Bog'liq ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.
1. Бошқарув қарорлари таркиби, мохияти ва турларининг тахлили. Қарорларни асослаш, қабул қилиш ва бажарилишини ташкил этиш бошқарув жараёнининг асосий мазмуни хисобланади. Қарор фақат ресурслар билан таъминланган ва унинг бажарилиши ташкил этилган тақдирдагина реалдир.
Бошқарув қарорларининг қабул қилиниши ва бажарилиши жараёнининг тахлили қўйидагилардан ташкил топади: қабул қилинувчи қарорларнинг таркиби ва мазмунини ўрганиш; қарорларни асослашда қўлланувчи методларнинг мақсадга мувофиқлигини бахолаш; қарорларни асослаш ва қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш имкониятларини аниқлаш.
Бошқарув истиқболли бўлиши керак. Қарорларнинг истиқболлилик жихатларидан бири уларнинг изчиллиги хисобланади. Қабул қилинган қарор қай даражада истиқболли эканлигини тахлил қилиш учун қабул қилинган ва бажарилган истиқболли, жорий ва оператив қарорларнинг нисбати аниқланади. Бу маълумотлар бир нечта рахбарнинг маълум даврдаги фаолиятини ўрганиш натижасида олиниши мумкин.
Қарорларнинг изчиллигини аниқлаш учун "мақсадлар дараxти" методи қўлланиши мумкин. Бунда қарорларнинг идеал тизими амалда қабул қилинган қарорлар таркибига таққосланади.
Бошқарув ишлаб чиқариш жараёнини олдиндан белгилаши ва йўналтириши лозим, бинобарин, қарорларнинг асосий қисми қўйилган мақсадлардан келиб чиқувчи, олдиндан белгиланган дастур сифатида ишлаб чиқилиши керак.
Бошқарув қарорлари илмий асосланган ва объектив бўлиши зарур. Тахлил жараёнида бу объектив асосланган ва рахбар иродаси билан қабул қилинган қарорлар сонининг нисбатини ўрганиш орқали аниқланиши мумкин. Бир нечта вариант орасидан танлаб олинган ва тегишли мутаxассислар томонидан кўриб чиқилган қарорлар илмий асосланган қарорлар хисобланади. Барча теxник, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларнинг хисобга олиниши қабул қилинувчи қарорларнинг объективлигини ифодаловчи мухим омилдир. Бошқарув қарорлари хуқуқий нормативлар, тармоқ қоидалари, методик кўрсатмаларга мос келиши керак. Бу мослик даражаси белгиланган қонун-қоидаларга жавоб бермаганлиги учун бекор қилинган қарорлар салмоғи билан аниқланади. Хар бир қарор ресурс билан таъминланган бўлиши лозим. Тахлил жараёнида қарорларнинг ресурс билан таъминланганлиги даражаси керакли ресурслар мавжуд бўлмагани туфайли бажарилмаган қарорлар сонининг ўз вақтида бажарилган қарорлар сонига нисбатини аниқлаш йўли билан хисоблаб чиқарилиши мумкин.
Қабул қилинган қарорлар тахлили қарорларнинг ўз вақтида қабул қилинганлигини хамда уларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини ўрганишни хам назарда тутади.