайёрлаш технологиясини билмоғи керак. Ушбу жараёнга ўқитувчи дарс бошлангунга қадар тайёргарлик кўриши талаб этилади.
Биз биламизки, “технология” тушунчаси юнонча “techne” сўзидан олинган бўлиб, у маҳорат, санъат ва “logos” – сўз, таълимот маъноларини англатади4. Жараён тушунчаси – (лотинча “Prozessus”) – сўзидан олинган бўлиб, у ҳаракатланиш ва ўзгариш деган маъноларни англатади.
Тақдимотни тайёрлаш ва тақдим этишдан асосий мақсад, талабаларнинг мавзуни ўрганишларида уларнинг диққатини тўплаш, дарсга бўлган қизиқтиришларини ошириш, ўзларига бўлган ишончни уйғотиш ҳамда тақдимот ўтказиш маданиятини ўргатишдан иборатдир. Шу ўринда, муҳтарам Президентимизнинг “Шуни унутмаслик керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ”5, - деган фикрлари сўзимизнинг исботидир.
Тақдимотчининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Мавзуга яхши тайёрланиши;
Слайдларни талабга мувофиқ тайёрлаши;
Уни аудиторияга моҳирона етказа олиши;
Таълим воситаларидан тўғри ва оқилона фойдалана билиши
Биз биламизки, тақдимот қилингандан сўнг маълумотларнинг ўқувчи-талабалар хотирада сақланиб қолиниш даражаси қуйидагича бўлиши кузатилган, яъни ўқувчи-талаба:
90% – ўзи бажарганида;
70% – эшитганида ва кўрганида;
50% ва ундан паст – фақат ўқиганида
Дарс жараёнида “Визуал тақдимот нима учун керак?” деган савол ҳар бир кишини қизиқтириши мумкин. Бунга:
Мулоқотни яхшилаш учун;
Вақтни тежаш учун;
Мотивацияни ошириш учун деб жавоб бериш мумкин.
Ўқитувчи дарсларга тайёргарлик кўриши жараёнида дастлаб, тақдимот слайдларини яратади. Шу боис, у тақдимотдан ўқув жараёнида фойдаланишида унинг афзалликлари ва қоидалари ҳақида маълумотларга эга бўлиши талаб этилади. Яъни, афзалликлари:
Кўргазмалилик
Вақтни тежаш
Мотивация
Тизимлилик
Самарали натижа
Маълумки, ўқитувчи талабаларнинг мавзу билан бирга унга оид тайёрлаган тақдимотини ҳам баҳолаши керак. Чунки, улар келгусида тақдимот тайёрлашида кўрсатилган камчилик ва кўрсатмаларга аҳамият қаратади. Шу боис, ўқитувчи талабаларга уйга вазифа беришидан олдин тақдимотни қандай тайёрлаш кераклиги ҳақида ҳам маълумотлар бериши керак. Ўқитувчи талабаларга тақдимотни баҳолаш мезонлари ҳақида ҳам кўрсатмалар берса, улар шунга асосан тақдимотларига тайёрланадилар.
Энди, қуйида талабаларни тайёрлаган тақдимотларини баҳолаш мезонлари ҳақида фикр юритилади (расм):
Тақдимотнинг бошланиши ва якунида қуйидаги амаллар бажарилиши керак бўлади, яъни:
Тақдимотнинг кириш қисмида:
саломлашиш ва мавзунинг эълон қилиниши;
иштирокчиларнинг мативациясини ошириши
Тақдимотнинг якунида:
якуний хулоса қилиниши;
иштирокчиларнинг диққатлари учун миннатдорчилик билдириши;
проекторни ўчириши;
иштирокчиларга яхши тилаклар билдириши ва хайрлашиши
Шунингдек, тақдимотчига қўйиладиган талабларни ҳам ҳар бир иштирокчи билиши ва унга амал қилиши керак, уларга қуйидагилар киради:
тақдимотда энг муҳими – қўлланилаётган таълим воситаси эмас, балки тақдимотчининг шахси эканлиги;
иштирокчиларнинг диққати тақдимотчига қаратилганлиги;
тақдимотчининг ташқи кўриниши, кийиниш маданияти;
иштирокчиларни жалб эта олиши;
аудиторияга тескари қараб турмасдан, аудиторияга қараб гапириши;
гавдани эркин тутуши;
ҳаракатлар билан ифодалаш (жестикуляция);
ибораларнинг аниқ талаффуз этилиши кабилар
Расм
Do'stlaringiz bilan baham: |