Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 0,78 Mb.
bet7/20
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#74802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Курс иши -услубий курсатма (Икт наз-я)

Хулоса ва таклифлар




Фойданилган адабиётлар




Иловалар





6. Курс ишини бажаришга раҳбарлик қилиш.
Курс ишларга раҳбарлар олий ўқув юртининг профессор ўқитувчилари, илмий ходимлар хамда юқори малакали мутахассислар таркибидан тайинланади.
Курс иш раҳбарининг вазифалари:

  • курс иши мавзуси бўйича топшириқ беради;

  • курс ишининг бажарилиш муддатини режалаштиради;

  • асосий адабиётлар, иқтисодий маълумотлар ва материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этади;

  • талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар асосида амалий кўмак беради;

  • курс ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этади;

  • талаба бажарган курс ишнинг сифати ва муаллифлигига жавоб беради, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирмачиликка йўл қўймайди.

Мутахассис чиқарувчи кафедра курс ишига қўйиладиган мажбурий талаблар ҳажмини белгиланган ҳолда курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади ва талабаларни таъминлайди.
7.Курс ишининг бажарилиши.

Талабаларга 2-курс 4-семестрда Иқтисодиёт назарийси фанидан курс ишини тайёрлаши ўқув режаси асосида амалга оширилади. Талабадан курс ишининг режасини рахбар билан биргаликда тузиши талаб етилади. Курс иши режаси талаба ва рахбар билан маслахатлашиб, келишилган холда тузилади. Режа мукаммал ва тизимли холда тузилиши, тадқиқ етилиши хамда кўзда тутилган муамонинг ечими барча боблар ва параграфларни қамраб олиши керак. Бунда курс иши мавзуси 4-курсда битирув малакавий иши сифатида давом эттирилишини этиборга олиниши керак.


Иш рахбари курс ишнинг режасига мувофиқ талабага курс ишга тегишли материалларни тўплаш бўйича топширик беради, ўрганиладиган иқтисодий кўрсаткичлар бўйича жадваллар тузилишини ўргатади. Курс ишининг асосий материаллари талабалар томонидан тўпланган иқтисодий маълумотлари ва назарий билимлардан ташкил топади.
Мавзуга оид иқтисодий кўрсаткичлар ва статистик (хисобот) маълумотлар мавзуни ёритишга мос келиши ва чуқур тахлил етилиши учун етарлича бўлиши керак. Ўрганилаётган худуднинг, меҳнат корхонасининг ишлаб чиқариш, инсон салохияти ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини тўлиқ ўрганмай ва атрофлича тахлил этмасдан туриб, муаммони ечими бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлаш мумкин эмас.
Курс ишини бажаришда зарурий манбалар қуйидагилар бўлиши лозим:

  • курс ишининг барча бобларини ёритишда фойдаланилган иқтисодий ва ижтимоий адабиётлар;

  • республика Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар хужжатлари ва махсус адабиётлар;

  • низомлар, прейскурантлар ва йўриқномалар;

  • муаммонинг ечими бўйича ўрганилаётган корхонанинг кунлик ва йиллик режа кўрсаткичлари, хисобот маълумотлари;

  • еълон қилинган меҳнат статистикаси маълумотлари;

  • мавзу бўйича илмий-тадқиқот материаллари;

  • ойнама, рўзнома ва бошқа матбуот нашрлари.

Талаба иш муаллифи бўлиб, ёзилган ишнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишда кўчирмачилик холатининг йўқлигига жавоб беради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish