6.3. Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар
Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш учун асосан, йирик дорихоналарда алоҳида изоляцияланган хоналар ажратилади.
Асептик шароитда дори воситалари тайёрланадиган хонада оптимал санитария гигиена шароити яратиш учун дори воситаларни стерилизация қиладиган автоклавлар ва бошқа аппаратлар қўшни хона (кокторийга)га жойлаштирилади.
Кокторий-дорихона хоналаридан бири бўлиб, унда сув хайдалади ва ассистент ишига боғлиқ бўлган ҳар хил фармацевтик жараёнлар: дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш, дори воситаларни стериллаш, қайнатиш, буғлатиш ишлари ҳам бажарилади.
Баьзи бир дорихоналарда асептик шароитда дори воситасини тайёрлаш учун махсуc блок-хоналар қурилади. Блоклар 3 та секциядан иборат бўлади:
А) асептик хона
Б) стерилизиция хонаси
В) тамбур
Асептик хонада стерил дори воситалари тайёрланади. Стерилизация хонасида автоклав, 2000С гача иситадиган қуритгич шкаф ва бошқа стерилизация шкафлари ўрнатилади.
Тамбур (боксдан олдинги хона)да фармацевт, стерилланган халат қалпоқча, шиппак (бахилла) ларни кийиб, сўнгра асептик хонага киради. Баьзи дорихоналарда асептик шароитда дори воситалар тайёрлаш учун маҳсус хоналар бўлмаслиги натижасида, дори воситаларни қисман асептик шароитда тайёрлаш имконини берувчи стол бокслардан фойдаланилади. Асептик блок ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланади. Бунда микроблар тарқалишини камайтириш мақсадида ҳаракатланувчи рециркуляцион ҳаво тозалагичлар ўрнатилиши тавсия этилади.
Асептик блокнинг тайёрлаш, дистиляция, стерилизация хоналарида ҳавони зарарсизлантириш мақсадида бактерицид нурлатгичлар ўрнатилади. Улар 1-2 соатга иш вақтидан олдин ёқилиб ишлатилади. Нурлатгичларнинг ўчиргичлари хонага киришда жойлаштирилади. Хонага кириш фақат нурлатгич ўчирилгандан 15 минут ўтгач руҳсат этилади.
Ходимлар ишлайдиган хоналарда бактерицид нурлатгичлар ердан 1,8-2 м баландликда ўрнатилади.
Асептик блокка киритиладиган жиҳозлар олдиндан дезинфекция воситалари билан артилади. Асептик блокда ишлатилмайдиган жиҳозларни сақланиши қатъиян ман этилади. Асептик блок дорихонанинг бошқа хоналаридан шлюз билан ажратилади. Асептик шароитда дори воситалари тайёрлайдиган ходимлар шлюзга киришда стерил халат, 4-қаватли докали ниқоб, қалпоқча, шиппак киядилар. Докали ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштириб турилиши шарт. Асептик блокдан ташқари ностерил санитария кийимида юриш ман этилади.
Санитария кийимлари биксларда стерилланади ва беркитилган биксларда сақланади (сақлаш вақти 3 суткадан ошмаслиги керак).
Пойафзаллар иш бошлашдан олдин ва иш куни тугагач ташқи томонидан дезинфекцияланиб, шкаф, ҳамда яшикларда сақланади.
Дори воситаларни тайёрлаш учун керакли моддалар ёпиқ шкафларда штангласларда тоза шароитда сақланади. Штанглазлар тўлдиришдан олдин ювиб, стерилланади.
Ёрдамчи материаллар (пахта, дока, пергамент қоғоз, фильтрлар ва бошқ.) биксларда ёки оғзи беркитиладиган шиша идишларда ёпиқ ҳолда 3 сутка сақланади. Очилган материаллар 24 соат мабайнида ишлатилиши зарур.
Бикслар ҳар сафар очилгандан сўнг, герметик беркитилиши зарур. Биксдан буюмни стерилланган пинцет билан олиш мумкин. Ёрдамчи материаллар стериллаш учун биксларга тайёр ҳолатда солинади (пергамент ва фильтр қоғози, керакли ўлчамларда кесилган докадан тайёрланган тампонлар).
Ювилган идишларда ювиш воситаларининг қолдиғи ва тозалик даражаси 5-иловага биноан текширилади. Ювилгандан сўнг идишлар стерилланади, тиқинланади ва герметик беркитиладиган шкафларда сақланади. Шкафлар ички томонидан оч ранг бўёқ билан бўялади ёки пластик билан қопланади.
Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш ва қадоқлаш учун стерилланган идишлар 24 соатдан ортиқ сақланмайди.
Катта сиғимдаги баллонларни ювилгандан сўнг 30 дақиқа давомида буғ билан зарарсизлантирилади. Зарарсизлантирилгандан сўнг баллонлар стерил тиқин воситалари билан тиқинланиб ёки стерил пергамент билан боғланиб тоза шароитда 24 соат давомида сақланади.
Кўз томчиларни ва инъекцион эритмаларни тиқинлаш учун уларни алюминли қалпоқчалар тайёрлаш ва ювиш ўтказилади. Инъекцион эритмаларни ва кўз томчиларни тайёрлашда кичик механизация воситаларини қўллаш уларни зарарсизлантириш ёки стериллаш шарти билан руҳсат берилади.
Концентрланган эритмалар, ярим-фабрикатлар, дорихона ички маҳсулотлари асептик шароитда тайёрлаб уларни физик-кимёвий ҳоссаларига ва яроқлик муддатига мувофиқ сақланади.
Асептик блокда ишламайдиган ходимларга ушбу хоналарга кириш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |