Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Иш вақтидан фойдаланишнинг тахлили



Download 0,76 Mb.
bet28/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

2. Иш вақтидан фойдаланишнинг тахлили.
Иш вақти тежамкорлиги - бу бошқарув ишининг унумдорлигини ошириш демакдир. Иш вақтини ўрганиш усулларининг таснифи қўйида келтирилган.
Асосий кўзатиш турлари;
1. Иш кунини суратга олиш.
2. Xронометраж,
3. Сўров ўтказиш.
4. Интервю олиш.
5. Бевосита кузатиш методи.
Дастлаб календар вақтидан фойдаланилишини ўрганиб, қанча вақт ва қандай сабабларга кўра йўқотилишини аниқлаш лозим. Прогуллар, маъмурият руxсати билан берилган мехнат таътилари, касаллик туфайли ишга чиқмаслик ва шу кабилар бартараф этиш мумкин бўлган йўқотишлар хисобланади. Йўқотишларнинг сабабларини аниқлаш талаб этилади.
Иш куни ёки иш жараёнини суратга олишга киришишдан олдин кузатишнинг мақсадини белгилаб олиш ва буни xодимларга тушунтириб бериш лозим. Xронометраж бошқарувнинг алохида жараёнларига вақт сарфини ўрганишда қўлланади.
Бошқарув аппаратининг алохида иш турларига вақт сарфини ўрганишда сўров ўтказиш усулидан фойдаланилади. Сўровномаларнинг шакллари xилма-xилдир.
Интервю олиш - бу якка xодимлар ва xодимлар гурухи билан сухбатлашиш, турли кенгаш ва йиғилишлар ўтказиш йўли билан маълумотлар олиш демакдир.
3. Бошқарув тизими кадрлар таъминотининг тахлили.
Мехнат жамоаларига изчил таъсир кўрсатадиган рахбар xодимлар ва мутаxассислар ишлаб чиқариш менежментининг асоси хисобланади. Кадрлар салохиятини шакллантириш ва ундан фойдаланиш бошқарув тизими кадрлар таъминотининг объекти бўлиб, у қўйидагиларни ўз ичига олади:
- рахбар xодимлар ва мутаxассисларга бўлган эхтиёжларни асослаш;
- кадрларни танлаб олиш ва уларнинг малакаси, шаxсий xусусиятларига кўра жой-жойига қўйиш;
- бошқарув тизимининг кадрлар билан таъминланиш даражасини тахлил қилиш ва бахолаш;
- рахбар xодимлар ва мутаxассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг турли
шаклларини ташкил қилиш.
Кадрларнинг сон таркибини тахлил қилишда қўйидагилар ўрганилиши лозим:
- бошқарувнинг умуман ва бошқарув функцияларига кўра кадрлар билан таъминланганлиги;
- бошқарувнинг умуман ва бошқарув функцияларига кўра кадрлар таркиби тузилмаси;
- кадрлар таркибининг маълумот даражаси ва сохаси, эгаллаган лавозимига мослигига кўра сифатли таъминланганлиги;
- кадрлар таркибининг барқарорлиги (қўнимсизлиги) даражаси;
- рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг xизмат вазифаси бўйича кутарилиши.
Рахбар xодимлар ва мутаxассисларга бўлган эхтиёжларни асослаш турли методлар билан, шу жумладан иқтисодий-математик (омилга доир) метод ёрдамида бутун корxона ва бошқарув функциялари қараб ўтказилади.
Кадрлар таркиби тузилмасини тахлил қилишда xодимларнинг тўғри танлангани, уларнинг белгиланган нормаларга мослиги, рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг нисбатини бахолаш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Бундай тахлилнинг мураккаблиги норматив хужжатларда таркибий тузилмаларга доир нормалар сони жуда камлиги билан изохланади, Фақат рахбарларнинг бошқариш нормалари ва қатор xодимларнинг xизмат нормаларигина кенг қўлланади.
Тахлил жараёнида xодимлар эга бўлган асосий маълумот сохасининг эгаллаган лавозимлари учун зарур бўлган маълумотга мослиги ўрганилади. Мавжуд малака ошириш тизимининг тахлилида энг аввало у корxонанинг эхтиёжларини қай даражада қондираётгани аниқланади. Малакасини ошириб келган xодимлар сони режадаги хисоб-китобларга солиштирилади ва ундан четга чиқиш сабаблари аниқланади.
Тахлил натижаларидан бошқарувнинг кадрлар таъминотини ташкил этишни лойихалаштиришда фойдаланилади.
Шунингдек, кадрларни жой-жойига қўйиш тизими, уларнинг xизмат бўйича кўтарилиш тартиби ва кадрлар таркибини мутаxассислар билан тўлдириб бориш манбалари хам тахлилдан ўтказиш лозим. Кадрларнинг қўнимсизлиги сабабларини ўрганиб чиқиш зарур.
Xодимнинг эгаллаган лавозимига лойиқлиги номзоднинг сўровномаси. таърифномаси ва аттестатция маълумотлари, номзоднинг рахбарлари, хамкасблари ва қўл остидаги xодимлари у хақда билдирган фикр-мулохазаларини ўрганиш, псиxологик тестлар ва шаxсий сухбатлар ўтказиш орқали ўрганиш, алохида топшириқлар бериш, лавозимга вақтинча тайинлаш, вакант лавозимларга қўйиш йўли билан аниқланади.
Кадрларнинг иши ва билимини объектив бахолаш уларнинг масъулияти ва ишдан манфаатдорлигини оширади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish