Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети


Маъруза. Цитрус ўсимликларининг касалликлари ва зараркунандалари



Download 29,37 Mb.
bet31/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

17. Маъруза. Цитрус ўсимликларининг касалликлари ва зараркунандалари.
Режа:

  1. Цитрус ўсимликларининг касалликлари

  2. Цитрус ўсимликларининг зараркунандалари

  3. Қарши кураш чоралари

Таянч сўзлар
Гаммоз, қорақурум, антракноз, хлороз, ун шудринг, қалқонли бит, оққанотлар, сўрувчи, кемирувчи, шира


Касалликлари
Гоммоз. Цитрус экинларининг паразитар ва нопаразитар гоммозлариниажратишади. Қандай гоммоз учрашидан қатъий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил
84-расм бўлишининг сабаби – дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улардарахт ҳужайраларини қичитиши ҳисобланади. Паразитар гоммоз касаллигини бир қанча микроорганизмлар, жумладан Phytophthora citrophthora, Phomopsis citri, Botrytis cinerea ва Sclerotiniasclerotiorum замбуруғлари қўзғатиши гумон қилинади.
Нопаразитар гоммоз дарахтларни чуқур ўтқазиш, тупроқнинг ортиқчанамлиги, азот ўғитларини керагидан ортиқ солиш, илдизни совуқ уриши, пояни офтоб куйдириши, дарахт механик жароҳатланиши, зич ва оғир тупроқларда илдиз нафас ола олмаслиги ва бошқа факторлар таъсирида
ривожланади. Касаллик белгилари ва ривожланиши. Зарарланган дарахтлар поясининг қобиқларида шишлар пайдо бўлади, улардан шаффоф, тилларанг-сариқ ёкиқўнғир тусли, чўзилувчан ва ҳавода тез қотувчи суюқлик – елим оқади.Баъзан зарарланган поялардан елим оқмайди, фақат поя қобиғи нобуд
бўлиши, унинг баъзи қисмлари чатнаши ва кўчиши натижасида яралар ҳосил бўлади. Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида)
Фитофтороз. Цитрус экинларининг фитофтороз касаллигини оомицет замбуруғлар Phytophthora parasitica ва P. citrophthora қўзғатади. Бу касаллик сернамиқлимли минтақаларда тез-тез учрайди. Тожикистонда
Иситилмайдиган полетилен пардали
85-расм лимонарийларда ва траншеяларда касаллик жуда зарарли эканлиги хабар қилинган. Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммотраншеяларда учраши ва цитрус дарахтларида гоммоз касаллиги пайдо бўлишида қатнашиши гумон қилинади.


Мева чириши. Касаллик белгилари ва ривожланиши. Дарахтларнинг ниҳоллари, барглари, мевалари, новдаларининг учлари, пояси ва илдизлари зарарланади. Фитофторознинг энг жиддий шакли – дарахт поясининг пастки ва
86-расм бошқа қисмлари чириши ва улардан кўп елим оқишидир. Қўзғатувчи камбий тўқималарига ҳар хил жароҳатлар орқали киради, уларни зарарлайди ва яралар пайдо қилади. Чидамли пайвандтагда ўстирилган дарахтларда зарарланиш пайванд жойидан пастга ўтмайди, чидамсиз навларда эса, қўзғатувчи учун қулай об-ҳаво шароитида пастга тарқалиб, илдизларини ҳам чиритади. Замбуруғлар ҳосил қиладиган елим сувда эрийди, шу сабабдан кучли ёмғирлардан кейин дарахт елимдан тозаланади. Кўчатхоналарда ёш ниҳолларнинг илдиз бўғзи чириши энг кўп учрайди, аммо унаётган уруғ ва ҳали тупроқ устига чиқмаган ўсимликлар ҳам чиришива нобуд бўлиши мумкин. Ниҳоллар сийрак бўлиб қолади. Баргларнинг устки томонида, асосий томири бўйлаб, учки қисмига яқин жойларида, думалоқ, тўқ-қўнғир, алоҳида жойлашган доғлар пайдо бўлади. Улар тез ўсади ва бутун баргни қоплаб олиши мумкин. Баргларнинг осткитомонида оқиш ғубор ривожланади.
Меваларда зич, қўнғир тусли чириган жойлар пайдо бўлади, улар аста – секин ўсади ва мевани қоплаб олади. Юқори намликда зарарланган меваустида оқ, майин ғубор ривожланади. Мевалар сувда пишганга ўхшаб қолади ва бадбўй ҳид чиқаради. Зарарланган новда учларида ва ниҳоллар пояларида оч-қўнғир доғлар пайдо бўлади, улар атрофига қараб тез ўсади ва зарарланган қисмларни ўраб олади. Кўпинча зарарланган жойларнинг қобиқлари нобуд бўлади ва чатнабкетади. Чатнаган жойлардан оч-сариқ, кейин тўқ-қизил тус олувчи елимоқади. Зарарланган новдалар ва ниҳолларнинг поялари кўпинча нобуд бўлади. Касалликнинг катта дарахтлар пояларидаги белгилари гоммоз белгилари билан бир хил.
Қўзғатувчиларнинг зооспорангийлари ёмғир ва шамол воситасида осон тарқалади. Улар томчи намлик (ёмғир, шабнам) мавжудлигида ўсганида 2 тахивчинли зооспоралар ҳосил қилади, томчи намлик бўлмаганида конидияларга ўхшаб ўсади. Улар ўсганида муртак гифа пайдо қилади ва уўсимлик тўқимасига кириб, зарарлайди. P. citrophthora нинг мицелийси ўсиши учун кардинал ҳароратлар 5 ва 32°С, оптимум 24-28°С,P. parasitica учун оптимум 30-32°С. Қўзғатувчи замбуруғлар зарарланган ўсимлик қолдиқларида мицелий ва спорангийлари, тупроқда ооспора ва хламидоспоралари воситасида қишлайди. Касаллик дарахтлар яшаш муддатини камайтиради ва мева сифатинипасайтиради.
Антракноз. Касалликни ёстиқчали целомицет Colletotrichum gloeosporioides қўзғатади. Касаллик дунёнинг ҳар хил мамлакатларида тарқалган. Тожикистонда иситилмайдиган полиэтилен пардали лимонарийларда ва траншеяларда антракноз жуда
87-расм зарарли эканлиги хабар қилинган. Касаллик Ўзбекистонда учраши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Касаллик белгилари ва ривожланиши. Цитрус экинларининг барглари, новдалари ва мевалари зарарланади. Баргларнинг ҳар икки томонида яққол кўринувчи олдин оч-жигарранг, кейин кулранг тусли, думалоқ шакллидоғлар пайдо бўлади. Нам об-ҳавода баргнинг устки томонидаги доғларда, концентрик доиралар шаклида, қора тусли нуқталар – замбуруғнинг конидиофора ва конидияларидан ташкил топган ёстиқчалар ривожланади. Новда учлари олдин жигарранг, кейин оч-сариқ тус олади ва қуриб қолади. Меваларнинг қобиғи, кўпинча мева бандлари бўлган жойлардан бошлаб, тўқ –қўнғир доғлар билан қопланади. Доғлар ўсади, бироз ботиқ шакл олади, уларостидаги тўқима юмшайди, буришиб қолади. Нам об-ҳавода новда вамеваларда ҳам ёстиқчалар ҳосил бўлади. Чириш мева ичига секин тарқалади.Экин ичида қўзғатувчи ёмғир ва шамол воситасида конидиялари билантарқалади. Қишда ҳарорат кескин ўзгариб туриши, экинга элементларбаланси (меъёрлари) сақланмаган ўғит бериш ва бошқа ўсимликни заифлаштирувчи факторлар касаллик кучайишига олиб келади. Антракнознинг зарари ўсимликнинг айрим қисмлари нобуд бўлиши, ҳосил ва унинг сифати пасайиши, дарахтларнинг яшаш муддати камайиши билан ифодаланади. Бу замбуруғ цитрус экинларида қуйидаги касаллик белгиларини қўзғатади:
- гуллаш тугашидан кейин ёш мева тугунчалари тўкилади;
- цитрус экинлари меваларининг жароҳат олган қобиқларида қўнғир-қора,диаметри 1,5 см ёки каттароқ доғлар пайдо бўлади. Улар остидаги тўқима қаттиқ ва қуруқ, ёки зарарланиш чуқурроқ тарқалганда, юмшоқ бўлиши мумкин. Нам шароитда зарарланган тўқима устида кўп споралар пайдобўлади, спора массаларининг туси нимранг ёки қизғиш-нимранг, қуриганда қўнғир-қора;
- меваларни сақлаш пайтида касалликка мойил мандарин навларининг мевалари қобиғида оқ-кумуш тусли, терисимон жойлар пайдо бўлади,кейинроқ қобиқ қўнғир-кулранг тус олади ва охирида юмшоқ чирийди;
- совуқ ва сернам ҳаво таъсирида бўлган цитрус, айниқса грейпфрут мевалари қобиғи бурушиқ бўлиб, унда суюқлик томчилари пайдо бўлади(аммо бу белгилар антракноз туфайли ҳосил бўлиши аниқ исботқилинмаган).

Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish