Талабанинг исми ва фамилияси
|
ЖБ
|
ОБ
|
ЯБ
|
Балл
|
Рейтинг
|
Имзо
|
Алиев А
|
22
|
24
|
15
|
61
|
120
|
|
«ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЎҚУВ КУРСИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
|
«Информатика ва ахборот технологиялари» кўрсини долзарблиги ва ўқитиш структураси
|
Маълумки, инсоният илм-аҳлининг маҳсулоти бўлмиш ахборотдан унумли фойдаланмасдан туриб жамиятни ривожлантирпш, фан-техникани жадаллаштириш, ишлаб-чиқаришнинг самарадорлигини ошириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам, ахборотлаштириш соҳаси фан-техникани, иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги даврда ахборот оқимини ўсиш даражаси жуда юқори бўлганлиги сабабли уларни эски усуллар билан қайта ишлаш тобора қийинлашиб бормоқда. Шунинг учун, кўпгина илмий мақолаларда, махсус адабиётларда жамиятни ахборотлаштириш, ахборот ресурсларини ўзлаштириш, ахборотни ишлашнинг янги технологияларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Лекин мавжуд адабиётларнинг кўпчилигида юқоридаги масалалар мажмуаси тўлиқ ёритилмаган. Бу эса, ўз навбатида, таълим тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмокда. Модомики, биз ижтимоий ҳаётдан тўлароқ воқиф бўлишга, унда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини топиш ва бартараф этишга интилаётган эканмиз, ахборот воситалари ва манбалардан, ахборот алмашишнинг турли шакл ва услубларидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур. Илмий техник тараққиётнинг инсон фаолияти барча соҳаларига таьсир қилишнинг асосий омилларидан бири янги ахборот тexнoлогияларини қўллашдир.
Иқтисодиётда ахборот технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда қатор глобал миқёсдаги ўзгаришларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантиришда, иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этишда ҳамда улардан фойдаланишда, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришда, жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришда ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш катта аҳамиятга эгадир.
Демак, иқтисодий мутахассисликлар бўйича таълим олаётган талабаларни давр талабига жавоб бера оладиган етук мутахассис бўлиб етишишларида, уларга “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш – давр талабидир.
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича тажриба машғулотлари замонавий компьютерлар билан жиҳозланган ўқув хоналарида олиб борилади. Бунда компьютер технологияларининг замонавий дастурий воситалар асосида ишлаш, улардан самарали фойдаланиш йўллари ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |