1 қоп буғдой
10 та қўй
10 кг чой
40 кг қаҳва
0,5 тонна темир
2 унция олтин
Қийматнинг пул шакли. - Қийматнинг пул шакли.
- Айирбошлаш муносабатларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг вужудга келиши, кумуш ва олтиннинг барча товарлар ичидан умум эквивалент восита сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Ушбу металларнинг табиий хоссаси (ягона жисмлиги, қийматининг ўзгармаслиги, сифатининг бузилмаслиги) узоқ давр жамиятда пул вазифасини бажаришига хизмат қилди.
- Қимматбаҳо металлар умум эквивалент сифатида муомалага киритилишининг дастлабки даврида ҳар хил қуйма шаклдан иборат эди.
- Бозор муносабатларининг ривожланиши ва меҳнат тақсимотининг тобора такомиллашиб бориши металл пуллардан маълум шакл ва миқдорга эга бўлган тангаларни зарб қилиш заруриятини келтириб чиқарди. Тарихий манбаларга кўра, дастлабки металл тангалар эрамиздан аввалги 12 асрда Хитой ва Лидия (Малая Азия) давлатларида зарб этилган.
- Металл пулларнинг номинал қиймати ҳақиқатдаги қийматига тенг бўлиб, ноёб қимматбаҳо металлдан тайёрланади ва пулнинг барча функцияларини бажаради.
- Эътиборли жиҳати шундаки, муомалада ҳақиқий пуллар айирбошлаш воситаси вазифасини бажарган даврда иқтисодиётда пул муомаласи автоматик равишда тартибга солинади.
- Натижада, иқтисодиётда пулнинг қадрсизланиши, баҳоларнинг ўсиши ва инфляция ҳолати кузатилмайди.
- Чунки қимматбаҳо металларнинг муомалада ортиқчалик ҳолатининг вужудга келиши, уларни жамғарма ва бойлик сифатида сақлашга йўналтирилиши орқали бартараф этилади.
- Агар, муомалага қўшимча айирбошлаш қиймати зарур бўлса, улар қиймат ўлчови, муомала ва тўлов воситаси сифатида қайтадан муомалага чиқарилади
. Қийматнинг қоғоз – пул шакли. Дастлабки қоғоз пулларни муомалага чиқарилиши тахминан Х асрнинг охири Х11 асрнинг бошларига тўғри келади. Шу даврдан бошлаб, муомаладаги олтин ва кумуш пуллар ўрнини қоғоз пуллар эгаллай бошлади. - . Қийматнинг қоғоз – пул шакли. Дастлабки қоғоз пулларни муомалага чиқарилиши тахминан Х асрнинг охири Х11 асрнинг бошларига тўғри келади. Шу даврдан бошлаб, муомаладаги олтин ва кумуш пуллар ўрнини қоғоз пуллар эгаллай бошлади.
- Муомалада олтин ва кумуш амал қилган шароитда улар билан параллел равишда тўлов воситаси сифатида қоғоз пулларни кириб келишининг сабаблари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш лозим:
- қимматбаҳо металларни олиб юриш, сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муаммоли ҳолатларнинг вужудга келиши;
- олтин ва кумуш муомалада қўлдан қўлга ўтиши натижасида едирилиб, ўзининг дастлабки ҳажми ва хоссасини йўқотиши;
- қимматбаҳо металлар зебу зийнат ва бойлик тимсолида муомаладан чиқиб кетиши;
- иқтисодий тараққаётнинг юқори даражада ривожланиши натижасида товар ва хизматлар массасининг қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш) массасига нисбатан шиддат билан ортиб бориши.
- Дастлаб муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг асоси олтин билан таъминланган бўлиб, ушбу пуллар билан биргаликда олтин тангалар ҳам муомалада иштирок этган. Қоғоз пуллар мустақил қийматга эга бўлмасдан, улар давлатнинг қонуний ҳужжатлари асосида мамлакатда тўлов ва муомала воситаси ролини бажаради.
- Шунинг учун қоғоз пулларнинг қиймати ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, у мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф, миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ҳамда ижтимоий – иқтисодий ҳолатлар таъсирида ўзгариб туради. Бу унинг сотиб олиш қобилиятининг мустаҳкамлиги, инфляция даражаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |