8. Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари.
Иқтисодиёт назарийси кафедраси курс ишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди ва бу талабларни талабалар этиборига етказади. Курс ишини тайёрлаш жараёнида параграфлар бўйича айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Курс иши кириш, 5 та параграфларга , хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат бўлади.
Ҳар бир мавзуда параграфлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир курс ишини мазмунига кўра, параграфлар бир-биридан фарқ қилади. Курс ишини умумий ҳажми қўлёзмада 35-45 бетдан ошмаслиги тавсия этилади.
Курс ишлар таркиби.
Курс иш таркиби | Ёритиладиган асосий масалалар |
Тавсия етилаётган хажми, бет
|
Мундарижа
|
|
1
|
Кириш
|
Мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, илмий янгилиги, амалий ахамияти ва ишнинг таркибий тузилиш
|
2-3
|
1.
|
Мавзунинг назарий асослари
|
5-6
|
2.
|
Мавзунинг ҳозирги ҳолати тахлили
|
10-11
|
3.
|
Мавзуда илгари сурилаётган асосий ғоялар ва йўналишлар
|
11-12
|
4.
|
Мавзу бойича тажрибалар
|
12-13
|
5.
|
мавжуд тизимни такомиллаштириш йўналишлари
|
13-14
|
Хулоса
|
Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар ва таклифлар
|
1-2
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
Узбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, мавзу бўйича махсус адабиётлар, илмий ишлар, мақолалар, йўриқномалар, статистик маълумотлар манбалари
|
2-3
|
Иловалар
|
Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар, диаграммалар, меъёрий хужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар
|
чекланмаган
|
Ҳар бир мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан кетма-кетликка эга бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир ўрганилаётган муаммонинг ечимини очиб берувчи асосий натижалардан иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Курс ишининг кириш қисмида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари ва мамлакатнинг иқтисодий салохияти сиёсатининг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан холда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти, предмети ва ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Биринчи курс ишининг назарий асослари баён этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади ҳамда тадқиқот олиб борилган объектнинг таснифини ўзида акс еттириши лозим. Бунда хозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига бўлган муносабати акс эттирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини бахолаш мезонларига умумий баҳо бериш мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи одатда муайян тадқиқот объекти бўйича ўрганилаётган муаммонинг умумий холатини тахлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган объектнинг ташкилий-иктисодий кўрсаткичларини тахлил этиш етарлича чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий маълумотларга асосланиши лозим. Ишда ўрганилаётган обектнинг охирги 3 йиллик маълумотлари тахлили асос килиб олиниши лозим.
Ўрганилаётган объектга оид умумий маълумотлар меҳнат, ишлаб чиқариш шароитларини ёритиш билан бошланади. Корхонанинг хажми, меҳнат ва ишлаб чиқариш салохияти, ихтисослашуви, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш каби бир қатор кўрсаткичларни тахлил этишда уларнинг аниқ табиий ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлик ҳолда очиб бериш мақсадга мувофиқ. Бунда кейинги йилларда меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқа сохаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг меҳнат жараёнларига, иқтисодий самарадорликка таъсири, хозирги кунда мавжуд камчилик ва муаммолар хамда уларни келтириб чиқарган сабабларга кенг ўрин бериш лозим. 2 бобда келтирилган тахлил маълумотлари, чиқарилган хулосалар кейинги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Тадқиқот олиб борилган объект мисолида илмий мавзу тахлилий-хисоблар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб берилади. Хар бир жадвал, диаграмма, чизма, график сўнгида унинг таҳлили берилади.
Шунингдек, муаллиф тахлиллар асосида мавзуни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар, услубий ёндошувлар ишлаб чиқади, илгари сурилаётган таклиф ва ғоялар хам илмий хам амалий жихатдан асосланади.
Ўрганилаётган объектнинг мавжуд ишлаб чиқариш салохиятини, меҳнат ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий этиш, харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш, илғор технологиялар қўллаш ва бошқа иқтисодий дастакларни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий асосланган хулосалар ва тавсиялар берилади.
Иккинчи боб устида ишлаш талабадан чуқур тайёргарликни талаб этади. Бунинг учун илмий адабиётлар ва амалий характердаги маълумотларнинг етарли бўлиши кифоя қилмайди. Ушбу бобни тайёрлашда талабанинг илмий-тадқиқотлар олиб боришга қодирлиги, муаммони чуқур таҳлил эта олиши ва мураккаб ишлаб чиқариш шароитларида тўғри қарорлар қабул қила олиши намоён бўлади.
Талаба фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг охирги ютуқларидан бохабар бўлган, зарурий меъёрий хужжатлар билан таъминланган, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар билан қуролланган, хўжалик юритиш тизимлари билан яқиндан таниш бўлсагина илмий асосланган хулоса ва таклифлар бера олиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий хисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |