11. Курс ишни ҳимоя қилиш.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иш талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар курс иш талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига такдим етади. Тақризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва курс ишнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Кафедра мудири тақдим етилган материаллар асосида курс ишини талаба томонидан кафедрада тузилган хайъат олдида ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. Агар кафедра мудири талабанинг курс ишини химояга киритиш мумкин эмас деб хисобласа, масала кафедра мажлисида, рахбар иштирокида муҳокама етилади.
Курс ишини топширувчи талабани маърузаси 8-10 дақиқа давомида тингланилади. Маърузадан сўнг курс иши рахбарининг тақризи ўқиб ешиттирилади. Хайъат аъзолари томонидан берилган саволларга талаба аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериши лозим. Раҳбар тақризи бўйича норозиликлар бўлса химоячи камчиликлар тўғриланганлиги тўғрисида гапириб ўтиши лозим.
Курс иши 5 баҳо тизимда баҳоланади. Баҳолашда мавзуни ўрганиш даражаси, хисоблаш натижалари, химоя қилишдаги маъруза хисобга олинади. Хайъатнинг курс ишни химоя қилуви талабага қўйган баҳоси хайъат раиси томонидан еълон килинади.
Бунда курс ишининг тўғри расмийлаштирилганлиги, режада белгиланган мақсад ва вазифаларга қай даражада эришилганлиги, мавзуни тўлиқ очиб берилганлиги, курс иши натижаларининг назарий-услубий, амалий аҳамияти, ҳимоя жараёнида қилинган маърузанинг сифати, маъруза жараёнида тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар ва тақдимот слайдларидан қай даражада фойдаланилгани, талабанинг берилган саволларга тўғри жавоб бергани каби бир қатор мезонларга алохида аҳамият берилади.
Топшириқда кўрсатилган муддатда курс ишини ҳимояга тақдим етмаган ва сабабсиз курс иши ҳимоясига топширмаган талаба академик қарздор ҳисобланади.
12.Курс ишларини баҳолаш тартиби.
Курс ишини баҳолаш мезони талабаларда илмий изланишга қизиқиш уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу боисдан ҳар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ёзиш масаласига, объектив нуқтаи-назардан ёндошиб, бажарилган иш талабининг жавоб бериш даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади.
Курс ишлари сифат даржасига қараб табақаланган ҳолда баҳолангани мақсадга мувофиқдир. Янги рейтинг тизими бўйича талабанинг курс ишини 5 баҳолик тизим асосида баҳоланади.
Шунинг учун курс ишини қуйидагича баҳолаш мақсадга мувофиқдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |