Ривожлантирувчи таълим – таълим олувчиларнинг ички имкониятлари ривожлантириш ва уларни тўла
Мазкур таълимни ташкил этиша ҳар бир таълим олувчига унинг психологик, физиологик ва ижтимоий ривожланганлик нуқтаи назардан ѐндашилади, мавжуд қобилият ва имкониятларини инобатга олиш асосида ѐндашилади.
Россия ФРда ривожлантирувчи таълим асослари Л.В.Занков, Д.Б.Эльконин ва В.В.Давыдовлар томонидан асосланган. Ўтган асрнинг 70-йилларида В.В.Давыдов томонидан ўқувчининг ўзўзини ривожлантириш ғояси илгари сурилган. 1996 йилда мамлакат таълим вазирлиги ушбу технологияларни таълим амалиѐтига тадбиқ этишни мақбул деб топган. Ҳозирда ушбу мамлакатда яна бир қатор ривожлантирувчи таълим технологиялари мавжуд, бироқ, улар муқобиллик мақомига эга.
Ривожлантирувчи таълим шахснинг индивидуал хусусиятларини ривожлантиришга йўналтирилади, уларни рағбатлантиради ва тезлаштиради. Ушбу таълим технологияларини қўллашда ўқувчи (талаба) фаолиятнинг барча босқичларида тўлақонли субъект саналади. Таълимнинг ҳар бир босқичи шахснинг ривожланишига муайян ҳисса қўшади. Ривожлантирувчи таълимни мақсадга мувофиқ қўллаш орқали талабада мустақиллик, шахс сифатида ривожланиши учун жавобгарлик, сабр-тоқат, қатъиятлилик, тартиблилик, босиқлик, ташаббускорлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, мустақиллик, ирода каби сифатлар шакллантирилади. Натижада у ўз мақсадини амалга оширишда меҳнатсевар, интизомли, фаол ва маҳоратли эканлигини намоѐн қила олади. Ўз фаолияти натижаларини таҳлил қилишга ижобий ѐндашса, ўз-ўзини баҳолашга нисбатан талабчан, қатъиятли бўлади.
Моҳиятига кўра ривожлантирувчи таълим ҳам муайян устувор тамойилларга асосланади. Улар (49-расм):
49-расм. Ривожлантирувчи таълимининг устувор тамойиллари
Психологик ва педагогик тажрибалар таълим олувчилар шахсини ривожлантириш имкониятига эга таълимий услублар тизимини шакллантириш имкониятини яратган. Мазкур тизим қуйидагилардан иборат:
ўқув топшириқларини бажаришда аввал ўзлаштирилган усуллардан янги усулларни қўллашга ўтиш;
ўқув фаолиятини ташкил этишда самарали бўлган янги усулларни излаш;
таълим олувчиларнинг ўз ўқув фаолиятларини бошқаришга эришиш; - ўзлаштирилган билимларни тизимлаштириш.
Ўқитиш тизимида ривожлантирувчи таълимни ташкил этишда муайян технологиялар қўлланилади. Улар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамият касб этади:
Тренинглар; ижодий топшириқлар; кейслар; тестлар, бошқотирмалар, мантиқий масалалар, махсус машқлар, тез айтишлар, топишмоқлар, кроссвордлар, ребуслар, сканвордлар, чайнвордлар, лойиҳалар, беллашувлар, дидактик ўйинлар, “Заковат” ўйини, лего ўйинлари, мозаикалар, стол ўйинлари (“Биржа”, “Банк”, “Монополия” ва б.), конструкциялар ва б.
Ривожлантирувчи таълимда кўпроқ тренинглардан фойдаланилади. Тренинглар таълим олувчиларда муайян билимларни пухта ўзлаштириш, уларни амалиѐтда самарали қўллай олиш кўникма, малакаларини шакллантиришга, бу жараѐнда уларнинг мавжуд имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга ѐрдам беради. Бугунги кунда узлуксиз таълим тизимида ривожлантирувчи таълимни қўллашда тақдимотлардан ҳам самарали фойдаланиш тажрибаси тўпланди. Тақдимотлар ҳам таълим олувчиларда ўқув фаолиятини ташкил этишга ижодий ѐндашиш, ўз устида ишлаш, мустақил таълим олиш кўникмаларини ҳам ривожлантиришга ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |