Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дорихоналарда санитар талаб қоидаларини назорат қилиш



Download 1,26 Mb.
bet80/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

6.4. Дорихоналарда санитар талаб қоидаларини назорат қилиш
Дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган дорихоналарда ишлаб чиқариш хоналарининг санитария ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади ва назорат қилувчи органларнинг биринчи навбатдаги манбааси ҳисобланади. Дорихонада тайёрланадиган дори воситалар, ярим маҳсулотлар, оралиқ маҳсулотлар ёрдамида воситалар ва моддалар микробиологик назорат учун манбаа бўлиб ҳизмат қилади.
Шунингдек, микробиологик текширув учун ходимларнинг қўллари, махсус санитария кийимбошлари, ҳаво, ҳамда хонадаги жиҳозларни устки қисмларидан намуналар олинади. Дорихонада микробиологик текширув учун қуйидаги дорихона маҳсулотларидан намуналар олинади: тозаланган сув, инеъкция учун сув, стерилланган инъекцион эритмалар, стериллизация қилингандан кейинги кўз томчилари, асептик шароитда стерилланган сувдан тайёрланган кўз томчилари, стерил дори препаратларни тайёрлаш учун ишлатиладиган субстанция, янги туғилган чақалоқлар ва болалар (1 ёшгача) учун тайёрланган стерил дори воситалар.


6.5. Ишлаб чиқариш хоналарини моддий-техник таъминоти
Ассистентлар хонаси – ишлаб чиқариш хоналаридан асосийси бўлиб, ностерил дори воситаларини, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган маҳсулотларни, концентрат ва ярим фабрикатларни тайёрлаш учун мўлжалланган (рангли расм).
Ассистентлар хонаси - дорихона столлари, сейф, жавон, айланма жавон (вертушка)лар билан жихозланади. Одатда, дорихоналарда махсус ишлаб чиқарилган намунали йиғма дорихона мебелидан фойдаланилади. Унинг таркибига қуйидаги жихозлар киради:
-йиғма секцион ассистентлар столи. Стол 2,4,6 ўринли стандарт секциялардан ташкил топиб, тортмалар билан жихозланган. Столнинг пастки қисмида кимёвий моддаларга чидамли пластмассадан суюқ чиқиндилар учун махсус мосламалар жойлаштирилган. Стол устки қисмига электроразетка ва сигнализация учун тугмалар жойлаштирилган. Шунингдек, тозаланган сувни жойлаштириш учун махсус штатив билан жихозланган.

  • Ёрдамчи стол. Секцион столдан фарқли ўлароқ, столнинг пастки қисмида резина билан қопланган ассистентлар оёғини қўйиш учун махсус мослама мавжуд. Стол тортмалар билан жиҳозланган.

  • Рецептура шишаларини сақлаш учун тумба.

Ушбу тумба секцион ассистентлар столи баландлигигача кўтарилиш имконини яратадиган махсус мослама билан жихозланган, бу ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча майдон ҳосил қилиш имконини яратади.

  • Айланма жавонли тумба. Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган инвентарни сақлаш учун мўлжалланган. Тумбанинг ички қисмида металдан ясалган асосга 2 та айланма диск жойлаштирилган. Унинг эшиги ярим цилиндр кўринишига эга бўлиб, чап ва ўнг томонларига айланиш имконини беради.

  • Стол устида турадиган айланма жавон. Хромланган метал асосига 4 та диск жойлаштирилган бўлиб, 3 та таянч тиргович, столнинг керакли қисмига жойлаштириш имконини яратади. Хромланган метал асосига бириктирилган 4 та диск, махсус мослама билан жиҳозланган ва уларни керакли баландликда жойлаштириш имконини яратади. Ушбу жавон субстанцияларни сақлаш учун штангласларни жойлаштиришга мўлжалланган.

  • -Полда турадиган айланма жавон. Стол устида турадиган айланма жавондан фарқли, хромланган метал асосини баландлиги ва унинг квадрат асосга жойлаштирилганлигидадир. Хромланган метал асосга 6 та диск жойлаштирилган бўлиб, улар субстанцияларни сақлайдиган штангласлар учун мўлжалланган.

  • Реактивлар учун айланма жавон. Рангсиз плексиласдан ясалган айланма қалпоқча ичида метал ўққа жойлашган 3 та дискдан иборат. Қалпоқча бир вақтнинг ўзида айланма жавон учун эшик вазифасини бажаради. Жавон асосининг пастки қисмида индикатор қоғозларини сақлаш учун тортма билан жихозланган.

  • Гиёхванд ва психотроп воситалар учун шкаф. Ушбу шкаф қуйма пўлатдан ясалади ва оқ эмаль бўёқ ёки нитроэмаль билан қопланади. Шкафнинг орқа томонида деворга махкамлаш учун 4 та тешик қолдирилган бўлиб, эшик қулф билан таъминланган. Шкаф сигнализация ҳамда, электр ёриткич билан таъминланади ва электр симлар кўринмас қилиб жойлаштирилиши зарур.

  • Ҳидли ва рангли дори воситалар учун шкаф. Гиёхванд ва психотроп дори воситалар учун шкаф билан бир хилда бўлади, фақатгина сигнализация ва эшикка жойлаштириладиган қулфи йўқлиги билан фарқланади. Шкафда “Хидли ва рангли дори воситалар учун” деган ёзув бўлиши керак.

  • Дорихона тележкаси 30 кг гача юкни дорихона ичида ташиш учун мўлжалланган. Унинг асосига, ўз ўқи атрофида бемалол 4 та томонга айланиш имконини берадиган ғилдираклар ўрнатилган. Тележкага 3 та дюралюминий ясалган паднислар ўрнатилган. Тележканинг бирга металдан ясалган қисми бошқа дорихона мебелларини рангига мос ҳолда дексратов-химоя билан қопланади.

  • Дорихона ишчи айланма стуллари. Стуллар метал ўқга жойлаштирилган бўлиб, қулай тепаликни танлаш имконини беради.

Дорихона инвентарларидан ассистентлар хонасида қуйидагилар жойлаштирилади:
-турли ҳажмдаги ҳавончалар;
-қўл тарозилари;
-мор тарозиси;
-1 кг ҳажмгача бўлган дорихона техник тарозиси;
-миллиграммлик тошлар тўплами;
-қадоқлаш учун ускуна;
-кукунларни қадоқлаш учун аппарат ТК-3 (лотка издатор);
-дорихона пипеткалари;
-каплимер;
-бюретка қурилмаси;
-суюқ дори воситаларини қадоқлаш учун ускуна;
-шприцли қадоқлаш ускуналари;
-автоматик қадоқлаш ускуналари;
-фильтрлаш ускуналари;
-алюмин қалпоқчаларни ёпиш учун ускуналар;
Шунингдек, ассистентлар столининг ёпиқ тортмасида жараён учун зарур бўлган адабиётлар ва маълумотномалар бўлиши зарур.
Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларининг ҳажмига ва турига мувофиқ қуйидаги иш жойларини ажратиш тавсия этилади;
-ичиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи;
-сиртга ишлатиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи;
-ичиш учун дори воситаларини қадоқлаш иш жойи;
-сиртга ишлатиладиган дори воситалари қадоқлаш иш жойи;
-фармацевт-технолог иш жойи;
-тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситаларини тайёрлаш учун иш жойи.
-тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситалари қадоқлаш учун иш жойи;
Дори воситаларини тайёрлаш ишлари дорихонада фармацевт ва фармацевт ассистентларига юклатилади. Уларга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тармоқ стандартларида келтирилган. Унга кўра, дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланадиган фармацевт-технолог қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини, фармацевтика соҳасини тартибга солувчи меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни; фармацевтика ишини ташкил қилиш ва дорихона ташкилотларининг иқтисодиётини, дори воситалар тайёрлаш технологиясини, дори воситалар сифатини назорат қилишни, санитария тартибини, фармацевтик тартиб, дори воситалар ва тиббиёт буюмларнинг маркетингини, илмий-техникавий ва фармацевтика этикасини, мулоқот психологиясини, меҳнат қонунчилиги ассосларини, ички тартиб қоидаларини, меҳнат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидаларни билиши керак.

Фармацевт-технолог лавозимига олий фармацевтика маълумотига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Фармацевт ассистенти лавозимига “Фармация” мутаҳассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади ва уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • фармацевтика соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, фармацевтика ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти асосларини, дори тайёрлаш технологиясини, сақлаш, бериш қоидаларини, дори воситалар номенклатурасини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика этикасини, мулоқот психологиясини, меҳнат қонунчилиги асосларини, ички тартиб қоидаларини, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши керак.

Дори воситалари фармацевт ассистентлари томонидан фармацевт- технолог назорати остида тайёрланади. Мураккаб таркибли ва алоҳида аҳамият касб этадиган дори воситалар фармацевт-технолог томонидан тайёрланади. Дори воситаларини тайёрлаш бўйича фармацевт-технолог ва фармацевт-ассистентининг фаолияти лавозим йўриқномаси асосида амалга оширилади.
Дори тайёрлашдан аввал фармацевт-технолог (фармацевт-ассистент) рецептни диққат билан ўқиб чиқиши лозим, рецепт таркибига кирувчи инградиентларни мутаносиблигини ва дозаларини текшириб чиқиши лозим. Фармацевт-технолог ва фармацевт-ассистенти тайёрланган дори воситаларини тўғрилигига ва сифатига масъулдирлар. Улар иш жойларини талаб даражасида сақлаган ҳолда ҳар куни иш бошлашдан аввал дори тайёрлаш инвентарлари, асбоб ускуналарни, ўлчов асбобларини, бюретка мосламасини ишлаш тартиби, дори воситалар ва ёрдамчи воситаларининг етарлилигини назорат қилиб борадилар.
Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ҳар қандай шубҳали вазиятда фармацевт ассистенти, фармацевт технолог ёки фармацевт-аналитик билан маслахатлашиши лозим. Бир сменада бир нечта фармацевт ассистентлари фаолият кўрсатган тақдирда, улар ўртасидаги ишлар фармацевт-технолог томонидан тақсимланади. Дори воситаларини тайёрлаб бўлгандан сўнг, фармацевт ассистенти ўзини назорат қилиш мақсадида рецептни такроран ўқиши, олинган инградиентларни тўғрилигини текшириб чиқади ва ёзма назорат паспортининг талонини тўлдиради, сўнгра имзо чекиб, талон билан бирга фармацевт-технологга беради.
Дори воситаларини тайёрлашда алоҳида эътиборни таркибида заҳарли, гиёхванд ҳамда болалар учун тайёрланган дори воситаларига қаратилиши лозим. Таркибида захарли дори воситалари бўлган рецептлар учун ҳар сафар фармацевт-ассистенти, фармацевт-технологдан захарли модданинг зарур бўлган миқдорни олади. Захарли дори моддаси ўлчаб берилган заҳоти дори воситасини тайёрлаш зарур. Бунда рецептга захарли модда номи ва миқдори бўйича белги қўйилади ва тортиб берган ва қабул қилган ходимлар томонидан имзо чекилади. Бундай тартибли дори воситалар тайёрланган заҳоти назорат учун берилади ва беморга бергунга қадар мухсус қулфланадиган шкафда сақланади.
Барча бўшаган штлангласларни фармацевт ассистенти тўлдириш учун тақдим этиши, шубҳа туғдирадиган ёки эскириб қолган дори воситалари субстанциялари, яримфабрикат маҳсулотлари ўша заҳоти айланма жавонлардан олиб ташланиши зарур.
Барча дори воситалар ассистентлар хонасида белгиланган тартиб қоидаларга мувофиқ сақланиши керак.
Иш вақтининг якунида фармацевт ассистенти барча тайёрланмаган рецептлар ва иш жойини кейинги сменада ишлайдиган ходимга топширади.
Иш жойини топширмасдан кетиш тақиқланади. Ҳар сменада ходимнинг битта иш жойида ишлаши тавсия этилмайди. Унинг иш жойи ўзгартилиб борилиши, барча турдаги дори воситаларини тайёрлашни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Индивидуал дори турларини тайёрлаш жараёнини “ўтирган” ҳолда ходим тайёрланиши муносабати билан қулайлик яратиш мақсадида, фармацевт ассистент иш жойига тозаланган сув етказилиши, бошқа зарур бўлган жихозлар қўл етадиган масофада жойлаштирилиши лозим. Бунда ўнг томонга – ручка, қалам, тарози тошлар, қайчи, елим, чап томонда – ўлчов идишлари, капсулалар, ёрдамчи моддалар, стол тортмасида эса зарур адабиётлар жойлаштирилиши керак.
Сифат назоратини амалга оширадиган фармацевт технолог барча фармацевт ассистентларнинг иш жойларини кўриб туриш имкони бўлган ерда ташкил қилиниши керак. Фармацевтнинг ўнг томонида реактивлар учун айланма жавон, рецептлар учун наколка, спиртовка, штамп ва штампель ёстиқчаси, сифат реактивларини бажариш учун планшет, ручка, қайчи, чап томонида сифат назоратини қайд этиш журналлари ва ишлатилган дори воситалар учун лоток, стол устидаги ойна тагида зарур бўлган жавонлар: сифат кимёвий реакциялари, эрувчанлик, мутаносиблик ва хаказолар. Стол тумбасида қалпоқчалар, этикеткалар, таҳлил учун зарур бўлган моддалар жойлаштирилади. Стол тортмасида зарур адабиётлар сақланади.
Қадоқловчилар иш жойи фармацевт ассистентининг қаршисида ёки ёнида ташкил этилади. Унинг иш жойи қадоқланган дори воситалар учун тумбалар билан жиҳозланади.
Фармацевт-аналитик хонаси, дорихонада якка тартибда рецептлар асосида тайёрланадиган дори воситалар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситалар, яримфабрикат маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун ҳизмат қилади. Ушбу хонада фармацевт-аналитик иш жойи ташкил қилинади. Хона фармацевт-аналитик столи, пастга, тепага кўтариладиган ва айланма ҳаракатга келадиган стол, приборлар учун стол, раективлар учун штатив, рефрактометр, титрланган эритмалар учун айланма жавон, ёриткич ва дистилланган сув учун бюретка, поляриметр, нефелометр, калориметр, ҳаво тортгич шкаф ва бошқа ишлар учун стол билан жиҳозланади.
Фармацевт-аналитикнинг лавозим йўриқномасига биноан, у қуйидаги вазифаларни бажаради;
-дорихонага келтирилган ва дорихонада тайёрланган дори воситалар сифатини назорат қилиш;
-дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни қўлланилишини назорат қилиш;
-санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини сақланиши.
Ушбу вазифаларни бажарилиши учун унга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
-дорихонага келтирилган ва тайёрланган дори воситалар, ярим тайёр маҳсулотлар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш;
-таҳлил жараёнида барча сифат назорат турларини, жумладан қабул қилишдаги назоратни дори воситалари ва ўсимлик хом ашёларини таҳлил қилишда қўллаш;
-дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни қўлланилишини назорат қилиш;
-санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини сақланишини назорат қилиш.
Фармацевт-аналитик томонидан ўтказилган барча назорат турлари тегишли журналларда қайд этилади. (илова)
Ювиш хонаси.
Ювиш хонаси дори воситаларни тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган идишларни ювиш учун хизмат қилади. Ювиш хонаси сув ҳайдаш хонаси билан бирлаштирилиши мумкин. Ювиш хонаси иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши зарур. Санитария тартиб қоидаларига биноан ювиш хонасида алоҳида инъекция учун, кўз томчиларини тайёрлаш учун ишлатиладиган идишларни ювишга қаратилган раковина (ванна) бўлиши лозим. Ушбу раковиналарда қўл ювиш тақиқланади.
Йирик дорихоналарда ювиш хонаси ювиш мосламалари яъни рецептура идишларини ювиш машинаси билан жиҳозланади.
Ушбу машина шиша идишлар, флаконлар ва 10-500 мл хажмдаги идишларни ювиш, чайиш учун мўлжалланган.
-шиша идишларни ички томонини механик тозалаш учун мослама. Ювиш жараёнида идишларни ички томонини айланма мослама билан тозалаш учун хизмат қилади;
-дорихона ва лаборатория жиҳозларини ювиш жараёнида ивитиш учун жойидан қўзғатиладиган ванна;
-дорихона идишларини чайиш учун мослама.
Дори воситаларини тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ишлатилган шиша флаконларни, колба, цлиндр, пробирка 100-500 мл ҳажмдаги идишларни 5-100 граммлик шиша банкаларни кимёвий стаканларни илиқ сув билан чайиш учун ҳизмат қилади.
-шишадан тайёрланган тиббиёт идишларни чайиш учун форсунка. Ушбу чайиш мосламаси идишларнинг ички қисмини тозаланган сув билан чайиш учун ишлатилади.
Ювиш хонаси стерилизация хонаси билан бирлаштирилган бўлса, хона идишларини стерилизация қилиш учун қуруқ иссиқ хаво билан стерилизация қилиш шкафлари билан ва ёрдамчи воситаларни стерилизацияси учун автоклавлар билан жиҳозланади.
Ювиш хонаси санитар-ювувчининг иш жойи бўлиб, лавозим ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланилади.
Санитар ювувчига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади.
-ҳар сменада камида бир маротаба ишлаб чиқариш хоналарини нам лахтак билан тозалаб чиқиш;
-ишлаб чиқариш хоналарининг (ассистентлар, асептик ва бошқалар) кириш қисмига қўйилган резина гиламчасини ҳар сменани бошланишига қадар илиқ сув билан ювиб, дезинфекцияловчи модда билан хўллаб қўйилиши керак;
-дорихона идишларини йўриқномага биноан ювиб, стерилизация қиилиш;
-тоза идишларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш;
-дори воситалари тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ишлатилган идишларни ва ёрдамчи материалларни ўз вақтида йиғиштириб олиш;
-дори турларини тайёрлаш учун иш жойларини тоза идиш ва ёрдамчи материаллар билан таъминлаб туриш;
-зарурият туғилганда ёки сменада камида бир маротаба фармацевт-технолог, фармаценвт-ассистент, фармацевт-аналитик, қадоқловчиларни чиқинди идишларини бўшатиб, тозалаш;
-қуритувчи шкафлар, тоза сувни йиғиш мосламалари, кичик меҳанизация асбоб-ускуналарини қўллаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
-ўз иш жойида санитария тартиби қоидаларига риоя қилиш

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish