Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси



Download 2,79 Mb.
bet142/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

Биринчи босқич дастлабки бозор муносабатлари шаклланиш даври – XVIII асрда пайдо бўлиб, у тадбиркор томонидан амалга ошириладиган таваккалчилик жараёнлари билан боғлиқ. Айнан иқтисодиёт фанида тадбиркорлик фаолиятига оид дастлабки тадқиқотлар ҳам шу даврда Р.Кантильон, А.Тюрго, Ф.Кенэ, А.Смит ва Ж.Б.Сэй асарларида амалга оширилган.
Француз иқтисодчиси Р.Кантильон тадбиркорликнинг муҳим тавсифий хусусиятларидан бири сифатида таваккалчиликни ажратиб кўрсатади. Унинг фикрича, тадбиркор – воқеа ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш хусусиятига эга бўлган, ўз зиммасига барча масъулиятни олиб таваккал қилувчи, ўз хатти-ҳаракатлари туфайли даромад олишга умид қилувчи ва ҳар қандай йўқотишларга тайёр бўлган шахсдир1.
Р.Кантильондан кейин неоклассик мактаб намояндалари ўз асарларида ўзига хос таваккалчилик асосида рақобатлашиб, савдо фаолияти билан шуғуланувчи корхона эгасини тадбиркор деб ҳисоблай бошладилар.
Тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги назариялар ривожланишининг иккинчи босқичида тадбиркорликнинг асосий хусусияти сифатида инновацион фаолият ажратиб кўрсатилади. Бу оқимнинг асосчиси Й.Шумпетер бўлиб, унинг фикрича, иқтисодий ўсишнинг негизида тадбиркорни ишлаб чиқариш омилларини янги комбинациясини ишлатишга, қўллашга бўлган интилиши ётади ва бу интилишнинг натижаси инновация, янгиликлар ҳисобланади.
Мазкур назариялар ривожланиши учинчи босқичининг асосий ғояси - тадбиркорнинг муҳим шахсий фазилатлари, жумладан изланиш ва тадқиқот ҳисобланади. Бу оқим намояндалари Ф.Хайек ва Л.Мизес тадбиркорликка янги иқтисодий имкониятларни излаб топиш ва тадқиқ қилиш деб қарайди, шу билан бирга, фаолияти изланиш тарзида кечадиган ҳар қандай шахсни бўлғуси тадбиркор деб ҳисоблашади.
К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорликка асосида узлуксиз шартлар ва талаблар ётувчи муҳим фаолият тури сифатида қарайдилар. Биринчидан, тадбиркор товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш омилларини бирлаштиради ва «катализатор» вазифасини бажаради. Иккинчидан, бизнесни юритиш жараёнида у қарорлар қабул қилишдек қийин бир вазифани зиммасига олади. Учинчидан, тадбиркор – ташкилотчи шахс бўлиб, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилади. Тўртинчидан, тадбиркор бу таҳликага борувчи инсондир. У нафақат ўз мол-мулки, вақти, меҳнати билан, балки ўз шериклари, акциядорлари қўшган маблағлар билан ҳам таҳликага боради2.
Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида юқорида келтирилган турли хил фикрлар ва ёндашувларни умумлаштирган ҳолда, қисқа қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин: тадбиркорлик фаолияти – шакли, тури ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва уни кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
Тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этиб, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish