1.2. Ҳиндистонда фармацевтиканинг ривожланиши
Ҳиндистон маданиятнинг энг қадимги марказларидан бири. Қадимги Ҳинд тиббиётини ўрганиш манбалари археологик тадқиқотлар ва ёзма ёзувлар бўлиб, улар орасида Ведалар, айниқса Аюрведа етакчи ўринни эгаллайди. Мадҳиялар, дуолар тўплами бўлишдан ташқари ведалар табиат тўғрисида аниқ билимлар манбаи сифатида қимматли аҳамиятга эга. "Маҳабҳарата" достони – халқ афсоналарнинг энциклопедияси бўлиб, буддийлик давридан анча олдин шаклланган эпик асар сифатида катта қизиқиш уйғотади.
"Панчатантра"да, қадимий ҳикоялар ва афсоналар тўпламида, дорилар, касалликлар таъкидланади, шифокорлар, турли хил даволаш усуллари ҳақида гап кетади. Ҳайвонларни сўйишнинг гуноҳкорлиги, инсон жасадларини очиш ҳақидаги куфр эътиқодларининг ҳукмронлиги инсон танасининг тузилиши ҳақидаги билимларга салбий таъсир кўрсатди.
Бироқ, "Аюрведа"да кўпгина анатомик тузилмалар тасвирланган: органлар, алоҳида суяклар кўрсатилган ҳолда таянч-харакатланиш тизими, бўғимлар, томирлар, бош ва орқа мия фарқланади. Қон, сув ва шилимшиқ юрадиган томирлар бошланадиган киндик ҳаётнинг маркази ҳисобланган. Ведаларда касаллик инсон танасининг бешта шарбати (дунёдаги беш элемент - ер, сув, олов, ҳаво, эфир) бўйича нотўғри боғланиши билан тушунтирилган. нотўғри овқатланиш, шаробга қарамлик, жисмоний зўриқиш, очлик, бошдан кечирилган касалликлар кабиларга касаллик келтириб чиқарувчи сабаблар сифатида катта эътибор берилган.
Қадимги Ҳиндистон доришунослигида кўп сонли дорилар ишлатилган. Ҳиндистондаги доривор ўсимликлар сони, ўша давр манбаларига кўра, 1000дан ошади. Улардан баъзилари ҳали ҳам ўрганилмаган. Ҳайвонот маҳсулотларидан сут, ёғ, мой, қон, мояклар, ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ўти кенг тарқалган.
Мис, темир, маргимуш ва сурма аралашмалари яраларни ёқиш, кўз ва тери касалликларини даволаш учун ишлатилган, ички касалликларни даволашда тайинланган. Симоб ва унинг тузлари катта шуҳратга эга эди. Симоб панацеяга ўхшарди, у билан сифилисни даволашган, унинг буғи ёрдамида ҳашаротларни ўлдиришган. У қизил, сариқ, оқ тузлар шаклида танилган. Қон йўқотишларда темир ва маргимуш ишлатилган. Кўпинча суртмалар таркибига руҳ, қўрғошин, олтингугурт, сурма кирган.
III асрда Ҳиндистонда доривор ўсимликларни маданийлаштиришни жорий этиш буйруғи қабул қилинди. Ҳиндистоннинг доривор ўсимликлари ўзига хос хилма-хиллиги ва бойлиги билан ажралиб турарди. Ҳинд фармакопияси 800 га яқин доривор ўсимликларни ўз ичига олган. Уларнинг катта қисми Ҳиндистоннинг илмий тиббиётида ҳозирда ҳам қўлланилмоқда. Қадимги Ҳиндистон тиббиётинингдастлабки даврида дон, ёғоч, пўстлоқ, илдиз, гуллар, мевалар ишлатилган. Шароб ва сирка ҳам ишлатилган.
Ҳинд маданиятининг ривожланиши, ботаника ва кимё соҳасидаги билимларнинг тўпланиши амалий тиббиёт ривожига ҳисса қўшди.
Do'stlaringiz bilan baham: |