Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


в) иш билан бандлик хизмати (меҳнат биржалари) фаолиятини ташкил қилиш



Download 2,79 Mb.
bet313/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

в) иш билан бандлик хизмати (меҳнат биржалари) фаолиятини ташкил қилиш. Давлат бу фаолиятни ташкил қилиш билан ишсизликни қисқартириш чораларини кўради. Уларни зарур касбларга қайта тайёрлайди, иш билан таъминланмаганларга нафақа беради, муҳтожларга ёрдам кўрсатади;
г) иқтисодий соҳани тартибга солишни кўзда тутувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бундай қонунлар қаторига монополияга қарши қонунчилик, тадбиркорлик тўғрисидаги, банк соҳалари, қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини тартибга солишни кўзда тутувчи қонунлар киради.
Шу орқали бозор муносабатларининг ривожланиши қонун йўли билан кафолатланади, турли мулк шаклларининг дахлсизлиги таъминланади, монополияларга йўл берилмайди ва эркин рақобат учун шароит яратилади.
Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • ҳисоб ставкасини тартибга солиш;

  • молия-кредит муассасаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш;

  • давлат муассасаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари (давлат облигацияларини чиқариш, уларни сотиш ва тўлаш).

Давлат бу дастаклар ёрдамида молия бозорида талаб ва таклиф нисбатини кутилган йўналишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Жумладан, ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз ставкаси воситасидан фойдаланади. Давлат кредитга бўлган талаб ва таклифни Марказий банк орқали қуйидаги йўллар билан ўзгартиради.
Биринчидан, давлат Марказий банк эҳтиёжлари орқали банклар маблағларининг қарзга бериладиган ва захирада турадиган қисмлари улушини ўзгартиради. Натижада қарзга бериладиган пул миқдори ўзгаради, яъни унинг таклифи ошса, фоиз камаяди, аксинча у камайса, фоиз ошади. Фоизнинг камайиши кредит олишга интилишни кучайтиради ва бу инвестиция фаоллиги орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.
Иккинчидан, Марказий банк бошқа банкларга паст фоиз ставкасида қарз бериб, уларнинг кредитлаш ишида фаол қатнашиб, иқтисодий ўсишига таъсир қилишини таъминлайди.
Учинчидан, давлат Марказий банк орқали хазина мажбуриятларини тарқатади, ўз облигацияларини сотади ёки қимматли қоғозларини сотиб олади. Натижада таклиф этилган пул миқдори ўзгариб, бу фоизга таъсир этади. Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифини ўзгартириш борасидаги сиёсати монетар сиёсат деб юритилади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish