Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 1,26 Mb.
bet14/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

Саидова Мамлакат Ядгаровна – Тошкент фармацевтика институти Фармация факультети “Фармацевтика ишини ташкил қилиш” кафедраси катта ўқитувчиси
Садикова Гулчехра Эркиновна – Тошкент фармацевтика институти Фармация факультети “Фармацевтика ишини ташкил қилиш” кафедраси катта ўқитувчиси
Садикова Наргиза Амановна – Тошкент фармацевтика институти Фармация факультети “Фармацевтика ишини ташкил қилиш” кафедраси катта ўқитувчиси

Кириш
“Фармацевтика ишини ташкил қилиш” дарслиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, фармацевтика таълим йўналишларини илғор жаҳон тажрибалари асосида яратилган янги авлод дарсликлари билан таъминланиш мақсадида яратилди.
“Фармацевтика ишини ташкил қилиш” фани – “Фармация” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мутахассислик фанларидан бўлиб, битирувчиларга фармацевтика соҳасига оид ташкилотлар ишини ташкил қилиш борасида зарур бўлган билим ва кўникмаларни эгаллаш мақсадида ўқитилади.
Мазкур дарсликнинг асосини 2007 йилда А.Н.Юнусходжаевнинг умумий тахрири остида Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси профессор ўқитувчилари (Э.Р.Тошмухамедов ва бошқалар) томонидан чоп этилган Фармацевтика ишини ташкил қилиш дарслиги ташкил этди.
Мазкур дарсликка, фармацевтика ишини ташкил қилиш борасида хорижий тажрибалар, республикамизда охирги йилларда фармацевтика соҳасида юз бераётган ислоҳотлар, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, янги таҳрирдаги “Дори воситалар ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари асосида қўшимчалар киритилди.
Ўз навбатида кўплаб янги дори воситаларининг яратилиши, фармацевтика ёрдамининг такомиллашган усулларини амалиётга кириб келиши билан фармацевтика ишини ташкил қилишни асосий йўналишлари ёритилган дарсликлар яратиш вазифаси яна ҳам долзарб бўлиб қолди.
Мазкур дарсликда аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлашни ташкил этишда ҳозирги кун нуқтаи назаридан дорихона мутахассислари учун зарур бўлган масалалар 17 та бобда келтирилди. Амалий аҳамияти ортиб бораётган рецептсиз дори воситалари савдосини ташкил қилиш ва фармацевтика хизматини сифатли таъминлашга қаратилган мавзулар мумкин қадар кенгроқ ёритилди.
Амалдаги фан дастури доирасида тайёрланган ушбу дарсликда фармацевтика ишини ташкил қилиш бўйича талабалар учун керакли бўлган асосий масалалар ёритилиб, қўшимча маълумотлар ва тегишли меёрий хужжатлардан мустақил фойдаланиш учун кўрсатмалар берилган.
Дарслик, амалдаги “Соғлиқни сақлаш” таълим соҳасининг Давлат таълим стандарти, Фармация (турлари бўйича) таълим йўналишининг Малака талабларига мос ҳолда яратилган ва битирувчиларда қуйидаги кўникмаларни шакллантириш учун хизмат қилади:
- дорихоналарда улгуржи ва чакана савдони амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил қилиш;
- дори воситаларини сақлаш;
- қалбаки, сифатсиз дори воситаларини ўз вақтида аниқлаш;
- дори воситалар йўриқномасига биноан тиббиёт ҳодимига ва беморларга маслаҳат бериш;
- дори воситалар сифатини назорат қилиш ишларини ташкил қилиш;
-дорихонага келиб тушган рецептлар асосида уни тайёрлаш, қайд қилиш, сақлаш тартибларини амалдаги меъёрий хужжатлар асосида ташкил қилиш;
- гиёҳванд, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласини белгиланган тартибда амалга ошириш;
- стационар шароитида даволанаётган беморларни дори воситалари билан таъминлаш;
- дори воситаларига бўлган талаб ва эҳтиёжни аниқлаш;
- фармацевтика бозорида ахборот технологиялари ва электрон тижорат ишларини ташкил қилиш.
Республикамизда фармацевтика соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда, мазкур дарслик ўқувчининг қўлига етиб боргунга қадар, дори воситалари муомаласини тартибга солиш борасидаги меъёрий ҳужжатлар ўзгариш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан муаллифлар, амалда ўз кучини сақлаб келаётган ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги ахборот порталларидан олишларини тавсия этади: www.gov.uz, www.norma.uz, www.lex.uz, www.minzdrav.uz, www.pharm-control.uz.
Муаллифлар, дарслик тўғрисидаги фикр мулоҳазаларни, ҳато ва камчиликлари бўлса, уларни такомиллаштириш юзасидан берилган таклифларни мамнуният билан қабул қиладилар.
Дарслик фармацевтика институти талабалари ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган кенг мутахассислар оммаси учун мўлжалланган.
Муалифлар тақризлари орқали қимматли фикр-мулоҳазалари билан дарсликни яратишда яқиндан ёрдам берган Фармацевтика фанлари доктори С.И.Асатовга, “Қора-қамиш дорихоналари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.И.Имомовга ва Тошкент фармацевтика институти Фармацевтлар малакасини ошириш факультети Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва фармацевтик технология кафедраси мудири, фармацевтика фанлари номзоди, доцент У.Ж.Акрамовларга ўз миннатдорчилигини билдиради.


Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish