Жонли мушоҳада → абстракт тафаккур → амалиѐт → объектив ҳақиқат
Шахс психикаси ривожланишида, бир томондан табиий, биологик, туғма хусусиятлар билан, иккинчи томондан, ижтимоий хаѐтда орттирилган хусусиятларининг ўзаро муносабатларининг проблемасидан, ривожланишида ташқи ва ички омилларнинг (ирсият ва мухитнинг) роли ҳамда уларнинг ўзаро муносабати муаммосидан иборат. Моҳиятига кўра шахс туғма хусусиятлар (м: кўриш ва эшитиш сезгилари, шунингдек, асаб тизими хусусиятлари) билан бир қаторда маълум ҳаѐт шароити, фаолияти, таълим ва тарбия таъсири остида ташкил топадиган хусусият (м: ахлоқий одат)ларга эга бўлиб боради.
Ўтган асрнинг 20-30-йилларда америкалик психолог Э.Торндайк ўзининг “Арифметика ўқитувчисининг янги методлари ва психологияга асосланган тамойиллари” асарида шахснинг биологик имкониятларини юқори баҳолаган. Унинг фикрича, ўқитиш жараѐнида қанчалик қулай муҳит қарор топмасин, бир тоифа ўқувчилар ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмайди, бошқа бир тоифа ўқувчилар эса аксинча, ўқитиш шароитининг ѐмон бўлишига қарамай муваффақиятга эриша олади. “Наслий жиҳатдан ақлий қобилиятларга болалар ҳатто махсус таълимсиз ҳам юксак интеллектга эга шахс бўлиб етишади, бу каби генетик наслга эга бўлган болалар эса ҳатто энг яхши таълим имкониятларидан ҳам фойдалана олмайди”.
Шахснинг ривожланишида ижтимоий омиллар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни, шахснинг қобилияти, истеъдодининг ривожланишида соғлом ижтимоий муҳитнинг бўлиши ҳам муҳимдир. Зеро, таълим ва тарбия ҳам туғма иқтидорни намоѐн қилишнинг зарурий шартлари саналади. Сифатсиз овқат жисмоний тараққиѐтни тўхтатиб қўйиши мумкин бўлганидек, муҳит ҳам ички сабаблар асосида юзага келадиган ақлий тараққиѐтга халақит бериши мумкин. Буни тухум мисолида айтиладиган бўлса, у қанчалик юқори сифатли бўлмасин, ундан муайян муҳит шароитида, яъни маълум ҳарорат бўлганидагина жўжа чиқиши мумкин.
В.Н.Колбановский, А.Р.Лурия, А.Н.Мироновлар томонидан эгизаклар устида ўтказилган тажрибалар эса юқорида билдирилган фикрга зид ҳолатни кўрсатади. Яъни, эгизакларга бир хил табиий шароитда таълим берилганда турлича натижаларга эга бўлинган. Француз психологи Р.Заззо эгизаклар устида тажрибалар ўтказиб, “Психик хусусиятларнинг туғма характери” тўғрисидаги назарияга қарши чиқади.
Кўпгина хорижий мамлакатларнинг психологлари шахс ривожини метафизик, яъни унинг ўзгармайдиган тақдирини аввалдан белгилаб берадиган омил сифатида тушунтирилади. Унга кўра шахс муҳит таъсирида бўлган пассив объектдир.
Юқоридаги фикрлардан шундай хулосага келиш мумкин: ҳар бир шахс руҳий тараққиѐтнинг хусусияти тенг даражада унинг ген имкониятлари ва ижтимоий омилларга боғлиқ. Агарда шахсга ўз қобилиятларини ривожлантириш учун тўла имконият яратилиб, таълим ва тарбия оқилона ташкил этилса, бундай ҳолда у ҳар қандай соҳада юқори натижаларга эришиши мумкин.
Шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида ривожлантирувчи таълим ҳам алоҳиа ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |