Белгиланган баҳо
|
Баҳолаш мезонлари
|
1
|
5
“Аъло”
|
Режадаги саволларнинг мазмуни ижодий ёндошилган ҳолда ёритилган бўлса, фойдаланилган адабиётлар ва маълумотларга сноскалар (иловалар) берилиб, адабиётлар рўйхатида кўрсатилган бўлса ва иш бўйича берилаган саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бериб, ўзининг фикрини эркин баён эта бундай таёрланган ишларга «аъло» баҳо қўйиш мумкин.
|
2
|
4
“Яхши”
|
Агар режадаги 4-5 саволнинг 3-4 тасига тўлиқ жавоб ёзилган бўлиб, биттасига этарлича жавоб берилмаган бўлса, ҳимояда талабанинг жавоб беришига қараб «яхши» баҳо қўйиш мумкин.
|
3
|
3
“Қониқарли”
|
Режадаги 4-5 та саволнинг бита ёки иккитасининг мазмуни ёритилиб, қолган саволларга жавоб берилмаган бўлса, тўғри ёзилган жавоблар ҳам дарслик ва китоблардан кўчирилган, фойдаланилган адабиётлар рўйхати йўқ, иловалар берилмаган ва бошқа шу каби камчиликлар бўлса, кўрсатилган камчиликлар ҳимоягача бажарилса, талабанинг жавобини ҳисобга олиб бу каби ишларни «қониқарли» баҳолаш мумкин. Агарда талаба юқоридаги камчиликларни ёзма равишда бартараф этмаса, курс иши «қониқарсиз» баҳоланади.
|
4
|
2
“Қониқарсиз”
|
Курс ишида қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган бўлса, у тақриз ёзиш давридаёқ «қониқарсиз» баҳоланади:
режа нотўғри ва умуман қониқарсиз тузилган бўлиб, мавзунинг мазмунига мос тушмаса;
курс иши еътиборсизлик билан пала-париш бажарилса;
жавоблар асосан ўқув адабиётларидан кўчирилган бўлса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати бўлмаса;
фойдаланилган адабиётларга ва маълумотларга иловалар берилмаган бўлса;
режадаги саволлар моҳияти бири иккинчисидан ажратилмаган ҳолда берилса:
- курс ишини талабанинг ўзи хусни хати билан бажармаган бўлса.
|
Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади.
Курс ишини тўғри расмийлаштиришга жиддий еътибор бериш ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки курс ишини мазмунли ва етук савияда ёзиш билан бирга уни дид билан расмилаштиришга эътибор берилса, бу тақризда алоҳида кўрсатилади.
Шундай қилиб, курс ишининг ҳам ижобий ҳам салбий томларини таҳлил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва амалий билимларга эга бўлишга кўмаклашади ҳамда уларни келажакда етук иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради. Талабанинг ёзган курс ишини ҳеч қандай асоссиз, қониқарсиз баҳолашга йўл қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда, бу уларнинг хафсаласини пир қилиб, ўқишга бўлга иштиёқини сўндиради, яъни талабанинг ижодий фаолиятига таъсир қилади. Шу боисдан тақризда курс иши мавзуси моҳияти қандай даражада ёритилганлигини ҳар томонлама объектив тахлил қилиб, қўйилган баҳони далиллар билан асослаш лозим.
Академик гуруҳ талабаларининг курс иши ҳимояси якунлангандан сўнг иш жараёнида йўл қўйилган турдош камчилликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз ишлар рахбар томонидан тахлил қилиниб суҳбат ўтказилади.
Амалий ва назарий аҳамиятга эга бўлган курс ишлари талабалар илмий тўгараклари танловларига тақдим етилади ва университет ректорининг буйруғи билан рағбатлантирилади хамда ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тақдим этилиши мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ёзиш натижасида талабалар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий ишларини ёзишида катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |