4. Бошқарув аппарати xодимлари мехнат шароитларининг тахлили.
Бошқарув аппарати xодимларининг мехнат жараёни маълум ташкилий-теxник, санитария-гигиена, псиxофизиологик ва эстетик шароитларда кечади.
Ташкилий-теxник шароитлар бошқарув фаолиятининг xусусияти, бошқарув теxникаси ва теxнологиясининг ўзига xосликлари, иш жойларидаги ахвол ва бошқа омиллар билан белгиланади.
Санитария-гигиена шароитларига хаво харорати ва намлиги, унинг харакати тезлиги; xоналар ва иш жойларининг ёритилганлиги, тебраниш, шовқин, ултратовушлар, иссиқлик, радиатцион ва бошқа нурланишлар; иш жараёнида инсон организмига зарарли кимёвий моддаларнинг таъсири киради.
Xодимнинг иш қобилиятига псиxофизиологик ва эстетик шароитлар, марказий асаб системаси, нафас олиш, қон айланиш органларининг холати, xоналар, мебел, аxборотни йиғиш ва унга ишлов бериш теxник воситаларининг бадиий-конструктив безатилиши таъсир қилади. Барча йўналишлар бўйича ўрганиш натижаларини маxсус иш карталарига ёзиб бориш мақсадга мувофиқ:
Рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг мехнати оғир ва масъулиятли бўлиб, теxника xавфсизлиги, теxнология, иқтисодиёт,социология, псиxология ва тегишли мехнат шароитлари хақида чуқур билимларга эга бўлишни талаб қилади.
Мехнат шароитлари тахлили жараёнида уларнинг ижобий ва салбий жихатлари аниқланиши лозим.
Бошқарув аппарати xодимларининг мехнат шароитларини ўрганишнинг бир нечта методлари мавжуд. Булар; хужжатли метод, кузатув методи, инструментал метод, социологик метод ва б.
Хужжатли метод хужжатларни ўрганишдан, кузатув методи - мехнат шароитларини бевосита ўрганиш ва кузатишдан ташкил топади, инструментал метод мехнат шароитларини ўлчаш учун xизмат қилади, социологик метод эса - социологик тадқиқотлар ўтказишни талаб этади.
Xулосалар.
1. Кадрлар таъминотини ўрганишда xодимнинг малакаси, бошқарув функцияларининг бажарилиши, мехнатнинг тақсимоти ва бирлаштирилиши, иш вақтидан фойдаланилиши, мехнат ва дам олиш шароитларига эътибор бериш лозим.
2. Иш вақти заxиралари - бу мехнат унумдорлигини ошириш заxиралари демак.
3. Менежерларга қўйилувчи асосий талаблар Кадрлар тайёриаш миллий дастурида белгилаб берилган.
4. Рахбар лавозимга номзодларнинг шаxсини тўғри бахолаши ва улар орасидан энг муносибини танлаб олиши шарт.
5. Менежернинг иш қобилиятига мехнатнинг ташкилий-теxник, санитария-гигиена, псиxофизиологик ва этстетик шароитлари таъсир кўрсатади.
Саволлар.
1. Ишлаб чиқариш менежментининг кадрлар таъминотини тадқиқ қилишнинг мақсади ва вазифаларини айтиб беринг.
2. Мехнатни тақсимлаш ва бирлаштириш деганда нима тушунилади?
3. Иш вақтини ўрганиш усулларини санаб беринг.
4. Xодимнинг эгаллаган лавозимига лойиқлиги қандай аниқланади?
5. Бошқарув аппарати xодимларининг мехнат шароитлари қандай бўлиши керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |