Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “бухгалтерия хисоби ва аудит” кафедраси


Аудиторнинг мижоз олдидаги мажбурият хати



Download 2,48 Mb.
bet41/139
Sana11.07.2022
Hajmi2,48 Mb.
#774143
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139
Bog'liq
Audit

4. Аудиторнинг мижоз олдидаги мажбурият хати

Мижоз ва аудитор ўртасидаги ўзаро келишувини белгиловчи қўшимча ҳужжат бўлиб аудит ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ва аудитор томонидан ўз мижозига йўлланган хати ҳисобланади (ушбу ҳужжатдан олдин мижознинг тегишли расмий таклифи мавжуд эканлиги назарда тутилади).


Аудитор ва мижоз ўртасидаги бир маротаба бўладиган келишувларда аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги розилик хати томонлар ўртасида тузиладиган шартнома ўрнини босиши мумкин.
Бунда аудитор томонидан таклиф этилган текширув шартларига мижоз ёзма равишда розилик билдириши лозим.
Мижозга йўлланган аудитор (аудиторлик фирмаси) нинг мажбурият-хати аудит ўтказишга розилигини ёки айрим корхоналар ва ташкилотлар (банклар, жамғармалар, суғурта компаниялари, очиқ турдаги акциядорлик жамиятлар ва бошқалар) учун қонунчиликда кўзда тутилган расмий аудиторларни таклиф этилишини тан олганлигини тасдиқлайди.
Аудиторлик текшируви бошланишдан олдин мижозга хат йўлланиши мижозни ҳам аудиторни ҳам манфаатларига мос келади, чунки бу аудиторлик текшируви якунлангандан кейин икки тарафнинг мажбуриятларига оид кўплаб англашилмовчиликларни олдини олиш имкониятини яратади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги хатда қуйидагилар кўрсатилади:
аудит ўтказилишининг зарурияти;
корхонада бухгалтерия ҳисоби ишончлилиги ва назорат самарадорлилигини аниқлаш учун тест текширувларини ўтказиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосланганлилиги, аниқлилиги ва ишончлилиги, қабул қилинган ҳисоб тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқлилигини аниқлаш мақсадида маълум муолажаларни амалга ошириш зарурлиги.
Хатнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:
аудит объектларини ёритиш (бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот) ва унинг миқъёсларини аниқлаш (текширув мазмуни ва муддатлари);
тақдим этилган маълумотлар учун мижознинг масъуллигини белгилаш;
амалдаги меъёрий ҳужжатлар, қонунчилик ёки малакали аудиторлик бирлашмалар тавсиялари, аудитор риоя қиладиган қоидалар доирасида аудит чегараларини белгилаш;
аудиторлик фаолияти натижалари бўйича жамловчи хулоса, ҳисобот ёки бошқа турларини аниқлаш;
ички назорат тизими номукаммаллиги сабабли муҳим аниқсизликлар ёки хатоликлар аниқланмай қолиниши таваккалчилигини белгилаш;
аудит пайтида ўрганиладиган барча мунтазам ва таҳлилий ҳисоб, ҳужжатлар ва бошқа турдаги керакли маълумотлардан бемалол фойдаланиш имконини яратиш;
тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган сирни сақлаш тўғрисида аудиторнинг мажбурияти.
Аудит ўтказиш тўғрисида розилик берилган хатда аудитор ва мижоз жавобгарлиги белгиланади. Аудитор жавобгарлиги деб амалдаги қонунчиликка ва томонлар келишувига мувофиқ аудиторнинг маънавий ва моддий жавобгарлиги тушунилади. Аудитор молиявий ҳисоботга оид ўз хулосаси бўйича жавобгардир.
Мижоз жавобгарлиги деб аудиторлик текшируви учун молиявий ҳисобни ташкил этувчи, амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мавжуд бўлган маълумотни тўлиқ тақдим этиши ва аудиторлик хулосасидан мақсадга мувофиқ фойдаланиши тушунилади.
Айрим мамлакатларда аудитнинг мақсади ва кўлами, шунингдек, аудиторнинг мажбуриятлари қонунчилик билан белгиланади. Бироқ бундай вазиятларда ҳам аудитор аудит бўйча хатлар-келишувлар мижоз учун фойдали маълумотга эга деб ҳисоблаши мумкин.
Аудитор, ўз манфаати билан бир қаторда, мижоз манфаатини кўзлаган ҳолда, хат-келишувни мижозга келишувни амалга оширишдан олдин жўнатгани мақсадга мувофиқдир, бунда тақдим этиладиган хизматлар юзасидан тушунмовчиликларни олди олинади. Хат-келишув аудитор қабул қилингани, аудитнинг мақсади ва кўлами, аудиторнинг мижоз олдидаги жавобгарлик даражаси ва тақдим этиладиган ҳар қандай ҳисобот шаклини ҳужжатлаштиради ва тасдиқлайди.
Аудит бўйича хат-келишувларнинг шакли ва мазмуни ҳар бир мижоз бўйича фарқланиши мумкин, лекин, асосан улар қуйидагиларни акс эттириши зарур:
молиявий ҳисобот аудитининг мақсади;
субъект раҳбариятининг тақдим этилаётган молиявий ҳисобот бўйича масъулияти;
аудитор ўз иш фаолиятида риоя қиладиган амалдаги қонунчиликка, меъёрий ҳужжатларга ёки касбий идораларининг махсус ҳужжатларига асосланган аудитнинг қўлами;
қандайдир ҳисоботлар шакли ёки аудитор иш натижаларини тақдим этишнинг бошқа бир усули;
аудит жараёнига хос бўлган холис чекловлар, жумладан кўрсаткичларни танлаб олиб текшириш тавсифга эга бўлганлиги, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг ҳар қадай ўзига хос бўлган чекловлар оқибатида айрим, жумладан, аҳамиятли янглишлар ҳам аниқланмай қолишлик таваккалчилигининг мавжудлиги.
Аудит ўтказиш муносабати билан расмий талаб этиладиган барча ҳисоб ёзувлари, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар билан чекловсиз танишиш.
Шунингдек, аудитор хатга қуйидагиларни киритиши мумкин:
аудитни режалаштириш бўйича тадбирлар.
Аудит ўтказилиши муносабати билан субъект раҳбарияти томонидан қилинган тақдимотлар бўйича ёзма тасдиқлашлар тақдим этилишини кутиш.
хат-келишув мижоз томонидан олинганлиги тан олиниб у келишув шартлари тасдиқланганлигини сўраш.
аудитор мижозга тақдим этиш учун мўлжаллаган бошқа қандайдир хатлар ёки ҳисоботларнинг ёритилиши.
Хизмат ҳақи ҳисобланишининг асослари ва счетлар тақдим этиш бўйича ҳар қандай келишувлар.
Лозим бўлган тақдирда, хатда қуйидаги масалалар ҳам ёритилиши мумкин:
аудитнинг айрим томонлари бўйича бошқа аудиторлар ва экспертларни жалб қилиш юзасидан тадбирлар;
мижознинг ички аудиторлари ва бошқа ходимларини жалб қилиш юзасидан тадбирлар;
аудитор ушбу мижоз билан биринчи маротаба иш олиб бораётган тақдирда, олдинги аудитор билан иш олиб бориш юзасидан тадбирлар;
имконият бўлган тақдирда, аудитор масъулиятини чеклаш.
Аудитор ва мижоз ўртасида келгусидаги ҳар қандай келишувларни изоҳлаш.
Бош компания аудитори, шунингдек, унинг шўъба корхоналари, филиаллари ёки бўлинмалари (таркибий қисмлари) нинг аудитори бўлиб ҳисобланган тақдирда, аудиторнинг таркибий қисмига алоҳида хат-келишув жўнатиш ёки жўнатмаслик тўғрисидаги қарорига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
субъектнинг таркибий қисмига аудитор ким томондан тайинланганлиги;
субъектнинг таркибий қисми бўйича алоҳида аудиторлик ҳисоботи тайёрланадими ёки йўқми;
ҳуқуқий талаблар;
бошқа аудиторлар томонидан бажарилган ҳар қандай иш ҳажми;
бош компанияга тегишли бўлган мулкчиликнинг улуши.
Таркибий қисм раҳбариятининг мустақиллик даражаси.
Кейинги аудитларни ўтказиш ҳолатларида аудитор вазият келишув шартларини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этишлиги ва мижозга амалдаги келишув шартлари тўғрисида эслатма бериш лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Аудит якунлангунга қадар аудитордан ишончлиликнинг пастроқ даражасини таъминлаш мақсадида келишув шартларини ўзгартириш тўғрисида илтимос қилинган тақдирда, аудитор бундай ўзгартиришнинг ўринлилигини кўриб чиқиши лозим.
Мижоз аудитордан келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги илтимоси кўрсатилаётган хизматларга таъсир этувчи вазиятлар ўзгариши, олдин сўралган аудит тавсифи ва касбга доир хизматларга нотўғри тушуниш, субъект раҳбарияти томонидан ёки вазиятдан келиб чиқиб келишув кўламининг чекланишидан келиб чиқиши мумкин. Аудитор бундай илтимос асосида ётган сабабларни, айниқса келишув қўламини чеклашдан келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни диққат билан ўрганиб чиқиши керак.
Субъект талабларига таъсир этувчи вазиятларнинг ўзгариши ёки даставвал сўраб талаб этилган хизмат тавсифининг нотўғри тушуниш, одатда, келишувдаги шартлар ўзгартирилиши учун оқилона сабаб деб кўрилади. Ва, бунга зид ҳолда, гарчи ўзгартиришлар ноаниқ, тўлиқ бўлмаган ёки бошқача қониқарсиз маълумот билан боғлиқ бўлса, бундай ўзгартиришлар оқилона деб ҳисобланмайди.
Келишув шартларини ўзгартириш учун оқилона асослар бўлмаган тақдирда, аудитор бундай ўзгартиришларга розилик бериши керак эмас. Мисол тариқасида аудитор дебиторлик қарзлар юзасидан етарли тегишли аудиторлик далилларни тўплай олмаганлиги оқибатида мижоз изоҳлар билан аудиторлик хулосасини олмаслик ёки фикр билдиришликдан воз кечишни олдини олиш учун келишув шартларини шарҳлар бериш билан ўзгартирилишини илтимос қилишини таъкидлаш мумкин.
Аудитор келишув шартларини ўзгартирилишига рози бўла олмаган ва у ишни дастлабки шартларга мувофиқ давом эттириш имконияти бўлмаган тақдирда, аудитор келишувни бекор қилиши ва шартномавий ёки ҳар қандай бошқа мажбуриятлар мавжудлиги тўғрисида саволни кўриб чиқиши лозим. Аудитор келишув бекор қилиниши сабаблари тўғрисида бошқа томонларга, масалан, директорлар ёки кузатув Кенгашига тегишли маълумот бериши керак.



Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish