7-МАЪРУЗА. ЁШ ВА ҲОСИЛГА КИРГАН БОҒЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
Ёш боғларни парвариш қилиш. Кўчатлар ўтказилиб, шохлари бутаб бўлингача, танасини қуёш нуридан сақлаш учун биринчи асосий шохча танасининг 3 дан2 қисм оҳак, бир қисми тупроқ билан аралаштириш суюқлик ҳолатга келтириб оқлаб қўйилади. Худди шундай эритма билан дарахтлар кузда ҳам оқланади. Боғ барпо қилинган йили кўчатлар озиқа майдонидан тўла фойдалана олмайди. Чунки уларнинг ер устки қисми кўпроқ бўйига, илдиз тизими эса тупроқ юқори қатламига таралиб энига ўсади. Шунинг учун ҳам ёш дарахтлар типи атрофидаги тупроқни ишлаш ва унумдорлигини ошириш зарур. Ана шу мақсадда ёш дарахтлар остига киргунча қатор ораларига эртапишар сабзавот экинларини экиш фойдали. Бунда қўшимча ҳосил олинади, ҳам дарахтлар ораси ишланади, уларнинг ўсиши ва ривожланиши қулай шароит яратилади.
Сабзавот экинларидан эртаги карам, картошка, сабзи, бодринг, помидор, редиска ҳамда ғўза экиш мақсадга мувофиқдир. Бутун ўсув даврида туп оралари атрофи бегона ўтлардан тозаланади ва юмшатилади. Ҳар йили сабзавотлар йиғиб олингандан сўнг кўчат атрофи ва туп оралиғига 20-25 см чуқурликда ишлов берилади. Ёш боғларни парвариш қилишда дарахтларнинг тўлиқ бўлиши, уларнинг яхши ўсишига эришиш зарур. Агар тутмай қуриб қолган, қаттиқ шикастланган ва касалланган кўчатлар бўлса, уларнинг ўрнига худди шу навдан бошқа соғлом кўчатлар экилади.
Сув камчил ерларда кўчатлар атрофи мулжалланади яъни хашак аралаш чириган гўнг, кўмир кукини, ўсимлик қолдиқлари, қипиқ, қоғоз чиқиндилари ва бошқалар сепиб қўйилади. Натижада тупроқлар қатқалоқ бўлмайди, нам яхши сақланади, бегона ўтлар камаяди.
Боғ ҳосилга киргач, қатор ораларига экин экмаслик керак. Акс ҳолда экинлар дарахтларнинг шох-шаббаси соясида қолиб яхши ўсмайди, ҳосил камаяди, касаллик ва зараркунандаларга тез чалинади. Экинни тупровдаги озиқ ва моддаларни ўзлаштириб, дарахтларга салбий таъсир кўрсатади.
Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида қатор ораларига дуккакли экинлардан беда, берсем, шабдар, хашаки нўхат экилиб ўғит сифатида ҳайдаб юборилади. Натижада тупроқ структураси яхшиланади. Унумдорлиги ошади. Бегона ўтларни йўқотиш мақсадида дарахт атрофи ўсув даврида 3-4 марта баҳорда 10-12 см, кузда 25-30 см чуқурликда юмшатилади. Ҳар суғоришдан сўнг ер етилиши билан қатор оралари юмшатилади. Юмшатишдан олдин, дарахтлар тагига 1 м квадратга 8 кг чириган гўнг, 150-180 г суперфосфат, 100-150 аммиак селетра, 80-100 г калий солинади. Ҳосилга кирган боғларни парвариш қилишдан мақсад дарахтларнинг узоқ яшашини таъминлаш, улардан юқори ва сифатли ҳосил олишдир. Бунинг учун қатор ва туп ораларини ўз вақтида сиқатли ишлаш, ўғитлаш, суғориш, буташ, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш керак. Ҳосилга кирган боғларнинг тупроғи кузда 25-30 см чуқурликда хайдаб қўйилади. Сўнгра эрта баҳорда тишли борона билан ишлов бериб, тупроқ юмшатилади.
Ўсув даврида қатор оралари техникалар ёрдамида вақти-вақти билан юмшатиб турилади, бегона ўтлардан тозаланади. Дарахтлар гуллагандан сўнг апрел, май ойларида культивация қилинади. Тупроқ қатқалоқлашиб кетган бўлса боронадан сўнг чизилланади. Ёш боғлардаги ер ости сувлари юза жойлашган ерларда дарахтларнинг илдизи тупроқ юза қатламига жойлашганлигини инобатга олиб ер юзароқ ҳайдалади. Катта ёшдаги дарахтларнинг оралари чуқрроқ ҳайдалади. Эрта баҳорда ер юмшатилиб қайта эгатлар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |