Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-Илова Excel электрон жадвали ойнасининг умумий кўриниши 2-Илова



Download 10 Mb.
bet58/73
Sana20.02.2022
Hajmi10 Mb.
#460186
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
1-кисм. Информатика

1-Илова
Excel электрон жадвали ойнасининг умумий кўриниши

2-Илова
Диаграммалар яратиш ойнаси.


3-Илова


4-Илова



5-Илова
Excel дастурининг функция ойнаси

6-Илова


Анъанавий (қоғоз) тизим



Афзалликлар

Камчиликлар





















Т – схема
Ахборот технологияларига асосланган тизим

Афзалликлар

Камчиликлар





















Мавзу бўйича билимларни фаоллаштириш саволлари



  • Жадвал процессори деганда нимани тушунсиз?

  • Электрон жадвал таърифини келтиринг?

  • Жадвалларни қайта ишлаш тизимлари қандай вазифаларни бажаради?

  • Excel дастурининг асосий мақсади нима?

  • Excel дастурининг неча хил функцияси мавжуд?

  • Excel дастури функцияларини қай ҳолатларда қўллаш мумкин?

  • Диаграммалар яратиш технологиясини тушунтириб беринг.

  • Excel дастурида қандай объектларни қўллаш мумкин?

  • Молиявий – иқтисодий масалаларни ҳисоблашда Excel дастурининг қайси функиялари ишлатилади.

  • Мантиқий функциялар қай ҳолатларда қўлланилади?

  • Excel дастурининг кенгайтмаси тўғрисида тушунчалар беринг?.




9-МАВЗУ

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ (MS ACCESS) ВА БАНКИ

(Маъруза – 2 соат)
9.1. Маърузада таълим технологияси



Талабалар сони: 50

Вақт – 2 соат

Ўқув машғулотининг
шакли

Ахборот маъруза – визуализация

Маъруза режаси

  1. Бошланғич маълумотлар

  2. Маълумотлар базаси моделлари

  3. MS Access дастурида ишлаш

Ўқув машғулотининг мақсади: Маълумотлар базаси (MS Access) ва маълумотлар банки ҳақида ҳамда маълумотлар базаси моделлари ҳақида тушунчалар бериш, MS Access дастури имкониятларини ёритиб бериш.

Педагогик вазифалар

  1. Маълумотлар базасини тушунтириб бериш;

  2. Маълумотлар базаси ҳақида тушунча ва унга қўйилган талабларни ёритиб бериш;

  3. Маълумотлар базасини яратиш тамойилларини ёритиб беради;

  4. Маълумотлар базасининг таркиби ва уни ташкил этишни тушунтириб беради;

  5. Маълумотлар базасини лойиҳалаштиришни ёритиб беради;

  6. Маълумотлар банки ту-шунчасини ёритиб беради;

  7. Маълумотлар банкининг имкониятлари тўғрисида маълумотлар беради.

Ўқув фаолиятининг натижалари:

  1. Маълумотлар базасини тушунтириб бера олади;

  2. Маълумотлар базаси ҳақида тушунча ва унга қўйилган талабларни ёритиб бера олади;

  3. Маълумотлар базасини яратиш тамойилларини ёритиб бера олади;




  1. Маълумотлар базасининг таркиби ва уни ташкил этишни тушунтириб бера олади;

  2. Маълумотлар базасини лойиҳалаш-тиришни ёритиб бера олади;




  1. Маълумотлар банки тушунчасини ёритиб бера олади;

  2. Маълумотлар банкининг имконият-лари тўғрисида маълумотлар бера олади.

Ўқитиш усуллари

Маъруза-визуализация, ақлий ҳужум, блиц-сўров, “ўйла-жуфтликда ишла-ўртоқлаш” график ташкил этувчилар: кластер, таққослаш жадвали.

Ўқитиш воситалари

кўргазма материаллар, лазерли проектор, ахборот таъминоти.

Ўқитиш шакллари

Индивидуал, фронтал, гуруҳларда ишлаш, жамоавий.

Ўқитиш шароитлари

ТСО/ахборот технологиялари билан ишлашга мослаштирилган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: диққатни жалб қилувчи саволлар, жадвални тўлдириш.

Маърузанинг технологик картаси



Босқичлар, вақт

Фаолият

Ўқитувчи

Талабалар

1-босқич
Ўқув машғу-лотига кириш
(5 мин.)

1.1. Ўқув машғулотининг мавзуси, мақсади, режалаштирилган натижаси ва уни ўтказиш режасини айтади.
1.2. Ақлий ҳужум усули билан ушбу мавзу бўйича маълум тушунчаларни айтишни таклиф қилади. Ақлий ҳужум қоидаларини эслатади (1-илова). Барча айтилганларни доскага ёзади. Ушбу иш машғулот охирида тугатилишини айтади.

1.1. Тинглайдилар.
1.2. Ёзиб оладилар ва тинглайдилар. Тушунчаларни айтадилар.

2-босқич Ахборот босқичи
(65 мин.)

2.1. Мавзу бўйича асосий назарий тушунчаларни Power Point слайдларини кўрсатиш ва уларни шарҳлаш орқали тушунтириб беради. (2-илова). Диққатни жалб қилувчи саволларни беради:

  1. Маълумотнинг ўзи нима?

  2. Маълумотлар базаси қандай шаклланиши мумкин?

  3. Нима учун маълумотлар базаси яратилади?

Мавзунинг ҳар бир пункти бўйича хулосалар қилади, асосий жиҳатларига эътиборни қаратади; ахборотни дафтарга ёзиб қўйиш зарурлигини эслатади;
2.2. Вазифа беради: База, Маълумот, тамойил терминларини ўйланг, жуфтлик-ларда муҳокама қилинг ва синквейн тузинг. Синквейн тузиш қоидаларини тушунтиради (3-илова). Иш натижалари бўйича блиц – сўров ўтказади, 1-савол бўйича умумий хулосани шакллантиради.
2.3. 1-савол бўйича билимларни шакллан-тириш учун “инсерт техникаси” ўқув материалини тарқатади (4-илова), экранга Инсерт жадвалини чиқаради ва мустақил равишда “инсерт” техникаси ёрдамида 2-савол бўйича ахборотни ўқиб чиқиш, “Инсерт” жадвали тўлдириш ва – Маълумотлар базаси нима? – деган саволга жавоб бериш вазифасини беради
2.4. Бажарилган ишни таҳлил қилади, Инсерт жадвалини жамоавий муҳокамаси ва қолган қисмларини тўлдиришни ташкил қилади, вужудга келган саволлар ва қарама – қаршиликларни ажратади, фикрлаш ва фикрлар курашини рағбатлантиради, талабаларнинг фаол фикр билдиришларини рағбатлантиради, экранга 2-савол бўйича слайдларни чиқаради ва савол бўйича умумлаштирувчи хулоса чиқаради.
2.5. Мавзу бўйича доскага ёзилган таянч иборалар рўйхатига қайтишни таклиф қилади. Талабалар билан биргаликда бу рўйхатни аниқлаштиради, такрорланадиган ва мавзуга алоқаси бўлмаган ахборотни ўчиради, зарур тушунча ва терминларни киритади (Пинборд техникаси)

2.1. Тинглайдилар, ёзиб оладилар, муҳокама қиладилар, аниқлаштиради. Саволлар берадилар.

2.2. Синквейн тузадилар, тузилган вариантларни ўқийдилар.


2.3. Ҳар бир таянч ибора ва тушунчани муҳокама қиладилар.


Ахборотни тизимлаштирадилар ва дафтарга кўчирадилар.

2.4. Саволга жавоб берадилар.



3-босқич. Якунловчи (10 мин.)

3.1. Мавзу бўйича якуний хулоса чиқаради, иш натижаларини шарҳлайди. Ушбу мавзу бўйича олинган билимлар келажакда қаерда фойдаланиш мумкинлигини айтади.
3.2. Талабаларни фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди.
3.3. Мустақил иш учун вазифа беради:
Ушбу мавзунинг 5 ва 6 саволларини инсерт техникасидан фойдаланган ҳолда ўқиб чиқиш.

3.1. Тинглайдилар, ёзиб оладилар.
3.2. Мустақил иш учун вазифани ёзиб оладилар.



1-илова

Маълумотлар деб, маълум бир шаклда қайд қилинган, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш учун яроқли хабарга айтилади.
Маълумотлар базаси деб, компьютер хотирасида сақланадиган бир – бирига боғлиқ бўлган бир предмет соҳасидаги маълумотларнинг тўпламидир.
Юқоридаги таърифдан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:
1. Компьютер хотирасидаги маълумотлар базаси доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт;
2. Компьютер хотираси катта ҳажмда бўлиши шарт;
3. Маълумотлар базасидаги маълумотларни тезкор қидирув усуллари мавжуд бўлиши керак;
4. Маълумотлар базаси кўпгина амалий масалаларда ишлатилиши мумкин;
5. Маълумотлар базасидаги маълумотлар доимо мантиқий, бир – бирига боғлиқ бўлиши керак.





Download 10 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish