ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ФАКУЛТЕТИ “ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИ” ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР - маъруза: ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ.
ТерДУ Ўқитувчиси: Танрикулов Абдусаттор Артикович
ТЕРМИЗ - 2021
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани
ҚИРИШ
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” фанини ўрганиш, Олий ўқув юртларининг қурилиш йўналишида таълим олаётган талабаларда ҳом ашёни танлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш тасаввурига эга бўлиши; қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда ҳом ашё ва буюм хилларини хозирги замон талабига кўра энергия самарадорлик нуқтаи назаридан такомиллаштириш, уларни турли мақсадлар учун ишлатиш мумкинлигини асослаш, техник хоссаларини сақлаган холда, уларнинг массасини енгиллаштириш ва ишлаб чиқаришда энергия ва ресурс тежамкор технологияларни таъминлаш бўйича кўникма ва тажрибага эга бўлиши каби масалаларни қамрайди.
1-Мавзу: Қурилиш материаллари ва буюмларининг умумий асослари.
Режа:
1. Қурилиш материаллари ва буюмлари тайёрлашнинг асосий принциплари.
2. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тарихи, Қурилиш материаллари фанининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар.
3. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ва ресурсларни тежаш.
4. Қурилиш материаллари хом ашё базаси, саноат чиқиндиларидан фойдаланиш.
5. Стандартлаштириш, стандарт ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Таянч сўз ва иборалар: Қурилиш материаллари ва буюмлари, хом ашё, саноат чиқиндиси, стандартлаш, давлат стандартлари, Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
Халқ хўжалигида, қурилишда қурилиш материаллари ва буюмлари кенг қўлланилади. Чунки ҳар қандай қурилишнинг асосини Қурилиш материаллари ва буюмлари ташкил қилади. Бинолар ва қурилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги фақатгина қурилиш материалларининг сифатига боғлиқ бўлиб қолмай, уларни тўғри танлаб олиш, тўғри ишлатилишига ҳам боғлиқ.
Ҳар қандай қурилишни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва тўғри ишлатиш учун энг аввало қурилиш материалларининг хоссаларини билиш керак. Бундай билимлар асосида қурилиш учун ашё танлашни талабалар “Қурилиш материаллари” фанидан ўрганадилар.
“Қурилиш материаллари” фани қурилишда ишлатиладиган ашёлар ва буюмларнинг асосий хоссаларини, уларнинг ишлаб чиқариш усулларини иқтисодий жиҳатдан афзалликларини ўрганадиган фандир. “Қурилиш материаллари” фани “Математика”, ”Умумий кимё”, “Физика”, “Назарий механика” фанлардан олинган билимларга асосланган. Шу билан бирга “Қурилиш материаллари” фани кейинги ўтиладиган “Материаллар қаршилиги”, “Қурилиш физикаси”, “Темир бетон”, металл, ёғоч, пластмасса конструкциялар, саноат, фуқаро ва қишлоқ хўжалиги бинолари меъморчилиги, қурилиш иқтисоди каби бир қатор махсус фанлар билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |