Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар



Download 2,79 Mb.
bet141/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:



  1. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг вазифалари орқали тушунтириб беринг. Нарх асосий турларининг қисқача тавсифини беринг.

  2. Нархнинг ташкил топиши борасида қандай назариялар мавжуд? Уларнинг афзаллик ва камчилик томонларини кўрсатиб беринг.

  3. Нархнинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар нималардан иборат?

  4. Мукаммал рақобат шароитида нархнинг ташкил топиш механизмини тушунтириб беринг.

  5. Соф монополия шароитида нарх қандай шаклланади?

  6. Монопсония шароитида нархнинг шаклланиши қандай ўзига хос хусусиятларга эга?

  7. Олигополия шароитида фирмаларнинг «инкор этиш» ва «эргашиш» ҳатти-ҳаракатларининг мазмуни нимадан иборат? «Нарх бўйича етакчилик» тушунчасини изоҳлаб беринг.

  8. «Нархлар қайчиси» нима ва ундан қандай шароитларда фойдаланилади?

  9. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Ўзбекистонда нархни эркинлаштириш жараёни қай тарзда амалга оширилди?

  10. Нарх сиёсати нима? Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд?


10-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тадбиркорлик қобилияти иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баён этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараёнлар ва унинг намоён бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ёритиш ушбу бобнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.




10.1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва
ривожланиш шарт-шароитлари

Ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиётларда тадбиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. Уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида талқин қилинмоқда.


Фикримизча, тадбиркорлик бизнесдан фарқ қилиб, тадбиркорлик – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ёндашиш билан боғлиқ фаолиятдир. Бизнес эса унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман фойда олиш нуқтаи-назаридан юритилувчи фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида таърифланишича «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир» 1.
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти назариясининг ривожланишда «уч тўлқин» – яъни, мазкур соҳани илмий жиҳатдан тадқиқ этишдаги алоҳида босқичлар шартли равишда ажратилади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish