Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши



Download 2,79 Mb.
bet333/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши.
Жаҳон миқёсида яратилган маҳсулот ва даромадларнинг турли мамлакатлар ўртасидаги тақсимоти ўта даражада нотекис бормоқда. ХХ асрда ер шари аҳолисининг энг бой чорак қисми ЯИМнинг ўртача жон бошига 6 баравар ўсишига эришган бўлса, энг камбағал чорак қисми эса бу кўрсаткичнинг 3 баравар ўсишига эришган холос.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги даврда жаҳонда очликка маҳкум кишилар сони 500 млн.га етади, уларнинг деярли ярми очлик ва тўйиб овқатмаслик ҳамда бунинг оқибатида келиб чиқувчи турли касалликлар натижасида ўлимга маҳкумдирлар. 1 млрд.дан ортиқ кишилар етарли даражада овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқдалар. Шунингдек, «яширин очлик» – сифатли ва тўлиқ овқатланмаслик ҳам кенг тарқалган.
Шунга қарамай, фан ва техниканинг замонавий даражаси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни аҳамиятли даражада кўпайтириш имконини бериб, у нафақат ҳозир, балки келгусида яшаши мумкин бўлган барча аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондира олади.
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши.
Инсоният тараққиётининг бутун тарихи давомида хўжалик фаолиятининг табиатга таъсири у қадар аҳамиятли бўлмай, табиат ўзининг экологик мувозанатини қайта тиклашга қодир бўлиб келган. Бироқ, ҳозирга келиб, атроф-муҳитга кўрсатилаётган таъсир шунчалик кучайиб кетдики, натижада табиат ўзини-ўзи қайта тиклаш қобилиятини йўқотиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 200 йил ичида ер юзидаги 900 мингга яқин турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар қирилиб кетган.
Фойдали қазилмаларнинг баъзи бир қайта тикланмас захиралари тугаб бормоқда, ўрмон материаллари ресурслари ва хомашёнинг бошқа турлари қайта тикланиб улгурмаяпти. Ер юзидаги иқлимнинг ўзгариши, озон қатламининг сийраклашуви, бошқа ҳалокатли жараёнларнинг кучайиши цивилизацияга жиддий таҳдид солмоқда.
Ишлаб чиқаришнинг табиий муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тозалаш қурилмалари ва бошқа экологик ҳимоя воситаларини барпо этиш учун йирик капитал қўйилмалар талаб этилади. Глобал экологик муаммоларни ҳал этиш учун бутун дунё мамлакатлари ва халқларининг кучларини бирлаштириш лозим бўлади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish