Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

 
 
1-Жадвал 
Самарқанд вилоятининг турли бозорларида тадбиркорлар 
томонидан сотилаётган товарларнинг 2005 йил 14 декабр 
ҳолатидаги баҳоси 
 
Товарларнинг
Бозорларнинг номи 
номи 
Сиёб 
бозори 
Марма
р 
бозори 
Дамар
иқ 
бозори 
Темир
йўл 
бозори 
Каттақўр
ғон 
бозори 
1. Мол гўшт, 
минг сўм 
4,0-4,2 
4,2-4,3 
3,8-4,0 
3,8-4,0 
4,0-4,2 
2. Картошка, 
сўм 
400-
450 
410-
465 
390-
410 
390-
420 
390-430 
3. Карам, сўм 
140-
170 
150-
180 
120-
150 
120-
150 
100-140 
4. Гуруч, сўм 
300-
450 
350-
450 
300-
450 
350-
550 
300-400 
 
Манба: Бозор маъмурияти маълумотномаси ва муаллифнинг 
шахсий
кузатуви натижасида тузилди 
 
Бу ерда гўштнинг нархи 3,8 минг сўмдан 4,3 минг сўмгача, 
картошканинг нархидаги тофовут 390 сўмдан 465 сўмгача, 
карамнинг нархи эса 100 сўмдан 180 сўмгача, гуруч эса 300 сўмдан 
500 сўмгача фарқ қилади. Тадбиркор қайси бозорда маҳсулотни 


108 
сотишни шу маълумотлар асосида ўзи эркин танлайди ва ҳал 
қилади. 
«Инвестиция лойиҳалари рақобатбардошлиги ҳақида 
тушунча» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 

Рақобатбардошлик 

Тадбиркор фаолиятининг рақобатбардошлиги 

Тадбиркор товари рақобатбардошлиги 

Такомиллашган рақобат 

Олегаполлашган рақобат 

Монополлашган рақобат 


109 
15-мавзу. РАҚОБАТБАРДОШ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ 
ТАҲЛИЛИ 
 
Режа: 
1. Муқобил инвестициялар таҳлили 
2. Инвестиция лойиҳаларининг амал қилиш муддатларидаги 
фарқлар таҳлили 
3. Инвестицияларнинг қопланиши бўйича ўзаро зиддиятли 
лойиҳалар таҳлили 
1. Муқобил инвестициялар таҳлили 
Инвестицияларнинг сафарбар этилиши, кўп жиҳатдан, 
лойиҳаларнинг юқори самарадорликка эгалигига асосланади. 
Сабаби, бундай инвестиция лойиҳалари катта фойда олиш 
имконини беради. Одатда, юқори фойда олиш аксарият 
инвесторларнинг асосий мақсади бўлганлиги боис, бундай 
лойиҳаларни 
молиялаштиришдан 
инвесторлар 
манфаатдор 
бўладилар. Лекин ҳамма инвесторлар ҳам инвестиция лойиҳасини 
молиялаштиришдан 
аввал 
уларнинг 
турли 
иқтисодий 
кўрсаткичларини баҳолайдилар ва лойиҳани молиялаштириш учун 
ўзларининг турли хил талабларини қўядилар, шунингдек ўз 
имкониятларини ҳам ҳисобга олишга мажбурлар. Хоҳиш ва 
мақсадларга мос бўлган лойиҳаларнинг улар томонидан 
молиялаштиришга қабул қилинишлари табиийдир. 
Одатда, барча инвестиция лойиҳалари ҳам бир хил 
кўрсаткичларга эга бўлавермайди. Айрим кўрсаткичлар бир 
лойиҳада юқори ижобий бўлса, бошқа лойиҳада эса аксинча 
бўлиши мумкин ва яна бир айрим кўрсаткичлари эса бир 
лойиҳада бошқа лойиҳадагига нисбатан пастроқ миқдорга эга 
бўлиши мумкин. Бир соҳага хос бўлган лойиҳаларнинг бундай 
(ўзаро зиддиятли) маълумотларга эга бўлиши, улар ўртасидаги 
рақобатни вужудга келтиради. Инвестиция қарорларини қабул 
қилиш, айниқса, рақобатли инвестициялар шароитида бирмунча 
қийин вазиятларни келтириб чиқаради. 
Инвестиция лойиҳалари ўртасидаги рақобат курашининг 
вужудга келиши, одатда, қуйидаги сабабларга асосланади: 
1.
Инвестицияларнинг энг қисқа фурсатда (тез) қопланиши 
ва юқори фойда келтириши. 


110 
2.
Инвесторнинг капитал бюджети чекланганлиги. 
Инвестициялар у ёки бу натижаларга эришиш ёки муайян 
турдаги чекланган ресурслардан фойдаланишнинг муқобил 
имкониятлари 
таъминланган 
ҳолларда 
ўзаро 
зиддиятли 
инвестициялар ҳисобланади ва рақобатлашувчи инвестициялар 
деб аталади. Муқобил (ўзаро зиддиятли) инвестицияларни 
таққослаш эса улар ичидан энг юқори самаралисини аниқлашга ва 
уни кўзланган мақсад йўлида молиялаштиришга имкон беради. 
Муқобил лойиҳаларни ўзаро таққослашда, энг аввало: 
— ишлаб чиқариш режаси ва ҳажми ёки лойиҳа 
қувватига; 
—вақт омилига; 
—янги техника ёки прогрессив технология бўйича 
бажариладиган иш (хизмат) ҳажмига; 
—ишлаб чиқариш ва маҳсулотни истеъмол қилишнинг 
ижтимоий омилларига (атроф-муҳитга таъсирини ҳам ҳисобга 
олган ҳолда); 
—молиявий кўрсаткичларга (баҳо даражаси, инфляция ва 
кредит учун фоиз ставкалари даражалари ва шу кабилар) 
эътиборни қаратиш лозим. 
Инвестиция 
лойиҳаларининг 
самарадорлиги 
юқори 
кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқилган режа (башорат)ларнинг 
ҳақиқий бажарилишига боғлиқ бўлади. Бу башоратларнинг 
ҳаммаси юқори сифатли, харидоргир маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ва юқори фойда асосида сотишга қаратилган бўлади. 
Лекин лойиҳаларнинг технологик таркиби (ишлаб чиқариш 
жараёнининг мураккаблиги ва узоқ давом этиши), лойиҳа 
қувватининг босқичма-босқич ўзлаштирилиши ва маҳсулотни 
сотиш жараёни кабиларнинг лойиҳа самарадорлигига жиддий 
таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш зарур. 
Одатда, объектни ишга туширишнинг биринчи босқичининг 
ўзидаёқ тўлиқ лойиҳа қувватига эришишни режалаштирилган 
инвестиция лойиҳаларининг аксарият қисми нореал ҳисобланади. 
Сабаби, турли хил технологик, ишлаб чиқариш ва тижорат 
қийинчиликлари оқибатида (сотиш ҳажмининг тушиб кетиши, 
хом ашё ва ишчи кучи таъминотидаги номувофиқликлар ва шу 
кабилар) лойиҳалар ишлаб чиқилган режаларига мос келмай 
қолишлиги мумкин. Айниқса, бундай ҳолат лойиҳа қувватининг 
биринчи 
йилининг 
ўзидаёқ 
тўлиқ 
ўзлаштирилиши 


111 
режалаштирилган инвестиция лойиҳаларида кузатилиши мумкин. 
Чунки, аксарият ҳолларда, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш 
ишларида айрим муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабабдан 
лойиҳа режасини ишлаб чиқишда уни лойиҳанинг тўлиқ қувватига 
эришишини инвестиция объектини ишга туширган вақтнинг 
учинчи-тўртинчи 
йилларига 
келиб, 
йирик 
ва 
мураккаб 
лойиҳаларда эса 4-7 йиллар ичида ўзлаштиришга мослаштиришга 
ҳаракат қилинади. Одатда, бундай режалаштириш соҳа, лойиҳа 
хусусиятларидан, ишлаб чиқаришнинг турларидан, бозор 
ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади ва маҳсулотнинг 
узлуксиз ва максимум имкониятлар билан сотилишига қаратилган 
бўлади. Лойиҳалардаги бу ва бошқа жиҳатлар улар ичидан энг 
самаралисини танлашда зиддиятли ҳолатларни келтириб 
чиқариши сабабли тўғри қарор қабул қилиш муаммоси ҳар доим 
долзарб масала ҳисобланади. 
Масалан, 
фараз қилайлик, янги қурилган кўп қаватли 
аҳоли уйларини иситиш учун корхона иситиш ва энергия 
таъминотининг кўмир, газ, мазут турларидан бирини танлаши 
лозим. Юқори даражадаги энергия таъминотига эришиш учун 
барча усулларнинг таққослама таҳлили ўтказилади (бунда 
таҳлилнинг оддий ва тушунарли бўлиши учун биз инвестиция 
лойиҳаларининг барча вариантларининг ҳаётийлик даври бир 
хил - 4 йилга тенг деб фараз қиламиз) ва улар қуйидаги жадвалда 
ўз аксини топган. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish