I. БОБ. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенты лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг кўшма мажлисида “Эркин ва фаровон Ўзбекистон давлатини бирга барпо этамиз” мавзусидаги нутқида қуйидагиларни баён қилди:
Биз ёшларга дойр давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплексы ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади дея такидлаб ўтдгандилар мухтарам юртбошимиз ўз нутқларида.
Х. Абдуллаев, Т. Абдурахмонов – “Дунё тупроқлари, улардан фойдаланиш ва мухофаза қилиш” дарслигида дунё тупроқларининг минтақалари хақида яьни тропик, субтропик, суббареаль, бореаль, қутб минтақалари хақида маьлумотлар берилган. Бунда минтақаларнинг шимолий ва жанубий яримшарда жойланишининг шимолий ва жанубий кенгликларда, ушбу кенгликлар бўйича тупроқларнинг жойлашуви, майдонлари, тавсифлари, уларнинг пайдо бўлиш шароитлари изохлаб берилган, хамда дунё тупроқларини мухофаза қилиш хақида хам тегишли изохлар келтириб ўтилган.
М.А. Глазовская “Обше почвовдение и география почв” дарслигида тупроқшуносликнинг табиатшуносликнинг бир сохаси сифатида тарихи, предмети ва фан сифатида вазифалари, тупроқ хосил бўлиш омиллари, тупроқ хосил қилувчи жараённинг мохияти очиб берилган. Бундан ташқари тупроқнинг қаттиқ, суйуқ ва газсимон фазалари таркиби ва хоссалари, тупроқ хосил қилувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги, тупроқ хосил қилувчи жараёнларнинг йўналишлари, тупроқнинг механик предмети ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг воситаси эканлиги тупроқлар географияси ва ер ресурслари хақида, шўрхоклар, шўртоблар, ярим чўл даштларининг тупроқлари, ксерофит ўрмон ва субтропик ва тропик саванналар тупроқ қоплами, намли ўрмон субтропикларнинг тупроқлари, экваториаль тропик вилоятлар келтирилгин шунингдек МДХ ва дунё ер ресурслари хақида хам нихоятда бой маьлумотлар берилган.
Г.В. Доброволский, И.С. Урусевская “География почв” “Тупроқлар географияси” дарслигида тупроқларнинг географик тарқалиш қонуниятлари ва омиллари, Россия ва унга ёндош мамлакатларнинг тупроқ қоплами хамда дунё тупроқлари қоплами, дунё ер ресурслари ва уларни мухофазаси хамда хақида батафсил илмий изохлар келтирилган. Дунё тупроқ харитаси, дунё биоиқлим минтақалар хақида бой маьлумотлар келтирилган.
И.С. Кауричев “Почвовидение” дарслигида тупроқнинг таркиби ва хоссалари, тупроқнинг ва тупроқ хосил қилувчи жинсларнинг минералогик ва механик таркиби, тупроқ хосил бўлиши жараёнларининг умумий схемаси, тупроқ хосил бўлишида тирик организмларнинг ўрни, тупроқнинг органик қисми кимёвий таркиби, каллоидларни сингдириш қобилияти, структураси-сув, хаво, иссиқлик режимлари ва хоссалари, тупроқ еритмаси, унумдорлиги, генезиси, тупроқларнинг шимолдан жанубга борган сайин, тоғларда юқоридан пастга тушган сайин ўзгариб бориши қонуниятлари хақида тушунчалар хар томонлама очиб берилган, шунингдек тупроқ эррозияси сабаблари ва унга қарши кураш чоралари хар томонлама ифодаланган.
М Баходиров, А. Расулов- “Тупроқшунослик” дарслигида тупроқ она жинсининг пайдо бўлиши, тупроқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, тупроқдаги организмлар ва уларнинг тупроқ пайдо бўлишидаги ахамияти, тупроқнинг кимёвий таркиби, тупроқ чириндиси, тупроқ каллоидлари сингдириш қобилияти, структураси тупроқнинг сув, хаво, иссиқлик режимлари ва хоссалари, тупроқ эритмаси, унумдорлиги, табиий ва суний унумдорлик, тупроқларнинг горизонтал ва вертикал тарқалиш қонуниятлари кенг изохлаб берилган, хамда тупроқлар хақида кўпгина илмий изохлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |