Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети


№ Деворбоп қурилманинг ашёлари



Download 42,98 Kb.
bet3/6
Sana01.07.2022
Hajmi42,98 Kb.
#727877
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. МАЪРУЗА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ



Деворбоп қурилманинг ашёлари

Деворнинг қалинлиги, cм

1 м2 деворнинг массаси, кг

1.

Оддий сопол ғишт

51

900 - 1000

2.

Ичи ковак ғишт

25 – 38

300 - 500

3.

Керамзит бетон

25 – 30

250 - 350

4.

Серғовак бетон

25 – 30

150 - 300

5.

Асбестоцемент ёки алюминий
варақалардан қилинган панеллар (изоляция қавати билан)

6 – 15

60 - 80

1-жадвал. Ҳар-хил Қурилиш материалларидан тайёрланган 1 м2 деворнинг қалинлиги ва массаси
Бу ўринда бетон ва йиғма бетон буюмларни ишлатиш ҳам катта аҳамиятга эга. Темирбетон буюмлар ва қурилмаларнинг эффективлиги, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш муддатини қисқартириш имкониятини беради. Шунинг учун, олдиндан зўриқтирилган темирбетон қурилмалар ишлаб чиқариш ривожланмоқда.
Енгил металл конструкцияларни ишлатиш – техникавий прогресс йўлида катта қадамдир. Бунда қурилиш муддатини 15-20 % га ошириш нақлиёт харажатларини анча камайтириш мумкин. Айниқса, алюминийдан қурилган қурилмалар саноат ва фуқаро қурилишларида кенг ишлатилмоқда.
Қурилиш материаллари саноатида кам энергия сарфланадиган технологияга кўпроқ аҳамият берилмоқда. Масалан, қуруқ усулда портландцемент ишлаб чиқариш ровожланмоқда. Чунки, бу усул нам усулга нисбатан 1.5-2 маротаба кам энергия сарфланади. Замонавий энергия тежамкор техника ва асбоб ускуналардан фойдаланиш ёқилғи ва энергия сарфини камайтиради.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ёқилғи энергиясини тежаш мақсадида чиқиндисиз Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кенг жорий этилмоқда. Саноат чиқиндилари: металлургия шлаклари, кул, иссиқлик электростанциялари чиқиндилари, фосфор шлаклари, мармар, гранит каби тошларни қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндилари Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида кенг фойдаланилмоқда. Булар боғловчи ашёлар олишда, бетонлар учун енгил тўлдирувчилар сифатида, иссиқлик изоляцияси ашёлари, сопол буюмлар учун хом ашёга қўшимчалар сифатида ишлатилади.
Энергия сарфини камайтириш мақсадида бино ва иншоатларда, қувурларда замонавий иссиқлик изоляцияси материаллари кенг ишлатилмоқда.
Полимер қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш жадал суратда ривожланмоқда. Хозирги замон синтетик полимерлар ва деталлар ишлаб чиқариш қурилиш материаллари сохасида туб бурилиш ясади. Синтетик материалларни қурилишда ишлатишнинг афзаллиги шундаки, қурилиш қурилмалари енгиллашади ва уни тайёрлаш учун кам мехнат сарфланади, ёғоч, цемент, рангли металлар ва бошқа қурилиш материаллари тежалади. Шиша пластик енгил конструкциялар пол ва санитар-техник жихозлар учун полимер материаллар, пластмасса қувурлар, иссиқлик изоляция ашёлар, лок-бўёқ ва узоқ муддатга чидамли полимер ашёлар қурилиш яхши самара бермоқда.
Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бизда катта хом ашё захиралари мавжуд. Қазилма бойликлар ва хом ашё маҳсулотларининг кўплиги (нефть ва газ маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар, темир рудалари, оҳактош, гипс ва ҳ.к.) Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб беради.
Шу билан бирга Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларини кенг ишлатиш ҳам асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Масалан, металлургия саноати чиқиндиси бўлган шлаклардан Қурилиш материаллари саноатида ҳар хил зич, ғовак ва толасимон тузилишли ашёлари олинади. Саноат чиқиндиларини ишлатиш Қурилиш материаллари учун хом ашё базасини кенгайтириш билан бирга , чиқиндилар эгаллаб турган кўпгина ерларни бўшатиш, атроф муҳитни тозалаш имкониятини ҳам беради.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида асосий вазифалардан бири маҳаллий хом ашёни кўпроқ ишлатиш ва ундан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини оширишдир. Мисол учун махаллий хом ашё бўлган оҳак ва қум асосида силикат бетонлар, махаллий гил тупроқдан ҳар хил сопол ашёлар олиш катта иқтисодий самаралар беради.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда хом ашё сарфини камайтириш имкониятлари кўп: булар енгил буюмлар ва конструкцияларни, хом ашё ва саноат чиқиндиларини комплекс ишлатиш, ишлаб чиқаришда хом ашё, иссиқлик ва электр энергиясини сарфлашни нормаларини нақлиёт харажат-ларини камайтириш ва х.к. Хом ашёни сарфлашда илмий асосланган норма-ларни ишлатиш, капитал қурилишда сарф бўладиган ашёларни иқтисод қилиш, қурилиш монтаж ишларининг таннархини камайтириш имкониятини беради.
Янги сифатли Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда янги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг қўлланилишида техникавий прогресс катта имкониятлар яратади. Техникавий прогресснинг асосий йўналишларидан бири махсулотнинг сифатини яхшилаш. Капитал қурилишда борган сари кўпроқ юқори маркали цементлар, сифатли пўлатлар, енгил серғовак бетонлар, иссиқлик изоляция ашёлари ишлатилмоқда.
Юқори сифатли Қурилиш материалларини ишлатиш бино ва қурилмаларнинг чидамлилигини ошириш ва уларни ишлатиш даврида бўладиган харажатларни камайтириш имкониятини беради.
Қурилиш материаллари ни ишлаб чиқаришда ва уларни ишлатишда муҳим вазифалардан бири атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган шароитларни яратишдир. Бу сохада қилинаётган ишлар жуда кўп. Мисол учун цемент ишлаб чиқариш ва уни ишлатишда чангдан сақлаш учун махсус циклонлар ва пневмоузатгичлар қўлланилади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда техникавий прогрессни кенг жорий қилишда, махсулот сифатини оширишда, маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларини ишлатишда, энергия тежамкор технологияларни қўллашда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масаласида ва бир қатор бошқа йўналишларда олиб борилаётган ишлар Қурилиш материаллари сохасидаги фан ва техника ютуқларига асосланиб олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги қурилиш материалларини ўрганиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда кўпгина илмий текшириш институтлари ва тажрибахоналари хамда марказий институтларининг ўрни жуда хам катта.
Қурилиш материаллари технологиясини ривожлантиришда ва уларни ишлаб чикариш назариясини ўрганишда Республика олимларидан М.Уразбоев, К.Ахмедов, Ашрабов, Ю.Тошпўлатов, Ф.Тожиев ва бошка олимлар ўз хиссаларини қўшдилар.
Академиклар Х.А.Абдуллаев, Д.С.Белянкина, Г.О.Мавлонов ва бошқа олимлар жуда кўп янги табиий қурилиш материаллари топишга муяссар бўлдилар.
Гидравлик боғловчи моддаларнинг қотиш назариясига асос солган А.Р.Шуляченко ғояларини бойитишда ва бир неча хил элемент яратишга академик А.А.Байков, проф. А.А.Кинд, В.Н.Юнг, П.П.Будников, М.А.Рибьев, Б.Г.Скрамтаев, Б.А.Крулов ва кўпгина олимлар салмоқли хисса қўшдилар.
Бетон тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришда кўпгина олимларнинг олиб борган ишлари салмоқли ўрин тутади. Бетон қоришмасининг таркибини хисоблаш назариясини профессорлар Н.М.Бельяев, Н.А.Попов, Б.Г.Скрамтаев ва бошқалар ишлаб чиқдилар.
Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноати ўтган йиллар ичида қолоқ ва майда тарқоқ хунармандчилик ишлаб чиқариш холатидан замонавий ва тўла автоматлаштирилган оғир индустрияга айланди.
Республикамиздаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар юқори унумли машина ва агрегатлар билан жихозланган ва бошқа янги замонавий заводлар қурилган.
Ўзбекистонда Навои, Кувасой, Охангарон, Бекобод ва Ангрен цемент заводларида портландцементигина эмас балки, гидротехника иншоотлари учун жуда зарур ва сульфатга чидамли юқори маркали портландцемент, йиғма темир-бетон ва йул қурилиши учун ишлатиладиган тез қотувчи цементлар хам ишлаб чикармокда.
Шулар қаторида вилоятимизда хам замонавий, охирги технологиялар билан жихозланган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар қурилди. Жумладан Шеробод, Жарқўрғон цемент заводлари, Шеробод туманида гранит заводи ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар қурилди.


Download 42,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish