Асбобнинг тузилиши ва иш усули.
Даврий равишда ўзгарувчи ташқи куч таъсирида системанинг оладиган тебранишига мажбурий тебраниш дейилади.
Ташқи кучнинг ўзгариш частотаси системанинг хусусий тебраниш частотасига яқин бўлганда тебраниш амплитудаси кескин ортади. Бу ҳодиса механик резонанс дейилади.
Товуш тўлқинларида юз берадиган резонансга акустик резонанс дейилади.
Акустик резонанс ҳосил қилиш учун бир томони очиқ иккинчи томони эластик поршень билан беркитилган шиша найга генераторда ҳосил қилинган товуш тўлқинлари узлуксиз равишда йўналтириб турилади. Бу тўлқин поршендан бир неча марта қайтиш натижасида турғун тўлқин ҳосил бўлади. Бу вақтда найдаги ҳаво устуни ҳам турғун тўлқин частотасига мос равишда тебрана бошлаганда акустик резонанс юз беради: яъни турғун тўлқин дўнгликларига тўғри келган ерда товушнинг кучайишини, тугунларида эса товушнинг пасайишини эшитамиз.
Агар поршенли шиша найнинг очиқ учидан ўнгга суриб борсак, товушнинг ҳар галги кучайишини ҳаво устуни узунлигининг
( )
тенг бўлган қийматларида юз беришини пайқаймиз. Бу шарт бажарилмаган ҳолларда дўнгликлардаги амплитуда А дан кичик бўлиб, товуш кучсиз эшитилади.
Бу ишнинг қурилмаси қўзғалувчи Д поршенли В шиша найдан, товуш генератори-ТГ, телефон-Т дан иборат (18-расм).
18-расм
Ишнинг бажариш учун генераторда аниқ частотали товуш тўлқини танлаб олинади. Шу товуш учун иккита кетма-кет товушнинг баланд чиққан ҳолатлари орасдаги масофа ўлчанади. Бу масофа га тенг. Шунга асосан тўлқин узунлик аниқланиб, сўнг(3) формуладан товушнинг ҳаводаги тарқалиш тезлиги ҳисобланади.
Иш бажариш тартиби.
1.Товуш генераторини занжирга улаб, керак бўлган частота танлаб олинади масалан, 1000 Гц. Бунинг учун генератор шкаласининг кўрсаткич чизиғи 1000 Гц га диапазон переключател эса 0-5кГц ўрнатилиши керак.
2.Ҳаракатланувчи поршенни бир томонга суриш билан товуш максимал эшитилган стерженнинг вазияти аниқланади. Бу вазият резонанс содир бўлган максимумнинг ўрнини белгилайди.Чизғичда кўрсатилган шкала ёрдами билан биринчи максимум учун ҳаво устунининг узунлиги , яъни шиша найинг очиқ учидан поршенгача бўлган масофа ёзиб олинади.
3.Шу тариқа иккинчи, учинчи ва ундан кейинги максимумлар учун тегишли ҳаво устунинг узунлиги лар аниқланади.
4.Икки қўшни максимумлар орасидаги масофа ёки ва ҳокозо, ярим тўлқин узунлигига тенг, яъни . Бунда ни ҳисоблаб, берилган частота учун унинг ўртача қиймати топилади.
5.Юқоридаги тажриба 1500 Гц ва 2000 Гц частоталар учун ҳам такрорланиб, тўлқин узунлиги аниқланади.
6.Товуш тезлигини уй ҳароратидаги қиймати ҳар частота учун формуладан ҳисобланиб, улардан ўртача қиймат қуйидагича аниқланади:
7.Сўнги товушнинг 00С даги тезлиги формуладан ҳисобланади.
Бунда –ҳонанинг ҳарорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |