Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


-жадвал Ўзбекистонда аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси таркиби



Download 2,79 Mb.
bet321/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

24.3-жадвал
Ўзбекистонда аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси таркиби



Кўрсаткичлар

2004

2005

2006

2007

2008

млрд. сўм

фоиз

млрд. сўм

фоиз

млрд. сўм

фоиз

млрд. сўм

фоиз

млрд. сўм

фоиз

Жами даромадлар

7634,4

100,0

9728,6

100,0

12954,9

100,0

16872,7

100,0

22626,3

100,0

шу жумладан:































-меҳнатга ҳақ тўлаш ва корхоналардан олинган бошқа даромадлар

2057,0

26,9

2860,2

29,4

3857,1

29,7

5417,5

32,1

7534,6

33,3

-мол-мулк, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлар

4593,7

60,2

5448,0

56,0

7135,8

55,1

8786,9

52,1

11290,5

49,9

-ижтимоий трансфертлар

983,7

12,9

1420,4

14,6

1962,0

15,2

2668,3

15,8

3801,2

16,8

Жами харажатлар ва жамғармалар

7561,1

100,0

9533,0

100,0

12680,7

100,0

16572,8

100,0

22240,7

100,0

шу жумладан:































-истеъмол сарфлари

5871,8

77,7

6911,4

72,5

9538,9

73,6

12409,8

73,5

16613,8

74,7

-мажбурий тўлов ва бадаллар

598,7

7,9

667,3

7,0

895,8

6,9

1123,1

6,7

1445,6

6,5

-жамғармалар-нинг ўсиши

1090,6

14,4

1954,3

20,5

2246,0

17,4

3039,9

18,0

3803,2

17,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

ўсишининг 13,4 фоизи меҳнатга ҳақ тўлаш, 9,9 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган ва бошқа даромадлар, 4 фоизи ижтимоий трансфертлар ҳисобига рўй берди (24.1-диаграмма).


Аҳолининг ёлланиб ишловчи қисми оладиган даромадларининг асосий улушини иш ҳақи ташкил этади. Даромаднинг бу тури истиқболда ҳам пул даромадлари умумий ҳажмининг шаклланишида ўзининг етакчи ролини сақлаб қолади. Жумладан, Ўзбекистонда 2001 йилда меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўртача иш ҳақи кун кечириш учун минимум даражада зарур бўлган маблағнинг 99 фоизини ташкил этган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 3 баробардан кўпроқ ошди. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич МДҲ мамлакатлари ўртасида юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади1.


24.1-диаграмма
Аҳоли пул даромадлари қўшимча ўсишининг омиллари

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Аҳоли пул даромадлари даражасига давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар сезиларли таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти амалга оширилади ва турли хил нафақалар тўланади.


Аҳолининг молия-кредит тизими орқали олинадиган пул даромадлари қуйидагилардан иборат:
- давлат суғуртаси бўйича тўловлар;
- шахсий уй қурилишига ва матлубот жамияти аъзоларига банк ссудалари;
- жамғарма банкидаги омонатлар бўйича фоизлар;
- акция, облигация қийматининг ўсишидан олинадиган даромад ва заём бўйича тўловлар;
- лотерея бўйича ютуқлар;
- товарларни кредитга сотиб олиш натижасида пайдо бўладиган вақтинча бўш маблағлар;
- ҳар хил турдаги компенсация тўловлар ва ҳ.к.
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига реал пул даромадлари 2008 йилда 23 фоизга ўсди (24.2-диаграмма).
Аҳоли даромадлари уларнинг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Аҳоли турмуш даражаси – аҳолининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда улар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси.
Аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади:
1) туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар;
2) ҳаёт кечиришнинг санитар-гигиена жиҳатидан шароитлари;
3) озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш;


24.2-диаграмма
Ўзбекистонда аҳоли реал пул даромадларининг ўсиши
(ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида)




Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

4) турар жой шароитлари;


5) маълумот ва маданият;
6) меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари;
7) аҳолининг даромадлари ва харажатлари;
8) ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари;
9) транспорт воситалари;
10) дам олишни ташкил этиш;
11) ижтимоий таъминот;
12) инсон эркинлиги.
Бу асосий кўрсаткичлардан ташқари яна баъзи бир ахборотга оид кўрсаткичлар ҳам ажратиб кўрсатилади: аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ, аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келувчи истеъмол ҳажми ва бошқалар.
Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити, таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма-хил эҳтиёжларни ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини мамлакат даражасида (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микродаражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
Аҳоли гуруҳлари бўйича даромадлар тақсимланиши динамикасини таққослаш истеъмолчи бюджети асосида амалга оширилади. Истеъмолчи бюджетларининг бир қатор турлари мавжуд бўлади: ўртача оила бюджети, юқори даражада таъминланган бюджет, минимал даражада моддий таъминланганлар бюджети, нафақахўрлар ва аҳоли бошқа ижтимоий гуруҳлари бюджети шулар жумласидандир.
Фаровонликнинг энг қуйи чегарасини оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, даромаднинг бундан паст даражасида ишчи кучини такрор ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимуми ёки кун кечириш даражаси (қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ўртача даромад «ўртача синф» деб аталадиган табақалар даромадлари бўйича аниқланади. Бундай гуруҳ истеъмол савати тўпламига уй, автомашина, дала ҳовли, замонавий уй жиҳозлари, сайр қилиш ва болаларини ўқитиш имконияти, қимматли қоғозлар ва зебу зийнат буюмлари киради.
Бозор иқтисодиёти аҳолининг юқори таъминланган ёки «бой» қатламининг мавжуд бўлишини тақозо қилиб, уларга аҳолининг юқори сифатли товар ва хизматлар харид қилишга лаёқатли бўлган жуда оз миқдори киради. АҚШда аҳоли бу қисмининг шахсий имконияти 8-10 млн. доллар миқдорида баҳоланади.
Турмуш даражаси кишиларнинг турмуш тарзи билан узвий боғлиқ. Турмуш тарзи – бу кишилар (жамият, ижтимоий қатлам, шахс)нинг миллий ва жаҳон ҳамжамиятидаги ҳаёт фаолияти тури ҳамда усулларини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий категория. Турмуш тарзи инсон ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини қамраб олади, яъни:
- меҳнат, уни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари;
- турмуш ва бўш вақтдан фойдаланиш шакллари;
- сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш;
- моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш шакллари;
- кишиларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори меъёрлари ва қоидалари.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish